Янги йилдан электр энергиясига чеклов киритилиши мумкин

496
0
OLYMPUS DIGITAL CAMERA

  Тўқтағул ГЭСи қуввати икки барабобарга – 1200 мегаваттдан 600 мегаваттга – пасайиб кетди. Бу ҳақида “Электр санциялари” ОАЖнинг бош директор ўринбосари Узоқ Қидирбоев 29 декабр куни Бишкекда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

 Маълум қилинишича, 28 декабр куни тонгги 7лар чамасида Тўқтағул ГЭСида авария ҳолати вужудга келган, бунга кабеллердан ёғ томаётгани сабаб бўлган ва иккита генератор ўчирилган.

 Ҳодиса сабабли вазирлик мамлакат бўйича электр энергияси истеъмолига чеклов киритиб, 235 мегаватт-соатдан оширмаслик тўғрисида қарор қабул қилди. ГЭСдаги фавқулотда вазиятни бартараф қилиши учун чет элдан мутахассислар чақиртирилган. Таъмирлаш ишлари икки-уч ҳафтага чўзилиши айтилмоқда.

 Иқтисодиёт вазири ўринбосари Ойбек Калиев, электр энергиясидаги етишмовчиликни импорт ҳисобига бартараф қилиш бўйича музокаралар бошлаб юборилганини маълум қилди. Шунингдек у, муаммони бартараф қилиш учун Россиядан мутахассислар етиб келганини қўшимчалаб ўтди.

 “Бундан ташқари, бизнинг мутахассислар зарур эҳтиёт қисмларни олиб келиш учун Хитойга жўнаб кетишди. Таъмирлаш ишлари 2-3 ҳафтага чўзилиши мумкин. Биз электр энергиясини четдан сотиб олиш масаласини кўриб чиқа бошладик. Ҳозир суткасига таҳминан 6 миллион клават-соат электр энергияси етишмаяпти. Байрам кунлари электр таъминотида узилишлар бўлмайди. Аммо янги йилдан бошлаб чеклов киритилиши мумкин”, – деди Калиев

Туркистон:

Янги йилни кутиб олиш учун бир ҳафта мамлакат бўйлаб электр энергияси узлуксиз бериб турилиши эълон қилинди. Демак электр етказиб бериш системаси ишлашга лаёқатли. Агар авария ҳолати юз берган бўлса, бу ускуналар уларга янги йилни байрамлаб олишларига ёки сайловлар келиб қолганида уни ўтказиб олиши учун вақтинча имконият бериб турган бўлармиди.

Муаммо электр тармоқларининг ҳолдан тойганида эмас. Балки электр энергияси учун нарх навони кўтариб олиш қасд қилинганида. Бунинг учун улар сунъий муаммолар пайдо қилиб, халқни электрсиз қийин аҳволда ушдаб туриш билан, нарх навони кўтаришларига рози қилишади. Кейин кўшимча тушган пуллардан яна ҳеч нарсани ўзгартирмай эски электр тармоқларини ишлатаверишади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here