Швейцарияда ниқобнинг тақиқланиши илмоний бошқарувнинг Ислом ва мусулмонларни қанчалик ёмон кўришини яна бир бор тасдиқлайди

572
0

Швейцарияда ниқобнинг тақиқланиши илмоний бошқарувнинг Ислом ва мусулмонларни қанчалик ёмон кўришини яна бир бор тасдиқлайди

Швейцария жанубидаги Тичино кантони (вилояти) 23 ноябр душанба куни муслима аёлларнинг жамоатчилик жойларида, жумладан савдо дўконлари, ошхоналар ва жамоатчилик биноларида ниқоб тақиб юришини тақиқлаб қўйишни маъқуллади. Агар аёл жамоатчилик жойларида шу либос билан юрадиган бўлса унга солинадиган жарима 6500 фунт стерлингга етиши мумкин. Маҳаллий ҳукумат бошида ниқобни намойишчилар кийиб оладиган маскалар билан бирга тақиқлаб қўйишни таклиф қилган эди. Лекин парламент аъзолари фақат муслима аёллар киядиган ниқобга қарши қўлланадиган қонуннигина ёқлаб овоз беришди. Бу эса янги қонун аниқ ундовчи омиллар натижасида, яъни Исломга душманлик омиллари натижасида юзага келаётганини таъкидлаб турибди. Зеро бу тақиқлаш шу масала бўйича 2013 йил сентябрда ўтказилган халқ референдумидан кейин юзага келмоқда. Референдумда овоз берганларнинг учдан иккиси бу тақиқни ёқлаб овоз берган эди. Бу эса илмоний Ғарб давлатларининг кўпида Исломга душманлик туйғуларининг қанчалик даражада ортганини акс эттириб турибди. Швейцария 2009 йилда масжидлар мезаналарини тақиқлаб қўйган пайтда ўзининг илмоний низоми ажнабийларни қанчалик ёмон кўришини ва камситишини амалда кўрсатган эди. Ўшанда бу таклифни швейцариялик сайловчиларнинг 60 %га яқини қўллаб-қувватлаган эди. Воқеда муайян исломий эътиқодлар ва ибодатларни тақиқлаб қўйишлик ва шайтонлик Ғарб ҳукуматлари тутадиган кундалик йўлга айланиб қолди. Улар бу билан мусулмонларни динларидан йироқлатишни мақсад қилишмоқда.

Ниқобга қарши бу қонун орқали Швейцария Ғарбнинг Франция, Бельгия, Испания, Италия каби бошқа илмоний давлатлари муслима аёлга қарши очиқ-ошкор олиб бораётган кампания сафига қўшилган бўлади. Ғарб давлатлари ниқобни қисман ёки бутунлай тақиқлаб қўйиш орқали муслима аёлларни – уларни иккинчи даражали фуқароларга айлантириб қўйиш учун – камситмоқда, уларни хунук қилиб кўрсатмоқда. Бундай мутаассибона қонунлар, Исломга душманлик, мусулмонларга қарши илмоний ҳукуматлар, сиёсатчилар ва ахборот воситалари зўр бериб жар солаётган қаттиқ душманлик руҳидаги мурожаатлар, буларнинг барчаси Ғарбда муслима аёллар учун бир қўрқинчли муҳитни пайдо қилди. Муслима аёллар Исломга душманлик руҳидаги жиноятлар учун нишонлар сифатида олд чизиқни ташкил қиладиган бўлиб қолдилар. Муслима аёллар ўзларининг Исломий либослари сабабли шундай жиноятлар қурбони бўлмоқдалар. Бу жиноятлар охирги йилларда Ғарб давлатларида янада авж олди. Париждаги ҳужумлардан кейин ҳам янада авж олди. Лекин бундай нозик вақтда жамиятдаги кескинлик оловини ўчиришга уриниш ўрнига Ғарб давлатлари бу оловни ирқчилик руҳидаги қонунлар орқали янада аланга олдиришга қасд қилган кўринади. Бундай ҳолни Швейцарияда ниқобни тақиқлаб қўйишда ёки дод-вой солиб исломий эътиқодлар ва ибодатлардан қўрқитаётган мурожаатларда кузатиш мумкин. Ҳеч шубҳасиз буларнинг барчаси замирида ётган «мусулмонлар ва уларнинг исломий сақофатлари Ғарб жамиятларига таҳдид туғдирмоқда» деган мазмунда бўлиб ташлаш хатари яширин бўлган маънони англатмоқда. Бу эса бутун Исломий диаспораларни шубҳа доирасига солиб қўяди ҳамда ирқчилар режаларини «озиқлантиради».

