Расмий Москва Туркия билан бўлган зиддиятга Остона ва Бишкекни ҳам жалб қилмоқчи

561
0

 Россия бош вазири Дмитрий Медведев Москвада берган баёнотида, турк автомобилларини Россияга ёки Россия орқали юк олиб ўтишини ЕОИИга аъзо давлатлар билан ҳамкорликда чеклаш ёки бекор қилиш масаласини ҳал қилиш зарурлигини айтиб ўтди.

 Россия бош вазири берган маълумотларга кўра, ҳозир турк юк ташувчилари Россияга юк олиб келиш учун саккиз минга яқин рухсатнома олишади. Медведев келажакда бутунлай бекор қилиш имконияти билан уларнинг сонини кейинги йилда тўрт марта камайтиришни таклиф қилди.

 Бош вазир Европа иттифоқи маҳсулотларига киритилган чекловлар ЕОИИ орқали айланиб ўтаётгани сабабли самарасиз бўлаётгани каби, Туркияга қарши киритилган чекловлар ҳам таъсирли бўлмаслигидан хавотирда эканлигини маълум қилди.

 “Шу сабабли ҳам ЕОИИ бўйича ҳамкор давлатлар Туркия билан муносабатларини узишлари зарур”, – деди Медведев.

Туркистон:

Россия Путиннинг мафиялашган режими ортидан жарга қулай бошлади. У ўзи билан ЕОИИ ташкилотига аъзо давлатларни, жумладан Қирғизистонни ҳам тортиб кетишга ҳаракат қилаяпти. Юқоридаги Медведев қўяётган талаблар, нафақат Россияни балки Қирғизистонни ҳам иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий инқирозлар гирдобига тортиб кетади.

Қирғиз ҳукумати бизларнинг маслаҳатларимизга қулоқ солиб, Россиядан илгарироқ узоқлаша бошлаганида ва ЕОИИ ташкилотига кирмаганида эди, бугунги қийин ва хавотирли аҳволда қолмаган бўлар эдик. Ҳозирда Россиянинг ўлик жасади ҳам Қирғизистонга босим бера олади. Қирғизистон ўз сиёсатида Россияга мутлақ тавакул қилиб, ҳарбий ва иқтисодий фалаж ҳолатда қолиб кетмоқда. Энди ЕОИИ аъзо бўлиб, аввал Хитой билан иқтисодий муносабатлари кескинлашган бўлса, энди Туркия билан иқтисодий узулиш арафасида турипти. Ички ишлаб чиқариш товарлар маҳсулоти эса, деярлик йўқ ҳисобида.

Россия Туркия билан давом этаётган иқтисодий манфаатларимизни узиб юборишни талаб қилаётиб, ўрнига алтернатив бирор чора таклиф қила олмайди. Худди шунингдек Хитой билан алоқаларимиз ва реекспорт қилиб топаётган манфаатларимиздан ҳам маҳрум қилди. Натижада Ўрта Осиёда ягона бўлган улкан бозорларимиздан айрилдик. Энди ЕОИИ ташкилотдаги мажбуриятларимизни эсга солиб, Путинчиларнинг манфаати асосидаги беъмани ва мақсадсиз Туркларга қарши Россиянинг таъқиқ санкцияларига қўшилиб уларни қўллашимизни буюраяпти.

Бу қирғиз ҳукумати учун бир синов ҳолати бўлади. Қани улар Қирғиз мамлакати манфаати учун фидоийлик қилиб, Россиянинг босимига қарши қандай жонбозликлар кўрсата олишар экан.

Путин Россияни ҳам ўта қийин вазиятга олиб келди. Вазиятдан қутулиш йўлларини эса, илгариги КГБдан мерос бўлиб қолган услуби билан яна ёпиб туришга ҳаракат қилади. Путин бундай вазиятлардан чиқиш учун фақат исломий террористлар номидан қўпорув амалиётлари уюштириш билан юзлаган ўз фуқороларини қириб юборади. Путин шу услуб билан 1999 йили тахтга келган. У бундан ўзга, вазиятдан қутулиш йўлларини билмайди.

Қирғизистон ҳукумати ҳам бир гуруҳ сиёсатшунослар армияси билан худди путинчилар сингари исломий муҳитга қарши иш бошлаб юборди. Улар ҳам Россиядаги каби исломий муҳитнинг ривожланиб бораётганидан жамиятни қўрқитиш мақсадида матбуот курашини бошлаб юборишди. Носоғлом кучлар эса, бу кураш меъёрига етишини кутиб туришибди. Улар Тошкентдаги 16 февраль воқеъаси сингари амалиётлар лоиҳалари устида иш олиб боришаяпти. Ҳа, улар Мусулмонлар номидан қўпорув амалиётлари уюштиришади. Дунёда Ислом ва Мусулмонларга қарши ишларнинг деярли ҳаммаси бир хил худди шу кўринишда амалга оширилиб келинади.

Шунинг учун Қирғиз ҳокимияти ҳозирдан эсини йиғиб, Путиннинг ғаламис режалар асосида олиб бораётган сиёсатини инкор қилиб, нима бўлганида ҳам ўз мамлакати манфаатидан иш олиб бориши лозим. Бунинг учун ҳокимият ўз халқининг эътиқод қиладиган мафкурасига тескари бориши тўғри бўлмайди. Чунки буюк ва қудратли давлатлар, ҳеч қачон ўз фуқороларининг ақидаларидан ўзга ақидани ушламайдилар. Акс ҳолда мамлакат пароканда бўлиб бораверади. Ғаламис ташқи кучлар эса, бу қарама қаршилик ҳолатларидан унумли фойдаланиб қолишади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here