Америка ИШИДга қарши курашиш учун Германиядан қўшимча ёрдам сўрамоқда

534
0

Германияда чиқадиган «Der Spiegel» журналининг ўтган шанба кунги хабарига кўра, Германия парламенти Суриядаги ҳарбий кампанияга қўшилишга розилик берганидан кейин Қўшма Штатлар Германиядан ИШИД ташкилотига қарши курашда қўшимча ёрдам кўрсатишни талаб қилди.

Хабарда айтилишича, Америка мудофаа вазири Эштон Картер Берлинга мактуб йўллаб, ундан бу кампанияда ҳарбий томондан кўпроқ ҳисса қўшишни талаб қилган.

Айни пайтда Германиянинг ҳиссаси олтита Торнадо разведка самолётлари, Франциянинг Шарль де Голль авианосецларини қўриқлайдиган Фрегат, ёнилғи билан таъминлайдиган самолётлар ва 1200 нафар аскарни ўз ичига олади.

Бу кучларни сафарбар қилиш, Франция ҳукуматининг экстремистлар томонидан содир этилган ва 130 нафар инсонни ҳалок бўлишига сабаб бўлган Париж ҳужумлари ортидан қилган талабига бевосита жавоб сифатида амалга олирилди. Аммо Германиянинг ўзи Сурияда ҳаво зарбалари беришни режалаштираётгани йўқ. Германия мудофаа вазирлиги Қўшма Штатлардан мактуб олганини тасдиқлади ва мактуб мазмунидаги талаблар ўрганиб чиқилаётганини билдирди, аммо батафсил баён қилишни истамади (Рейтер ахборот агентлиги).

Роя газетаси шарҳи:

Америка Германия каби давлатларнинг ўз етовидаги коалицияга қўшилишларини истамоқда. ИШИД ташкилотида гавдаланувчи таҳдидни, айниқса, Европага бўлган таҳдидни баҳона қилиб, бу давлатларнинг ҳаммасини ўз қаноти остига киришларини хоҳлаяпти.

Рейтер ахборот агентлиги ўтган якшанба куни Германия канцлери Ангела Меркелнинг Америка талабини рад этганини хабар қилди. Бироқ Рейтер унинг бу хабарини тўғридан-тўғри келтирмади. Меркель Америка талаби билан боғлиқ Германия журнали ҳисоботи тўғрисида сўралганда Зи-Ди-Эф телеканалига берган интервьюсида жумладан бундай деди: «Ишонаманки, Германия ўз бурчини адо этмоқда ва яқин орада айни масала тўғрисида сўз очишимизга зарурат йўқ».

Роя газетасининг 2015 йил 16 декабр чоршанба кунги 56-сонидан.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here