Ўрта Осиё давлатлари халқаро терроризмга (Исломга) қарши ҳамкорлик қилишга имзо чекди

548
0

АҚШ давлат котиби Жон Керри Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида Ўрта Осиёда жойлашган беш давлат ташқи ишлар вазирлари билан “Беш плюс бир” (С5+1) форматида йиғилиш ўтказди. Йиғилиш ортидан Афғонистонга қўшни бўлган давлатлар халқаро терроризм (Исломнинг ривожланиб бориши) каби мавзуларда ўзаро ҳамкорликни кучайтириш лозимлиги ҳақидаги ҳужжатга имзо чекишди. Шунингдек ҳужжатда хавфсизлик, тижорат, энергетика, экология ва таълим тарбия секторларида АҚШ билан ҳамкорлик қилиш ҳам қўрсатиб ўтилди.

Керри йиғилиш давомида АҚШнинг Ўрта Осиё давлатлари билан бир бутун шаклда ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканлигини билдирди. АҚШ давлат котибининг маълум қилишича, АҚШнинг минтақага ёрдам кўрсатиши учун янги режа тузилган.

Учрашувдан сўнг ташкил қилинган матбуот анжуманида Жон Керрига инсон ҳуқуқлари борасида савол бермоқчи бўлган журналист анжуманда иштирок этишдан маҳрум бўлди. “Washington Post” газетасининг журналисти инсон ҳуқуқларига оид савол бермоқчи бўлиб, “беодоблик” қилгани учун ўзбек полицияси ва кийимида Америка тилида “дипломатик хавфсизлик”, деб ёзилган қўриқчилар тарафидан мажбуран залдан ташқарига олиб чиқиб ташланди.

АҚШ масъуллари журналистнинг ноқонуний ҳаракат қилганлигини ва бироздан сўнг яна залга кириши учун рухсат берилишини маълум қилди. АҚШ ташқи ишлар вазирлигининг масъули журналистнинг мажбуран ташқарига чиқариб ташлаган Америка дипломатик хавфсизлиги қўриқчиларининг ҳатти-ҳаракатлари учун узр сўради.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here