Сурияда яна қатлиом

429
1

Сурияда мусулмон аҳолига нисбатан даҳшатли қирғинлар давом этар экан, Эрон, Ҳизбуллоҳ, Россия ва Асад кучлари бргаликда навбатдаги қатлиомни амалга оширди. Ҳар тарафдан тинч фуқаролар нишонга олинди.

Сурия маҳаллий қўмитаси қўлга киритган маълумотга кўра, охирги ҳужумларда Сурия бўйлаб 74 киши ҳаётдан кўз юмган. Ҳалок бўлганлар орасида ёш болалар ва аёллар ҳам бор. Маҳаллий манбалардан олинган хабарларда айтилишича, рус ҳужумларидан қочиб Идлибнинг жанубий қишлоқларидан бошпана топган қочқинлар лагери Россиянинг қирувчи самалётлари тарафидан нишонга олинган. Ваҳимага тушган қочқинлар Идлибнинг шарқий қисмида жойлашган аз-Зовия тоғига қочиб ўтишга мажбур бўлишган.

Сурия инсон ҳуқуқлари ташкилоти эълон қилган ҳисоботга кўра, сўнгги кунларда ҳужумлар яна ҳам ортган. Россия ҳарбий самолётлари дунё кўз ўнгида мактаблар ва шифохоналарни нишонга олишда давом этмоқда. Бир неча кун аввал Дамашқнинг Меззе туманида жойлашган болалар боғчаси ҳаводан ҳужумга тутилди. Ҳужумда саккиз нафар ёш бола ҳаётдан кўз юмди, 10 дан ортиқ бола яраланди.

Туркистон:

Мазкур қирғинлар январ ойининг охирида ўтказилиши белгиланган “Сурия музокаралари”да чиқариладиган қарорларга Сурия халқини бўй сундиришга мажбурлаш учун амалга оширилмоқда. Бундай қирғинлар янада орттирилиши мумкин. Токи, қирғиндан тинкаси қуриган халқ АҚШ бошчилигидаги музокараларда келишилган битимларга рози бўлсин ва илмонийликка асосланган ўтиш даври ҳукуматини қабул қилсин.

Сурия халқини Ғарб давлатлари истакларига бўйсундириш ва ўтиш даври ҳукуматини қабул қилдириш учун бундай уринишлар аввал ҳам бўлиб ўтган эди. Масалан БМТ ва Араб давлатлари лигасининг собиқ махсус вакили Лахдар Браҳимийнинг “Тинчлик музокаралари” лойисини амалга ошириш учун ҳамда БМТнинг ҳозирги вакили Стеффан Де Мистуранинг “Урушни музлатиш” лойиҳасини амалга ошириш учун ҳам турли услублар қўлланилган эди. Ўша пайтда ўз лойиҳаларини амалга ошириш учун аҳоли пунктларини қамал қилиб озиқ-овқатсиз ва сувсиз қолдиришди. Сўнг агар “Урушни музлатиш” лойиҳасини қабул қиладиган бўлишса, қаршиликсиз озиқ овқатлар етказиб беришни ваъда қилишди.

Бироқ Сурия аҳолиси очликдан тинимсиз қурбонлар беришига қарамай уларнинг бу истакларига бўйсунмади. Оқибатда уларнинг барча лойиҳалари самарасиз якун топди. Инша Аллоҳ навбатдаги уринишлари ҳам пучга чиқиши аниқдир.

1 COMMENT

  1. Astağfirulloh Qirilib bitoshyapdiku Ahmoqmisanlar Yana Siyosiylikni Davo qilishasan 72 Inson Õldi Deb Aytishyapsan Vaholangki Yana Shuncha Odam Halok bõlmaaligi Uchun bunday qilish kerak deyishmisan Lekin Insha Alloh Bu rejasi Barbot bõladi deyishyapman Bu Ahvollaringda Qaysi Ummatdan Ular senlarni bağriga olishini Umit qilishyapsan

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here