Шуниси аниқки, ўзларининг диний эътиқодларига мувофиқ муҳташам либослар кияётганлари сабабли аёллар жиноятчига чиқариладиган ҳар қандай низомнинг тўғри иш тутаётганига шубҳа билан қараш зарур. Зеро айни пайтда швейцария халқ партияси, француз миллий фронти ёки Пегида (Ғарбни исломлаштиришга қарши ватанпарвар европаликлар) каби ажнабийларга душман партиялар ёки сиёсатчилар мусулмонларга қарши гижгижловчи, душманлик мурожаатлари билан чиқиши ёки муҳожирларга қарши жинояткорона мурожаат билан чиқишлари тамоман қонуний ҳисобланмоқда. Ҳолбуки бу жинояткорона мурожаатлар ирқчилик оловини янада аланга олдирмоқда ва озчилик миллатлардан нафратланиш жиноятларини янада авж олдирмоқда. Буларнинг барчаси илмоний низомда чуқур томир отган хатарни ва мавжуд зиддиятларни акс эттириб турибди. Бу низом сўз эркинлиги деган ниқоб остида ажнабийларга душманлик билан қарашларга эрк бериб қўяди. Айни вақтда бу низом диний озчиликларни уларнинг беозор диний эътиқодлари бўйича иш тутишдаги асосий ҳақ-ҳуқуқларидан маҳрум қилмоқда. Бу аҳвол «фақат илмоний низомгина цивилизацияга эришган, ўзаро ҳамжинс, бағри кенг жамиятларнинг бўлишини кафолатлашга қодир» деган чўпчакни парчалаб ташлайди. Бу аҳвол илмоний нуқтаи назарда емирилишлар мавжудлигини ҳам таъкидлаб турибди. Зеро бу низом ўзига исломий либос кияётган тинч муслима аёллардан иборат бир кичик мажмуа таҳдид туғдирмоқда деб билмоқда. Бу низом ўзининг турли диний жамоатлар эътиқодларини эҳтиром кўрсатиш ва адолат йўли билан ўз бағрига олишга қодир эмаслигини исботлади. Бу низом шароитида мусулмонлар ва Исломга нисбатан адолатсизлик қилишга гижгижлаш чуқур томир отган илдиз бўлиб қолди. Буни сиёсатчилар, сиёсий вазиятлар ва ахборот воситалари қабул қилмоқда.

Ботил ва адолатсиз демократик низомга бутунлай тескари ўлароқ Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик низоми одамларни Ислом динига эътиқод қилишга мажбурлашни ёки ғайримусулмонларни ўз эътиқодлари бўйича ибодат қилишдан ман қилишни ман қилади. Халифалик низоми мусулмонларга ва ғайримусулмонларга бериладиган тобелик (фуқаролик) ҳақ-ҳуқуқи борасидаги ҳар қандай камситишни ҳам ман қилади ва бошқа динларга эргашганларга нисбатан бўладиган ирқчилик қарашларига асло енгил қарамайди. Шу сабабли Халифалик давлати ҳукм сурган асрдаги кўп тарихчилар уни «олтин аср» деб аташган. Яҳудлар, насронийлар ва бошқа дин вакиллари адолатли қонунлар соясида баҳраманд бўлиб яшашган фаровонлик ва тинчлик сабабли тарихчилар бу асрни шундай ном билан аташган. Сонлари ва эътиқодларидан қатъий назар ўзининг барча раияти (фуқаролари) ҳақ-ҳуқуқларини ва тотувлик, ўзаро уйғунлик ҳукм сурадиган жамиятнинг қурилишини кафолатлагани учун ишончли ва тўғри модел бўлишини таъминлайдиган низом мана шудир.

Д. Насрин Навоз

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими аёллар қисми

 0hizb-340x264-300x233

Манзил: ал­Мазраа – «Колумбиа Центр» – блок б – иккинчи қават

Байрут-Ливан

Почта қутиси 14­5010

телефон: 00961 1 30 75 94

уяли телефон: 00961 71 72 40 43

электрон почта: media@hizb-ut-tahrir.info

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here