Рус офицерларининг эътирофи

553
0

Сурияда АҚШнинг режалари муваффақиятсизликка юз тутгач, бу ишга Россияни жалб қилишга мажбур бўлди. Шундан сўнг рус қўшинлари ИШИДни баҳона қилиб, расмий турда Асад қўшини сафида туриб, ИШИДни эмас, тинч аҳоли ва Асадни саросимага солиб қўйган мужоҳидларни ҳаводан ҳужумга тута бошлади. Орадан қисқа вақт ўтмай, анча талофатлар кўрди.

Россиянинг бу ҳаракатлари кўпгина сиёсатчилар тарафидан, жумладан рус сиёсатчилари тарафидан ҳам катта хато сифатида баҳоланмоқда. Рус офицерлари Суриядаги жангга кирган Россия армияси “иккинчи Афғонистон” ботқоғига ботиб қолишидан хавотирда эканликларини изҳор қилишди.

Шу кунларда Россия матбуотида тарқалган хабарларда айтилишича, Сурияда уруш олиб бораётган рус офицерлари ҳарбий самалётлар ёрдамида бомба ҳужумларини амалга ошириш билан бирор натижага эришиб бўлмаслигини билдиришмоқда. Улардан баъзилари эса Россиянинг Сурия тупроқларидан ортга чекиниши энг маъқул ечим эканлигини айтишмоқда.

Ҳарбий мутахассислар Асад армиясининг муваффақият қозониши учун Башар Асаднинг назорати остида бўлган ҳар бир нуқтага қурол аслаҳалар ва хос ҳарбий гуруҳлар жойлаштирилиши лозимлигини такидлашмоқда. Аммо уларга кўра, мавжуд шароитда бунинг асло иложи йўқ. Бироқ шундай бўлса-да ҳодиса оқимига қараганда, Путин бошчилигидаги ҳукумат Суриядан чекиниш ниятида эмас.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here