Москвада 100 киши Ҳизб ут-Таҳрирга аъзоликда айбланиб қўлга олинди

512
0

Россия ИИВ тарқатган хабарда айтилишича, Москвада 100 киши Ҳизбут ут-Таҳрир ташкилотига аъзолиги сабаб қўлга олинган.

Айни дамда 20 киши ҳибсга олинган. Москванинг Мещан судида уларни қўлга олиш бўйича 20 та материал йиғилган.

“20 нафарга яқин киши, шу жумладан, тармоқнинг раҳбари ҳам қўлга олинган. Улар тақиқланган эктремистик адабиётлар, шунингдек, ноқонуний пул айланмаси, террорчилик тайёрлаш ишлари билан шуғулланишган”, – дейилади маълумотда.

 Туркистон:

Россия олий суди 2003 йилнинг февралида ҳеч бир асоссиз Ҳизб ут-Таҳрир ташкилотини террористик ташкилотлар рўйхатига киритиб олганидан сўнг даъват фаолиятини олиб бораётган Ҳизб йигитларига қарши аёвсиз курашини бошлаб юборди.Россия ҳукумати ва Олий суди ўзининг бу даъвосини оқлаш, Ҳизбни террорчи ташкилот эканлигига оммани ишонтириш учун Ҳизб йигитларини қўлга олиш вақтида уларга қурол, ўқ-дори ва портловчи моддалар ташлаб, тинтув жараённи телевидения орқали кенг намойиш этиб келмоқда. Ҳукуматпараст нашрлар эса бу иш ҳақиқатга мос келиш ёки келмаслигини текшириб ҳам кўрмай, расмий ҳукумат органлари берган хабарларни тарқатишда кимўзарга пойгага киришиб кетшмоқда.

  Аслида Россия ҳукумати Ҳизб ут-Таҳрир ёки бошқа бир исломий жамоага қарши эмас, балки Ислом ва мусулмонларга қарши курашиб, Ислом динини рус жамияти ичида тарқалишига тўсқинлик қилишга уринмоқда. Шунинг учун ҳам рус ҳукумати нафақат исломий жамоалар фаолиятини, ҳатто Қуръони Карим таржимаси ва пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллаҳу алайҳи ва саллам ҳадисларини ҳам тақиқлаб қўймоқда. 

 2015 йил 20 августда Роскомнадзор маҳкамаси айрим сайтларни тақиқлаш тўғрисида бир овоздан қарор қабул қилган эди. Мазкур қарорга кўра, “alhassanain.org” сайтидаги 12 жилдли “Қуръон тафсири” ҳамда islam-book.info сайтидаги “Рамазон қадрияти” китоблари экстремистик адабиёт деб топилиб, тақиқланган адабиётлар сафига киритилган эди.

 Ислом динига нисбатан тоқатсизлик ва адоватни намоён этишда Путин режим худосиз коммунистлардан ҳам ўтиб тушмоқда. Шу сабабли ҳам Исломга қарши тентаклик ва нафрат асосида курашмоқда. 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here