Атамбаев: 2016 йил мамлакат учун осон бўлмайди

488
0

 Бу ҳақида президент Алмазбек Атамбаев 30 декабр куни Жогорку Кенеш тўроғаси (спикери) Асилбек Жээнбеков, бош вазир Темир Сариев ва Олий суд раиси Айнаш Тўқбоевалар билан бўлган учрашув чоғида айтиб ўтди. Президент матбуот хизмати берган маълумотга кўра, учрашувда 2015 йил якунлари ва кейинги йил режалари муҳокама қилинган.

 “Қирғизистон барқарорлигини кўрсата олди ва 2016 йилга янада барқарор ва мустаҳкам бўлиб кирмоқда”, – деган Атамбаев, келаётган йил мамлакат учун осон бўлмаслигини таъкидлаб ўтди.

 Атамбаев Жогорку Кенешга ҳалол ва транспарент сайловларнинг ўтказилгани, унинг натижалари халқ ва иштирокчилар томонидан тан олинди ҳамда халқаро кузатувчилар ва демократик институтлар томонидан юқори баҳоланганини асосий ютуқлардан бири сифатида келтириб ўтди.

 “Мамлакатни мустахкамлаш, иқтисодни ривожлантириш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва уларнинг фаровонлигини ошириш йўлида керакли барча чора-тадбирларни кўришимиз зарур”, – деди Атамбаев.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here