Ғазо аҳли «исломий юрт» бўлган Мисрдан Рафаҳ текширув пунктини очишни талаб қилмоқдалар!!!

696
0

Ғазо аҳли «исломий юрт» бўлган Мисрдан Рафаҳ текширув пунктини очишни талаб қилмоқдалар!!!

Хабар:

Ғазодаги Фаластин режимига қарашли Миср дипломатик ваколатхонаси олдида жанубдаги Рафаҳ қуруқлик текширув пунктининг мудом ёпиқ қолишига қарши норозилик намойиши ўтказилди. Намойишни «Ғазо қамалини ёриб ўтиш» ҳайъати уюштирди.

Намойиш қатнашчилари Ғазо аҳолиси бошдан кечираётган инсоний бўҳрон кўламини камайтириш учун йўлакни доимий равишда очиқ қолдиришга ҳаракат қилиш зарурлигини талаб қилдилар.

Шунингдек, қатнашчилар Араб Давлатлари Лигаси билан БМТдан Рафаҳ текширув пунктини очиш ва бу йўлакнинг Ғазони дунё билан боғловчи ягона дарвозаси бўлганлиги эътиборидан, у ердаги транспорт қатнови ва ҳаракатланиш эркинлиги таъминланишини Мисрдан талаб қилишга чақирдилар.

Бундан бир ҳафта олдин Ғазо талабаларидан бир гуруҳи Рафаҳни очиб беришни ҳамда университетга қатнаб, тўхтаб қолган ўқишларини давом эттиришларига рухсат беришни Миср ҳукуматидан талаб қилишган эди. Улар Рафаҳ текширув пункти олдида Исломий Уюшма томонидан ташкиллаштирилган айни намойишда «Бизнинг таълим билан боғлиқ келажагимиз Рафаҳ текширув пунктининг берк қолиши билан таҳдид остида қолди» каби сўзлар ёзилган плакатларни кўтариб чиқишди (Ал-Жазира нет).

Ғазо аҳлининг яҳудийлар қамалида қолиб, ҳаракатланишлари чеклаб қўйилгани исломий юрт бўлмиш Азҳар Мисрига кифоя қилмаган кўринади! У Сисий ҳамда нафақат исломий биродарликни, ҳатто инсоний ва маънавий қадриятларни ҳам назар-писанд қилмайдиган унинг жиноятчи тўдаси буйруғи асосида ғазоликлар қамалини кучайтирмоқда. Миср ҳукмдорлари Ислом ва мусулмонлар душманлари сиёсатини юргизадиган малай бўлгани учун Ғазонинг мусулмон халқи исломий юрт томонидан қамал қилинмоқда. Бироқ бу ишдаги жавобгарлик Миср аҳлидан соқит бўладими?! Улар Ғазо аҳлининг диндош биродарлари бўла туриб, уларнинг Миср ҳукмдорлари томонидан қамал қилинаётганига сукут сақлашлари тўғрими?! Йўқ асло! Ислом уларга ўз ҳукмдорларидан ҳисоб талаб қилиб, уларга тўғри йўлни кўрсатишга буюради. Акс ҳолда улар, оғир гуноҳ ва Аллоҳнинг қаттиқ ғазаби остида қоладилар. Росулуллоҳ A бундай деганлар:

«كَلاَّ، وَاللهِ لَتَأْمُرُنَّ بالْمعْرُوفِ، وَلَتَنْهوُنَّ عَنِ الْمُنْكَرِ، ولَتَأْخُذُنَّ عَلَى يَدِ الظَّالِمِ، ولَتَأْطِرُنَّهُ عَلَى الْحَقِّ أَطْراً، ولَتقْصُرُنَّهُ عَلَى الْحَقِّ قَصْراً، أَوْ لَيَضْرِبَنَّ الله بقُلُوبِ بَعْضِكُمْ عَلَى بَعْضٍ، ثُمَّ لَيَلْعَنكُمْ كَمَا لَعَنَهُمْ»

«Йўқ, Аллоҳга қасамки, сизлар маъруфга буюриб, мункардан қайтарасизлар ҳамда золимнинг қўлидан ушлаб, уни мажбуран ҳаққа бўйсундириб, ҳаққа чеклаб қўясизлар, акс ҳолда Аллоҳ айримингиз билан айримингизнинг дилларига зарба беради кейин сизларни ҳам Бану Исроилни лаънатлаганидек лаънатлайди» (Абу Довуд ва Термизий ривояти).

Роя газетасининг 2015 йил 16 декабр чоршанба кунги 56-сонидан.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here