Қозоғистон Ақтауда база очишликка рухсат берди

368
0

images (1)

 Хорижий матбуотлар, Қозоғистон НАТО кучлари учун Ақтауда порт очишликка рухсат бергани ҳақида хабар қилмоқда. Американинг Қозоғистондаги элчихонаси эса сукут сақламоқда ва вазиятни изоҳламаяпти. Қатор хорижий ОАВлари хабарига кўра, Қозоғистон Афғонистондан иттифоқчи кучларни олиб чиқиш мобайнида НАТО қўшини учун очиқ бўлади, бу жараён тугагандан сўнг ҳам шундай бўлиб  қолиши эҳтимоли бор.

Шуни эслатиб ўтиш керакки, 2013 йилнинг апрел ойида Истанбулда бўлиб ўтган Афғонистон масаласи бўйича ташқи ишлар вазирлари йиғинида Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбаев, Афғонистондаги “Енгилмас озодлик” миссиясини тугаллашда НАТО юклари учун Ақтауда порт очишга тайёрлигини билдирган эди.

“Афғонистонда хавфсизликка кўмак берувчи халқаро кучлар амалиётларини бошлагандан буён,           Қозоғистон ҳар йили иттифоқчи қўшинлар билан юкларни ўтказиб бериш тўғрисида тузган шартномани ҳамда АҚШ, Германия, Франция, Испания ва Буюк Британия билан иккитомонлама келишувларни амалга ошириш доирасида кўмак бериб келади. Хозир биз Каспий бўйидаги “Ақтау” порти хисобига НАТО юклари учун транзит кўламини кенгайтиришга тайёрланмоқдамиз”, – деган эди Назарбаев.

Айни вақтда, Қозоғистон ҳарбий қўмондонлиги Ақтау порти НАТО кучлари учун аллақачон очилганини ҳеч қачон очиқ айтмаган. Шунингдек Ақтауда НАТО ҳарбийлари борми, агар бор бўлса улар неча кишини ташкил этиши тўғрисида ҳам бирорта расмий изоҳ берилмаган.

Агар Туркиянинг Dunyabulteni.net нашри хабарига ишонадиган бўлсак, гап 2014 йил давомида Афғонистондан юкларни олиб чиқиш учун портдан фойдаланиш ҳақида бормоқда ва НАТО кучлари у ердан ошхона анжомлари эмас, балки ҳарбий техникани олиб чиқишларини фараз қилиш қийин эмас. Хозирча расмий изоҳ йўқлиги сабабли бу хабарни рост ёки ёлғонлигини тасдиқлаш имкони бўлмади.

Ақтау порти Қирғизистондаги ҳарбий базани кўчиришда ҳамда Марказий Осиё минтақаси ва Каспийда ўз таъсирни кучайтиришда АҚШ учун яхши восита бўлади.

Туркистон:

Назарбаевни иймонга чақириб, қилаётган иши Оллоҳ ва мусулмонларнинг ғазабини келтирадиган иш туркумидан дейишдан ўзимизни тийдик. У кўпроқ Путинни ғазабидан қўрқади. Шунинг учун Путин ва Россия бу ишларга қандай қарайди. Қандай чоралар кўра олади. Балки Путинни ўзи бу ишларга бошдир. Чунки у Афғонистондан НАТОни чиқариб юбориб, ўзи минтақани бошқариб қолишдан ожизлигини билади ва шу заифлигини яширишга ҳам харакат қилади. Путиннинг охирги пайтлардаги баъзи харакатларида, Россиянинг манфаъатларидан, ўзи пайдо қилиб бораётган диктаторлик режимининг қизиқчиликларини устун қўя бошлади. Аниқроқ айтганда, режимнинг олиб борган нотўғри сиёсати оқибатларидан келиб чиқиб бораётган жиддий муаммоларни яширишни ёки айбни бошқаларга юклаш асосини ҳамма нарсадан устун қўя бошлади. Масалан:  Россияда ишлаб чиқариш ва унга кетадиган нефт ва ҳом ашёни миллийлаштириб олиши оқибатида, сифатини ва кўламини тубанлашишига сабабчи бўлди. Натижада ишлаб чиқарилган махсулотлар нафақат ташқи, ички бозорида ҳам рақобатлаша олмай қолди. Бирин кетин ўлиб бораётган саноатларини ва бўшаб бораётган ишчи ўринлар проблемасини бира тўла ВТОга қўшилиш билан ечишга уринди. Ишсизлар муаммосини эса, катта шахарларни мигрантлрдан тозалаш билан, қашшоқлашаётган қишлоқлардан келаётган фуқороларга бозорлардан жой таёрлашга ўтди. Шу холатларнинг келишига асосий сабаб, Путинни капиталистик системада, капиталистик иқтисодни олмай, давлат манаполиясига асосланган, СССРнинг сациалистик иқтисодига ўхшаш системада бошқарди.

Назарбаев ҳам Россиянинг қувватига баҳо бера олади. Агар у 2014 йилдан кутилаётган бирор ўзгаришларда мусулмонлардан хавотирда бўлиб НАТОни киргизаётган бўлса, аксинча мусулмонларнинг ғазабига дучор бўлади. Ўшанда Асад сингари бирорта куфр давлати ёрдам бера олмайдиган холатга тушади. Ўшанда унга қилган амалларига жавоб беришидан, АҚШнинг базаси ҳам ёрдам бера олмайди инша Оллоҳ.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here