Россия Ўрта Осиёда Исломий Давлат ташкилотига қарши курашиш учун Қирғизистонни қуроллантирмоқда

462
0

Россия Ўрта Осиёда Исломий Давлат ташкилотига қарши курашиш учун Қирғизистонни қуроллантирмоқда

2015 йил 23 декабр чоршанба куни Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу унинг давлати Ўрта Осиё минтақасида Исломий Давлат ташкилотига қарши курашиш мақсадида қирғиз армиясини қайта қуроллантирмоқчи эканини таъкидлади.

У Москвада қирғиз қуролли кучлари бош штаби бошлиғи генерал Жанибек Капаров билан учрашуви чоғида «Биз Афғонистон томондан келаётган бундай таҳдидларга қарши курашиши учун қирғиз қуролли кучларини қурол-яроқ билан таъминлаш режаси йўлида қўлимиздан келган барча ишларни қиламиз», деди.

Кейин «Умид қиламанки, буларнинг барчаси бугун юзага келган айни таҳдидларга қарши курашда янада ижобий йўлларни очиб беради», деди. Шойгу шунга ишонч билдирдики, кирғизистонлик ҳамкасблари, Афғонистонда мавжуд террористик ташкилотларга қўшимча, янги ИШИД жангари ташкилоти пайдо бўлганига гувоҳ бўлишган. Зеро, уларнинг сони оз эмас, мақсадлари эса ўз террористик фаолиятларини давом эттириш эвазига молиявий даромадларни қўлга киритишдир.

Шойгуга кўра, ҳар икки томон муштарак саъй-ҳаракатлар орқали айни таҳдидларга қарши Қирғизистонда мудофаа тизимини яратишга муваффақ бўлажакларига ишонишини билдирди («Спутник» сайти).

Роя газетаси шарҳи:

Россия мудофаа визирининг қирғиз қуролли кучларини қурол-яроқ билан таъминлаш тўғрисида қилган бундай баёноти Москванинг айрим Ўрта Осиё республикаларига Афғонистон орқали Исломий Давлат ташкилотининг киришидан ва Россия ичкарисида қуролли амалиётлар содир этишидан хавфсираётганига далолат қилади. Россия Американинг Исломий Давлат ташкилоти хатти-ҳаракатларидан айрим минтақаларда фойдаланишини билади. Шунинг учун Американинг айрим Россия манфаатларига зарба беришидан чиндан ҳам хавфсирамоқда. Россиялик бир масъулнинг баёнотига кўра, Россия Толибон ҳаракати билан икки тарафнинг муштарак душмани бўлган Исломий Давлат ташкилотига қарши ҳамкорликда курашиш учун сўзлашув ўтказган. Толибон эса ўрталарида бунга ўхшаш алоқа бўлганини рад этган.poya

Роя газетасининг 2015 йил 30 декабр

чоршанба кунги 58-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here