Минтақадаги урушлар Американинг қурол-аслаҳа ишлаб чиқарувчи ширкатлари фаолиятини жонлантирмоқда

454
0

Американинг ислом ва мусулмонларга қарши уруши уни хонавайрон қилиш ўрнига ширкатларини жонлантириб юборди

Америкалик масъуллар ва Қўшма Штатлардаги қурол-аслаҳа ишлаб чиқарувчи йирик ширкатлар раҳбарларига кўра, ракета ва бошқа ҳарбий амалиётларда қўлланувчи қурол-аслаҳаларга бўлган талаб ортиб бормоқда. Бу талабни қондириш учун ширкатлар Вашингтон томонидан Исломий Давлат ташкилотига қарши ҳамда Ўрта Шарқ минтақасидаги бошқа жангларда қўлланаётган ракета ва қурол-аслаҳалар ишлаб чиқарилишини илгаригидан кўра жадаллаштириб юборишган.

Ҳақиқатдан ҳам, Америкада ишлаб чиқарилган ракеталар ва «ақлли бомба»ларга бўлган халқаро талаб изчил равишда ортди. Вашингтон ва унинг иттифоқчилари Сурия ва Ироқдаги Исломий Давлат ташкилотига қарши узоқ давом этиши тахмин этилаётган урушни ҳамда Яманда кечаётган урушни мана шундай қурол-аслаҳалар билан мустаҳкам-узлуксиз равишда таъминлашга ҳаракат қилишмоқда.

Америкалик масъулларга кўра, қурол-аслаҳа ишлаб чиқарувчи заводлар қўшимча иш сменаларига ўтишган ва ишлаб чиқаришни ошириш учун қўшимча ишчи кучидан ёрдам олишмоқда. Бироқ заводлар қуввати билан боғлиқ муаммоларга дуч келишгани сабабли, уларнинг қувватини оширишга, ҳатто талаб қилинган материаллар билан таъминлаш учун янги заводлар қуришга муҳтож бўлишмоқда. Бу ҳол навбатда кутишни ҳам келтириб чиқармоқда. Мисол учун, бугун Вашингтон иттифоқчилари уларнинг қурол-аслаҳа билан боғлиқ талабларини ўрганишда Қўшма Штатларнинг жуда секин ҳаракат қилаётганидан хавотир билдиришмоқда.

Америкадаги қурол-аслаҳа ишлаб чиқарувчи заводлардан бирининг ўз исмини ошкор қилишни истамаган ижроий масъули уларнинг заводи улкан ривожланишга эришганини айтар экан, жумладан бундай деди: «Минтақадаги ҳар бир шахс беш-ўн йилгача етадиган қурол захирасини жамлаши лозимлиги ва Исломий Давлат ташкилотига қарши уруш узоққа чўзилиши тўғрисида гапиряпти».

Афтидан, бундай улкан талаб Алабама штатидаги Трой шаҳрига ўзининг улкан таъсирини кўрсатган кўринади. У ерда қаттиқ қўриқланувчи катта жойни эгаллаган завод бор. Заводда «Lockheed Martin» компанияси Hellfire русумли ҳаво-ер ракетаси ишлаб чиқаради. Ҳозирда завод ишсизлик даражасини камайтириш ва шаҳардаги савдо-сотиқни ошириш мақсадида кўплаб янги ишчилар ёллади (Ал-Жазира нет).

Роя газетасининг 2015 йил 9 декабр чоршанба кунги 55-сонидан.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here