АҚШ ва Ғарб ИШИД баҳонасида мусулмонни мусулмонга қарши қўймоқчи

436
0

Белградда ташкил қилинган ЕХҲТ ташқи ишлар вазирлари йиғилишида баёнот берган АҚШ давлат котиби Жон Керри ИШИДни енгиш учун ҳаво ҳужумлари етарли эмаслигини ва қўшимча равишда қуруқликдан ҳам ҳужум уюштириш лозимлигини билдирди. Керри қуруқликдан ҳужумга ўтиш учун Сурия ва Араб армияларини қасд қилганлигини яширмади. Унга кўра, бунинг учун Сурияда “Ўтиш даври” шартномаси имзолангандан сўнг Сурия армияси билан Сурия мухолифати ҳамкорликда қуруқликдан ҳужумга ўтиши лозимдир.

“Ғарб томонидан қўллаб-қувватланадиган мухолифат ИШИДга қарши курашда режим кучлари билан ҳамкорлик қиладими?”, деган саволга: “Сиёсий ўтиш даври шартномаси орқали Сурия армияси ва мухолифат тарафидан ИШИДга қарши ташкил қилинадиган бирлашган кучлар ИШИДни бир неча ой ичида тугатиши мумкин. Сурия армияси, мухолифат кучлари, АҚШ ва коалицияси ҳамда Россия ИШИДни вайрон қилиши мумкин. Бу ишда фақат ҳаво ҳужумлари билан натижага эришиб бўлмайди”, дея жавоб берди Керри.

АҚШ президенти Барак Обама ҳам Америка халқига мурожаат қилиб, “террор”га қарши кураш давом этишини билдирди. АҚШ президентининг маълум қилишича, Суриядаги амалга ошириладиган қуруқлик ҳужумлари АҚШ манфаатига тўғри келмайди, шунинг учун минтақадаги мухолифатни ҳарбий машғулотдан ўтказиш ва уларни ҳарбий анжомлар билан таъминлашни давом эттириш лозим. Обама ўзининг баёнотида мусулмон жамияти ИШИДга қарши курашда АҚШнинг энг буюк ёрдамчиси бўлиши зарурлигини таъкидлади.

Айни пайтда Франция Ташқи ишлар вазири Лоран Фабиус ҳам ИШИДга қарши курашда маҳаллий кучларни ишга солиш лозимлигини олға сурди.

“Сурияда сиёсий ўтиш даври учун эндиликда Асад иқтидордан кетиши шарт эмас”, “ИШИДга қарши кураш муҳим, лекин муваффақиятга эришиш учун барча Сурияликлар ва маҳаллий кучлар бир бўлишлари лозим”, деди “Ле Прогрес” газетасига интервью берган Фабиус.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here