Ал-Жазира: А-321 самолёти руслар томонидан портлатилган

549
0

Ал-Жазира телеканали берган баёнотга кўра, А-321 самолётининг ҳалокатга учрашига олиб келган масофадан бошқарилувчи бомба самолётга Санкт-Петербургда жойлаштирилган.

 Телеканал вакилларининг бунга ишончи комил, чунки бу ишни Мисрда амалга ошириш умуман мумкин эмас эди. Бундан ташқари, Шарм эш-Шейх аэропортида самолётни ҳеч ким текширмаган, самолётга яқинлашиш имкони фақат русларда бўлган.

 Телеканал экспертининг сўзларига кўра, терактда рус қассоблари айбдор. Дастур бошловчисининг, рус қассоблари кимлар, деган саволига эксперт ФХХ (ФСБ) деб жавоб берди.

 “Когалимавиа” авиакомпанияси расмийлари ҳалокат содир бўлганидан сўнг, “самолёт жуда яхши ҳолатда бўлгани” ва ташқи омил сабабли портлаш содир бўлгани ҳақида баёнот берган эди.

 Парвозларини ташкиллаштириш бўйича мутахассис Александр Смирновнинг сўзларига кўра, “А-321 ўзидан-ўзи портлаб кетиши мумкин эмас. Мисрда ҳалокатга учраган А-321дек самолёт парвоз давомида бирор техник тизимни ишдан чиқиши ортидан ҳавода портлаб кетиши мумкин эмас, ҳалокатнинг ягона сабаби механик таъсир бўлиши мумкин”.

 “Агар қандайдир фантастик таҳминни соқит қиладиган бўлсак, бирор қисмни ишдан чиқиши натижасида самолёт ҳавода ҳалокатга учраши мумкин эмас. Назарий жиҳатдан ҳаддан ташқари ортиқча юк юкланганда самолёт ҳалокатга учраши мумкин. А-321 – бу жуда ишончили самолёт, ундан фойдаланиш қоидасига ҳимоя тизимлари киритилган бўлиб, улар ҳатто парвоз техникаси бузилган тақдирда ҳам самолётга ортиқча юк юкланишига йўл қўймайди. Шунинг учун самолётнинг ҳалокатга учрашига ягона сабаб – ҳаво лайнерига механик, жисмоний таъсир бўлиши мумкин”,- деди Смирнов.

 Кўплаб тахлилчиларнинг фикрларига кўра, самолётнинг портлаши унча катта бўлмаган – портлаш кучи 4-5 килограмга тенг бўлган – портловчи мослама орқали амалга оширилган.

Туркистон:

Охирги вақтларда, Путиннинг призидентлик қилиб турган вақтда содир бўлган йирик теракт амалиётларнинг деярли ҳаммаси рус махсус кучлари томонидан амалга оширилганини исботловчи далиллар келтирилмоқда. У далилларнинг баъзилари, худди юқоридаги самолёт портлатилишидаги сингари аниқ, тиниқ ва ҳатто иккиланишга ўрин қолдирмайдиган даражада ишончли. Лекин дунё ҳамжамияти ҳам, рус ҳукумати ҳам россия халқи ҳам бунга қарши бирор чора кўра олишмаяпти. Россия томон, бу фактларни инкор қилиш учун жиддий ҳаракат ҳам олиб бормади. 1999 йил сентябрда Москванинг ўзида икки маротаба, Волгадонскда ва Буйнакскийда бўлиб ўтган қўпорув амалиётларида жами 307 киши қурбон бўлган эди, 1700 киши тан жароҳати олган.

Европанинг Странсбургдаги инсон ҳуқуқлари бўйича суд маҳкамаси, 2015 йил 2 июлда чиқарган ҳукмига кўра,  Россияни Буйнак шаҳрида бўлиб ўтган қупорув амалиётида рус махсус аскарларини айбдор деб топди. 2004 йил 1 сентябрда Ингушетиянинг Буйнак шаҳридаги №1 мактабни мужоҳидлар гаровга олди деб портлатиб юборилган бу қўпорув амалиётида 334 киши қурбон бўлган 810 киши тан жароҳатини олган. Ҳалок бўлганлардан 186 таси ёш болалар эди.

Ўлдирилган гўдакларнинг оила аъзолари 2007 йилда 447 маротаба юқоридаги Европа судига хатлар билан мурожат қилишган. Лекин Европа суди фақат 2014 йилга келиб, Россия билан Ғарбнинг алоқалари кескинлаша бошлаганида, ўзининг сиёсий манфаатларини кўзлаб бу ишларни илгари сура бошлаган. Шундай бўлса ҳам, судда Россия томон, ҳалок бўлганларнинг деярли барчаси Рус аскарларининг гранатомёд билан олиб борган ҳужуми натижасида ўлдирилганлигига карши бирорта аргумент келтира олмади. Чунки бу инкор қила олмайдиган даражада исботланган фактлар билан келтирилган далиллар эди.

