Россиянинг захира фонди 2016 йил охирига бориб тугаши мумкин

490
0

Россия молия вазири Антон Силуановнинг айтишича, келгуси 2016 йил Захира фонди учун сўнгиси бўлиши мумкин. Унинг сўзларига кўра, захира миқдори жорий йилнинг ўзида 2,6 триллион рублга қисқариб кетди. Бу эса ўтган йилга солиштирганда 50 фоиздан кўпроқни ташкил этади.

Силуановнинг қайд этишича, айни вақтда Россия давлат қарзларига хизмат кўрсатиш 650 миллиард рублни ёки Ялпи ички махсулот (ЯИМ)нинг 0,8 фоизини ташкил этади. У қўшимча қилиб, ҳозир молия вазирлиги етарлича баланд ставкалар билан (10-11 фоиз) қарз олмоқда ва давлат қарзини адо этиш учун “бюджетнинг бошқа ҳаражатларини қисқартираётгани”ни айтиб ўтди.

Молия вазирлиги тарқатган сўнги ҳисоботга кўра, айни вақтда Захира фонди 4,67 триллион рублни ташкил этмоқда.

8 октябр куни Россия ҳукумати 2016 йилги бюджетни тасдиқлади. Ҳужжатга мувофиқ, бюджет даромади 13,6 триллион, чиқим эса 15,8 триллион рублни ташкил этмоқда. Камомад ЯИМнинг 2,8 фоизи ёки 2,8 триллион рублни ташкил этади. Буни 2015 бюджетига солиштирилса: кирим 12,5, чиқим 15,2 триллион рублни, камомад эса 2,68 триллиондан ошган эди.

Жорий йилнинг сентяб ойи бошида молия вазирлиги захира фондидан 900 млрд рубл ишлатгани ҳақида маълум қилган эди. Бундан ташқари, миллий фаровонлик фондидан ҳам 350 млрд рубл олинган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here