Туркия оммавий ахборот воситалари Эрдўғон бошчилигида халифаликни қайта тиклаш ғоясини тарғиб қилишмоқда

472
0

 “Президентлик бошқарувига ўтилган тақдирда Эрдўғон “халифа” бўлади”.

 Туркиядаги ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партиясини қўлловчи нашрлардан бирининг ёзишича, узоқ кутилган президентлик тизимига ўтилса Туркия президенти  Ражаб Тойиб Эрдўғон  “халифа” бўлиши ва барча сунний мусулмонлар раҳбарига айланиши мумкин.

 Yeni Akit шархловчиси Абдурраҳмон Дилипок, халифалик тикланганидан сўнг президентнинг Оқ сарой қароргоҳидаги хоналарни турли мусулмон давлатлари вакиллари эгаллашини айтди. У қўшимча қилиб, Туркияда халифалик ҳар доим мавжуд бўлган, деди.

 “Агар Тойиб Эрдўғон президентлик бошқарувига ўтишга муваффақ бўлса, мамлакатнинг барча ҳудудларида ўз маслахатчиларини тайинлайди. Унинг Бештепадаги саройида Ислом оламининг барча мамлакатлар ваколатхоналари очилади”, – деди Дилипок Канада пойтахти Торонтода бўлиб ўтган конференцияда сўзлаган нутқида.

 1 ноябр куни бўлиб ўтган муддатидан олдинги парламент сайловларида Адолат ва тараққиёт партияси 49,36 фоиз овоз билан ғолиб чиқди ва якка ўзи ҳукумат тузиш имкониятига эга бўлди.

Туркистон:

Халифалик давлатини эълон қилиш ёки аввалдаги Халифани сайлаб олиш ўзининг шаръий ҳукмига мувофиқ ижро этилмаса, худди никоҳ шартлари топилмаган ёки никоҳ ношаръий йўл билан адо этилмаган оила сингари бўлади. Ўша оила, бошқа оилалар сингари ҳатто барча шаръий бурчларни адо этиб яшаганларида ҳам ботил оила ҳисобланади.

Агар ундай бўлмаганида олам Мусулмонлари Бағдодийни тан олишга мажбур бўлишар эдилар. Унинг Халифа деб тан олинмаганлиги, уни олиб борган нотўғри жиҳодида ёки фатволарида эмас (чунки бу хатолар Халифаликка алоқаси бўлмаган алоҳида хатолардир).  Балки халифаликни эълон қилиш ва Халифа сайлаш таъриқати ношаръий тарзда амалга оширилганлигидадир.

Халифалик, Мусулмонларнинг ҳаётий масаласи, у осонгина Канада сингари куфр юртларида, куфр уюштириб берган мажлисларда, куфр билан ҳамкорликда амалга ошириладиган найранг эмас!? Биз илгаридан айтиб келамиз, куфр олами Эрдагонни Боғдодийдан кейин яна Мусулмонларни чалғитиш учун бошқачароқ кўринишдаги етакчи қилишга таёрлаб бораяпти.

Улар (куфр олами ва унга боғланган малайлар) ҳақиқий Халифалик давлатидан ўта қаттиқ хавотирдалар. Лекин ўша ҳақиқий Халифалик ҳамма қатори Эрдагонларники ҳам эмасми. Улар ҳам ундан ўз улушларини олишлари мумкинку! Ҳатто агар софликларини сақлаб қолишса, Халифаликка ўз номзодларини кўрсатиш орқали даъвогар бўлишлари ҳам уларнинг ҳақлари доирасига кирадику! Наҳотки улар, куфр ваъда қилаётган Халифалик, Оллоҳ ваъда қилаётган Халифаликдан кўра аниқроқ ва ишончлироқ деб билишса! Йўқ, аввора бўлишади!

Лекин бу навбатдаги фитнага қарши фикрий кураш олиб боришга шошилмасак, яна Уммат ичида дунё ва охират фаровонлиги йўлида кўпроқ қурбонлар бериб қолишимиз мумкин. Куфр системаси, юқоридаги бузуқ фикрат воситасида айнан Мусулмонларни бир неча бўлакларга бўлиб юбормоқчи. Эрдигонга куфр олами мўътадил деб атаб олган Мусулмонлар тоифасини ажратиб беришни реъжалашмоқда. Қолган Мусулмонлар у тариқа келган Халифани тан олишмаслигини яхши билишади. Мақсадлари ҳам шу нуқтага чекланади. Улар ўша тан ола олмайдиган ҳақиқий Мусулмонларни ажратиб олиб, Эрдигонни уларга қарши отланишга ундашмоқчи.

Обаманинг 2015 йил 18-19 февралда Вашенгтон конференциясида сўзлаган нутқидан маълум бўлдики, энди Америка иложи борича ўз қўшинлари билан хорижий юртларга уруш қилиб кирмайди. Улар, ўша юртлардан ўзи учун содиқ хизматкорларни мумкин қадар кўпайтириш учун қаттиқ ҳаракат бошлайди. Ҳар бир мамлакатга, ўз ҳудудида Ислом ва Мусулмонларга қарши ҳаракат олиб боришлари учун босимлар ясайди ва иқтисодий кўмакларни хўрак сифатида ишга солади. Ҳозир “ИДИШ” ташкилотини ваҳима қилиб, дунё мамлакатларини куфр мафкураси атрофига жипслаб келишаяпти. Айнан “ИШИД” томонидан Мусулмонларни қатл қилиш маросимларини кенг тарқатилиши, шу кунга келиб Мусулмон ходимларини куфр атрофига қочиб боришлари учун атайин тарқатилган эди.

Лекин улар режалаётган иш (яъни мусулмонларнинг қўли билан Ислом ва Мусулмонларга зарба бериш) улар кутган кўламда амалга ошмади. Шунинг учун Америка бу урушга Россияни тортишга мажбур бўлди. Куфрнинг бу муваффаққиятсизлиги, Оллоҳнинг нусрати билан Исломни тўғри тушунган ва маломатчининг маломатидан қўрқмай ҳақни оламга олиб чиқиб бораётган ҳақиқий рижолларнинг жонбозликлари билан амалга ошиб бораяпти инша Оллоҳ.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here