Франция жиҳодчилар ғояларига қарши курашиш учун «анъанавий ислом»га чақирмоқда

483
0

Франция жиҳодчилар ғояларига қарши курашиш учун «анъанавий ислом»га чақирмоқда

Франция ички ишлар вазири Бернар Казнев Франциядаги мусулмон етакчиларни «ёшларни зўравонликка етаклаётган Исломий Давлат ташкилотининг адаштирувчи ғоялари»га қарши курашиш учун «анъанавий ислом»ни ривожлантиришга тарғиб қилди. Вазир 400 нафар мусулмон раҳбар, фаол ва имомлар билан Париждаги 13 ноябр ҳодисаси ортидан биринчи бор учрашиши. Учрашувда у «Франция бу жиноятчиларни таъқиб қилишда қўлидан келган барча ишни қилади, бироқ фақат мусулмонларгина ғояга қарши Ислом доирасида кураш олиб бориб, ютуққа эришиш имконига эгадирлар», деди. Франция мусулмонлар кенгаши раиси Анвар Кибик «Биз айни ҳодисаларга нисбатан қоралашимизни ифодаси сифатида ўнта исломий муассаса ва бешта катта масжид иштирокида фавқулодда йиғин ўтказдик», деди. Йиғин «Францияга содиқлик» қасамёди билан бошланиб, Франциянинг миллий «La Marseillaise» гимни билан тугади (Рейтер).

Роя газетаси шарҳи: Казневнинг «анъанавий ислом»ни ривожлантиришга бўлган чақириғи Франциядаги биринчи бор ҳаракат эмас. Илгари ҳам бошқалар томонидан шунга ўхшаш ҳаракатлар бўлган. Бу ташаббусларнинг бари Исломни илмонийлаштиришга ва сиёсий Исломнинг юзага чиқишини тақиқлашга қаратилган. Чунки сиёсий Ислом исломий олам устидаги Ғарб ҳукмронлигига таҳдид солади.

Роя газетасининг 2015 йил 9 декабр чоршанба кунги 55-сонидан.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here