Ҳизб ут-Таҳрирга туҳмат қилишни қачон бас қиласизлар

465
0

 Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Бақит Сеитовнинг хабар қилишича, милиция ходимлари Ҳизб ут-Таҳрир убшмасига аъзо бўлган 17 кишининг хонадонида тинтув ишларини ўтказишган.

 ИИВ ходимлари томонидан ўтказган навбатдаги тадбир 30-31 декабр кунлари Новкен, Сузоқ, Бозорқўрғон туманлари, Арслонбоп қишлоғи ва Жалолобод шаҳрида олиб борилган. Хабар қилинишча, гумондорларнинг уйидан экстремистик мазмундаги 150 дона китоб, 200та варақа, DVD дисклар, ён дафтарча, газета, видеокамера, фотоапарат ва “Бекас-2” русумли қурол, ўқ-дори ва гиёҳванд моддалар топилган. Қўлга киритилган барча материаллар экспертизага жўнатилган.

Туркистон:

Сўнги вақтларда Қирғизистонда содир бўлаётган ишлар, жумладан, куч органлари томонидан Ислом ва мусулмонларга қарши кенг кўламли амалиётлар бошлаб юборилиши ва бу йўлда асосий эътиборни қирғиз жамияти ичида катта таъсир кучига эга бўлган Ҳизб ут-Таҳрир жамоасини ёмонотлиқ қилишга жиддий уринишлар олиб борилиши Қирғизистонда президентнинг таъсир куввати қолмагани ва барча ишлар куч органлари қўлига ўтиб кетганидан далолат бермоқда. Қирғизистон ҳукуматига тобе бўлган ОАВлари куч органлари томонидан берилган хабарларни кўр-кўрона тарқатишлари ҳам айнан шунга далолат қилмоқда.

  Бугунги кунда куч органлари Қирғизистондаги барча ишларни – жиноят оламидан тортиб давлат тузулмаларига кадрлар тайинланишига қадар – ўз назорати остига олиб бўлди. Президент ҳам ўз ҳокимиятини сақлаб қолиш илинжида иш жиловини куч органларига бериш орқали ўз халқи тақдирини улар қўлига топшириб қўйган кўринади.

  Куч органлари эса ўз навбатида халқни қўрқув остида ушлаб туриш учун исломий таҳдид ва “ИШИД” ваҳимасини имкон қадар кучайтириш орқали Ислом динини, хусусан, Ҳизб ут-Таҳрир номини қора қилиш мақсадида ахборот ҳужумларини кучайтириб бормоқда. Бундан мақсад эса, Ҳизбни Қирғизистон фуқароларидан ажратиб олиш ёки уни халқ кўз ўнгида жангари ҳаракат олиб борувчи ташкилотлар билан аралаштириб юборишдир.

 Бутун дунёга маълумки, Ҳизб ут-Тахрир сиёсий Ҳизб бўлиб, мабдаси Исломдир. Ҳизб Уммат Исломни ўзининг тақдирий масаласи қилиб олиши учун ва Аллоҳ нозил қилган ҳукмлар билан бошқаришни ҳаётга қайтариш мақсадида Умматга етакчилик қилиш учун Уммат орасида ва у билан бирга фаолият олиб боради. Ҳизбнинг иши исломий даъватни сиёсий йўл билан майдонга олиб чиқишдир. Шунинг учун ҳам Ҳизб ут-Таҳрир моддий амалиётлар билан шуғулланмайди. Бунга сабаб Ҳизб Исломий давлатни қайта тиклаш тариқати сифатида пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллаҳу алайҳи ва салламнинг тариқатини махкам ушлагани ва мабдаси Ислом эканидир. Бу эса фақат исломий ақида ва бу ақида олиб келган шаръий нусусларгина Ҳизбнинг фикрлар ва ҳукмларни олишидаги асос эканини англатади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here