Энди Мисрнинг Синай ярим ороли устида ўз самолётини 224 та фуқороси билан бирга портлатиб юборганликда айбланмоқда. Аслида нима бўлганида ҳам, Россия томони юз фоиз бу ҳалокатда айбдор ҳисобланишади. Чунки хавфсизлик уларнинг зиммасида бўлган. Улар бу оммавий қатлни бирорта ташкилотга юклай олишмаса, ўзлари жавобгар бўлишларини яхши билишади. Шунинг учун бу ишни бахтсизлик ҳодисаси қилиб ёпиб юборишга ҳаракат қилишади. Лекин дунёнинг ҳар томонидан экспертлар, самолётнинг осмонда бомба билан портлатилганини исботлаб беришаяпти.

Россия бу каби КГБдан мерос қилиб қолган услубларини нафақат ўз минтақасида балки ўзига тобеъ бўлган бир неча мамлакатларда ҳам амалга оширган. Шу лоиҳалари асосида Ўзбекистонда “Андижон воқеаси” деб тарихда қолиб бораётган ҳодисани уюштирилишида, Ошда 2010 йилдаги Қирғиз Ўзбек урушини уюштирилишида, 2015 йилдаги 12 октябрда Қирғизистонда турмадан маҳбуслар қочирилиш амалиётида кураторлик қилишда ва яна бошқа ўнлаган ва баъзида минглаган инсонлар қурбон қилиниши билан олиб бориладиган амалиётларда Россия асосий ролларни ўйнаган.

Бу амалиётлар баъзида ўхшовсиз ёки қалбаки экани ошкор бўлиб қолганида, улар матбуот ҳужуми сўниб қолишини кутиш учун бу мавзуъни бир оз ёпиб туришади. Кейин юқоридаги ифлос судларнинг теппесида турган йирик куфр давлатларини рози қилиш учун ҳаракатлар олиб борилади. Мисол сифатида, Асад олиб борган оммавий қирғинлар. Буни ҳатто куфр давлатларининг ўзлари ҳам инкор қилишди. Лекин Сурияни исломийлашиб кетиш хавфи кучайиб бораётганидан, Асадни яна ўз ўрнида олиб қолиш ҳаракатлари бораяпти. Каримовнинг режими олиб борган Андижондаги қириб юборилган қурбонлар ҳам яширилиб турилипти. Бу Каримовни шантаж қилиш учун керак бўлади. Эртага Каримов Путин сингари кераксиз бўлиб қолганида, юқоридаги каби халқаро Суд маҳкамалариЎзбекистон ҳукумати устидан Россия сингари ҳукмлар чиқара бошлайди.

Қирғизистонда ҳам 12 октябрдаги ҳодисада 13 киши қурбон бўлди. Ҳозир телевидения ва бошқа оммавий ахборотлар бу ҳодиса ҳақидаги маълумотларни деярли ёритмай қўйди. Чунки ҳукуматнинг бу амалиёти ҳам аввалгилари каби ўхшовсиз ва қалбаки экани билиниб қолди. Бу ҳодисани ҳозирча кўтармай туришгани билан, эртага Мусулмонларга қарши иш бошлашганларида, юзи йўқларча, уялмай бу қурбонларнинг барчасини уларга тўнкаб юборишади. Бу иш ҳатто АҚШнинг ўзида ҳам 11 сентябр воқеъасида худди шу сценарий асосида олиб борилган эди.

Яъни биз шуни айтмоқчимизки, АҚШнинг грантларини қўлга киритиш учун иш олиб боришадиган “инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” ташкилотлари ҳам, судлари ҳам бу каби бизларнинг бошимизда бораётган вахшийликларга қарши курашишлари, уларнинг хожалари томонидан ҳаракат тугмачалари босилмагунча ишга тушишмайди. Улар бизларнинг ҳимоячиларимиз эмаслар.

Хулоса қилиб айтганимизда Россияни ўз халқига ҳам, қўл остидаги Қирғизистон сингари мустамлака мамлакатига ҳам фақат куч билан босим беришдан ўзга чораси қолмади. Россия ҳатто, шунчаки умумий тинчлик талаб қилиб, урушга қарши плокатлар билан кўчага чиққан намоишчиларни ҳам куч билан тарқата бошлади. Бу Путинга тинчлик керак эмаслигига далолат қилади. Бу энг охирги нуқта эмасми.

Қирғизистон эса, ўша Россияга тақлид қилмоқчи бўлиб, 13 та фуқоросини ўлими учун асосий жавобгар бўлган бир неча министрларни янги парламент сайловидан кейин ҳам яна ўз ўринларида сақлаб қолди. Албатта бу ҳам Россиянинг босими остида бўлиб ўтди десак муболаға бўлмайди. Лекин бу қирғиз ҳукуматининг ҳолсизлигига далолат қилади. Россия унинг ички ишларига аралашибгина қолмай ҳатто министрлар билан алоҳида тармоқларда ўз ҳолича иш олиб бормоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here