ВВС:. Ўзбекистонда мажбуран аёлларни стерилизация қилинмоқда

548
0

Ўзбекистонда хомиладан бўшанган аёлларни мажбуран стерилизация қилишлик маҳфий давлат программаси ишламоқда, маълум қилади ВВС.

ВВС муҳбири Наталия Антилаванинг сўзларига кўра, стерилизация бўйича жаррохлик ишларини ўзбек врачлари фарзанд туғилгандан кейиноқ ёки ҳсрия ёришлик вақтида махфий холда амалга оширганлар. Баъзи аёллар стерилизация қилинганликларини хаттоки билмаганлар ҳам. ВВС мухбири уларнинг бир нечтаси билан сўзлаша олди.

Мухбир ўзининг Ўзбекистондан феврал ойида чиқариб юборилганлигини эслатиб ўтади. Ўшанда Ўзбекитсон матбуоти, шунчаки мухбир ўзбекистонлик дўстлари билан учрашмоқчи бўлганлигини, лекин уни Тошкент аэропортидан чиқармайоқ, қозоғстонга учган рейс билан жўнатиб юборишганини маълум қилган.

Антелава Қозоғстонда жуда кўп Ўзбекистонлик аёллар билан учрашганлигини, ҳамда телефон ва электрон почта орқали гувохлик кўрсатмалар тўлаганлигини маълум қилади.

Антелава манбааларининг сўзларига кўра, айниқса қаттиқ босим мамлакат қишлоқларидаги врачларга бўлмоқда. у ердаги баъзи геникологлар хафтасига саккизтагача аёлни стерилизация килишлари шарт

“Уйимга ойига бир ёки икки марта қишлоқ клиникасидан ҳамшира келиб, операция қилдиришлик учун шифохонага ётишимни талаб қилади”, – иқтибос келтиради нашриёт Ўзбекистоннинг Жиззах вилоятида яшовчи уч фарзанднинг онаси сўзларидан.

“Хозир бу нарса бепул, лекин кейинчалик бунинг учун ҳақ тўлашинглар керак бўлади. Шунинг учун ҳам буни хозир қилиб олинглар “, дейди қишлоқ ҳамшираси, аёлнинг сўзларига кўра.

Бошқа аёл, ўғли туғилганидан кейин қандайдир тушунарсиз оғриқни сезгани ва кўп қон кетганини айтади. Шунда у УЗИга борган ва бачадони олиб ташланганлигини билган.

“Улар, хеч нарса бўлмагандай, менга” Яна бола туғишнинг сизга нима кераги бор? Ахир сизда иктаси борку “, дейишди”, дейди у.

Шунга ўхшаш кўрсатмаларни ВВС Фарғона водийсидан, Бухоро вилоятидан ва Тошкент яқинидаги икки қишлоқдан йиғган.

ВВС билан мулоқотда бўлган соғлиқни сақлаш вазирлигидаги манбаънинг сўзларига кўра, стерилизация программаси, расмий хисоб бўйича 28 миллионлик Ўзбекистон ахолиси сонининг ўсишини контрол қилишликка қаратилган

“Сўз, мамлакат бўйлаб ўнлаб минглаган сондаги аёлларни стерилизация қилишлик холлари ҳақида кетади”. – дейди Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган, кўп бўлмаган, нодавлат ташкилотлардан бирининг экспертлар ишчи группасига етакчилик қилаётган Сухроб Исмоилов, маълум қилади ВВС.

2010 йили мазкур группа етти ой мобайнида тиббиёт ходимларидан сўров ўтказиб, ўша йили 80000 стерилизация қилиш холати бўлганлиги ҳақида далиллар йиғган. Лекин бу хисобни аниқ текшириб кўришнинг имкони йўқ, чунки, баъзи процедуралар мижозларнинг розилиги билан ва махфий ўтказилган.

Мажбуран стерилизация қилишликнинг илк холатлари 2005 йилда, ёш ва соғлом аёлларнинг кесиб олинган бачадонлари патологоанатом А. Тўраева тарафидан у ишлаётган Андижондаги касалхона моргига олиб келина бошлаганини сезганда рўйхатга олинган эди.

Бачадонлари кесиб олинган аёлларни кузатишлик натижасида мажбуран стерилизация қилишликнинг 200дан ортиқ холати ҳақида исбот-далил йиғгач, Тураева бу ҳақда омматан эълон кила бошлаган ва раҳбарлардан аниқлама беришликни талаб қилган. Аниқлама беришлик ўрнига уни ишдан бўшатишган.

2007 йили Тўраевани мухолифат адабиётларини контрабанда қилишликда айблаб, турмага қамаб қўйишган. Кўпчилик сингари, ўзининг ҳамда фарзандларининг хавфсизлигига тақдиддан қўрқиб, Тўраева, мазкур материал борасида интервю беришликдан бош тортди, маълум қилади Антелава.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here