БМТ Сурия музокарасининг вақтини белгилади

506
0

БМТ Сурия муаммосини йирик давлатлар фойдасига ҳал қилиш учун режим ва мухолифат вакилларини музокара столига олиб келиш мақсад қилинган. Ҳозирда тайёргарлик кўрилаётган музокаралар 2016 йил 25 январ куни Женевада бошланиши режалаштирилганлиги ҳақида маълум қилинди.

БМТнинг Сурия бўйича махсус вакили Стаффан де Мистуранинг офисидан берилган баёнотда музокаралар учун ҳаракатлар кучайтирилгани билдирилди. Баёнотда айтилишича, Сурия режими ва мухолифати ўртасидаги музокаралар 18 декабрда Ню-Йоркда ўтказилган “Сурияни қўллаб қувватлаш” гуруҳининг йиғилишида ва БМТ Хавфсизлик Кенгашида қабул қилинган қарорларга таянган ҳолда олиб борилади.

Шунингдек, баёнотда Мистура январ ойининг бошида маслаҳат ишларини тугатиши ва 2016 йил 25 январ куни эса Женевада музокаралар бошланиши кўзда тутилганлиги маълум қилинди. Сиёсий ўтиш даврининг бошланиши учун режим ва мухолифат вакилларини Женева декларацияси ва Венадаги ярашувга мос тарзда бир жойга тўплаш мақсад қилинган.

Стаффан де Мистуранинг барча манфаатдор тарафлардан бу режани қўллаб  қувватлашини талаб қилганлиги ва майдондаги ўзгаришлар мазкур жараёнга зарар беришини олдини олиш зарурлигини таъкидлаганлиги айтиб ўтилди.

“Сурия халқи тортган азобларни бутун минтақа ва бошқалар ҳам ҳис этмоқда. Барча томонлар Сурия учун келишмовчиликларни четга суриб, музокараларга эътибор қаратиши лозим. Сурия халқи бунга лойиқдир”, дейди Мистура.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши 18 декабр куни Сурияда сиёсий мулоқот жараёнини бошланиши ва мамлакат миқёсида оташкесим эълон қилишни талаб қилган ҳамда Женева декларацияси билан Вена йиғилишида қабул қилинган қарор лойиҳасини бир овоздан қабул қилган эди.

Башар Асаднинг ўтиш давридаги ҳолати нима бўлиши ва қайси гуруҳлар мухолиф гуруҳ, қайсиниси террор ташкилоти деб ҳисобланиши борасидаги келишмовчилик музокаралар бошланиши олдидаги энг муҳим тўсиқ сифатида кўрилмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here