Путин Россия ичкарисида мусулмонларга қарши ҳаракатларини яна кучайтира бошлади

485
0

Туркистон:

Путин Россия ичкарисида мусулмонларга қарши қаратилган иш-ҳаракатларини яна кучайтира бошлади. У Россия ичида шов-шув пайдо қилиб, халқни ваҳимага солайин деса ИШИД ташкилотини ҳам, ёки Сурияга боғланиши мумкин бўлган  бирорта жиҳодий ташкилот вакилларини ҳам топа олмагач, яна Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларини нишонга ола бошлади.

 Лекин Ҳизб ут-Таҳрир моддий фаолият билан шуғулланмаслигини ва қуролли тўқнашувлар орқали Исломни ҳаётга қайта олиб келиш мумкин эмаслигини табанний қилганини бутун дунё яхши билади. Демак, Ҳизбни баҳона қилган ҳолда Путиннинг телбаларча Ислом ва мусулмонларга қарши зулм ва бўҳтонлар асосида олиб бораётган иш-ҳаракатларини кўрмасликка олиш ва сукут сақлаб туришга куфр олами иттифоқ қилишди. Улар, “агар Путин ғалаба қилса бу бизнинг ҳам ғалабамиз, агар мағлуб бўлса ундан қутуламиз” деган асосда иш кўришаяпти.

 Путин Ислом ва мусулмонларга қарши олиб бораётган курашини МДҲ (СНГ) ва КХШТ (ОДКБ) ташкилотларига аъзо давлатларга, жумладан Қирғизистонга ҳамкўчиришга ҳаракат қилади.

 Шунинг учун Россиядаги ва Қирғизистондаги зулмланаётган ҳизбий бўлган ёки бўлмаган холис мусулмон биродарларимизга мурожаат қилиб шуни айтамизки: – куфр олами Фаластинда бир неча ўн йиллар мобайнида яҳудийлар қўли билан мусулмон биродарларимиз ва опа-сингилларимизни нохақдан ўлдириб ёки азоблаб ёки камситиб келмоқда. Шом ўлкасида бораётган охирги йиллардаги зулмлар, аёллар ва гўдакларни дод-войлари, куфрнинг зулмисиз тинч кун кечираверишдан уяладиган ҳолатга олиб келиб қўйди.

 Биродарлар, куфрнинг бугунги кундаги бизнинг диёрларимизда мусулмон эканимиз учунгина қилаётган ҳар хил зулмлар билан давом эттириб келаётган ҳамлаларини Аллоҳнинг бизларга бўлган раҳмати деб қабул қилайлик. Аллоҳдан сўрайлик, зора шу арзимаган зиндонбанд бўлишимиз ортидан куфрнинг бомбаларидан қирилиб бораётган оналаримиз, опа-сингилларимиз ва фарзандларимиз олдида Қиёмат куни юзимизни ёруғ қилсин. Аллоҳ бу зулмлар шиддат билан бораётган пайтда биз мусулмон эркаклари мазлумлар қаторида эдик дея оладиган ҳолатни бизларга насиб этсин. Аллоҳ кўрсатган матонатларимиз эвазига бизларни собитлар ва собирлар қаторига қўшсин, гуноҳларимизни кечирсин ва покласин.

 Биз, Ҳизб йигитлари Ислом ҳаётга қайтишидан аввал куфр ўзининг ҳақиқий башарасини кўрсатади деб таъкидлаб келган эдик. Шу кун келди. Бу кунгача куфр босқинчилари, айёрлик асосида иш кўриб, биримизни бошимизни силаса, иккинчимизни очликдан ўлиб боришимизга сабабчи бўлар эдилар. Энди эса ҳатто жуда катта пуллар сарфлаб ҳам ўз малайларини мусулмонлар етакчиларига айлантира олишмай қолишди. Мусулмонлар уларни таниди ва қабул қилишдан бош торта бошлашди. Буни биз АҚШ Турк ҳукумати ёрдамида бир неча йиллар мобайнида уриниши ва улкан маблағларни сарфлаб бўлсада Асаднинг ўрнига тайёрлаган сохта мухолиф ҳукуматни ўрната олмаганида кўрдик.

 Қирғизистонда эса парламент сайловида аҳолининг деярли ярмидан кўпи бирорта партияни сайлашдан бош тортганига гувоҳ бўлдик. Уларнинг кўп қисми бу ишни эътиқодларидан келиб чиққан ҳолда инкор қилган бўлса, қолганлари эса, шунчаки ишончсизлик ва умидсизлик асосида партияларни инкор қилишди.

 Мана шундай заиф ва кескин ҳолатимиз устига Россия бизнинг ҳукуматни мусулмонлар устига яна от солишга ундамоқда. У ҳатто президентни ўзига тобе ҳолатда ушлаб келаётган ҳолида Қирғизистон ҳукуматини бошқариб келаётган бош вазир Темир Сариевни ҳам ўзича бир россияпараст етакчи сифатида сайлаб олди. Сариев эса ўз ҳолича АҚШни бир томонлама инкор қилиб юборди. Бу ҳаракатлар ортидан Қирғизистоннинг Россияга бўлган тобеълиги янада ортиб бормоқда. Президент билан Сариевнинг ўртасидаги алоқа жуда ёмон аҳволда экани ҳеч кимга сир эмас эди.

 Россия узоқ вақтдан буён Қирғизистонни бугунги аҳволга солиш учун жиддий тайёрланиб келди. Ачинарлиси шундаки, Қирғиз давлатининг бошқарув тизими ишдан чиқди. У ҳатто стратегик аҳамиятли лавозимларни ҳам ўзи сайлаш имкониятидан маҳрум бўлди. Энди эса Россия ўз босими остида Қирғиз ҳукуматини мусулмонларга қарши бўҳтонлар уюштириш билан зулм қилишини талаб қилаяпти. Ўз навбатида қирғиз ҳукумати фуқаролар ичидан ўзлари учун керакли мусулмонларни ажратиб олиш мақсадида бир-биридан баттар ўхшовсиз ва ўта ишончсиз сценарийлар тузиш билан ҳар хил бузуқчиликларга қўл уришга мажбур бўлишаяпти. Бунинг натижасида эса ҳукуматга нисбатан мусулмонларнинг нафрати ошиб бораяпти.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here