Россия ва Қозоғистон ўртасида нефт битими имзоланди

479
0

Расмий сафар билан Қозоғистон пойтахти Остонага келган Россия президенти Владимир Путин қозоғистонлик ҳамкасби Нурсултон Назарбоев билан учрашди. Икки давлат вакиллари ўтказган учрашувдан ташқари Путин ва Назарбоев ўртасида ёлғиз учрашув ҳам бўлиб ўтди. Учрашув ортидан Россия ва Қозоғистон ўртасида Каспий денгизидан чиқадиган нефт конлари борасида битим имзоланди.

Каспий денгизининг шимолий қисмидаги денгизости бойликларига алоқадор икки давлат ўртасида 1998 йилда имзоланган битимга қўшимчалар киритилди. Путин ва Назарбоев ўртасида имзоланган битимга биноан Каспий денгизининг нефт чиқадиган қисмида Россия ширкатлари учун нефт булоқлари устидан ҳукмронлик қилиш имконияти туғилди.

Имзо чекиш маросимидан сўнг муштарак баёнотлар берилди. Россия президенти Владимир Путин Қозоғистон нефтининг катта қисми хорижий давлатларга Россия ерлари орқали чиқишини таъкидлар экан, собиқ битимга ўзгартириш критилганлигини билдирди.

“Каспий денгизидан чиқадиган нефт конларини ҳамкорликда қазиб олиш каби катта режаларимиз бор. Каспий денгизининг шимолий қисмидаги нефт булоқларини аниқлашга алоқадор 1998 йилда имзоланган битимга ўзгартириш киритдик. Бу эса икки улкан углеводород булоғи устида икки давлат фирмалари тарафидан иш олиб борилишини англатади”, деди Россия президенти.

Қозоғистон билан ядровий соҳада ҳам ҳамкорликни ривожлантириш истаги мавжудлигини билдирган Путин “Россия ва Қозоғистон шерикликда электр энергияси бозори устида иш олиб бормоқда. Қозоғистоннинг биринчи атом станциясини қуришга тайёргарлик кўряпмиз”, дея қўшимча қилди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here