Рўмол ўраган ўқувчи қиз мактабга қўйилмаяпти

671
0

Қирғизистон аҳолисининг 85 фоизидан зиёдини мусулмонлар ташкил этишига қарамай, сўнги йиллар мобайнида мактабларда ҳижоб масаласи долзарблигича қолмоқда. Расмий ҳукумат ҳам Қирғизистонда бошқа муаммо қолмаганидек, эътиборини ягона мактаб формаси жорий этишга қаратиш орқали мусулмон ўқувчи қизларни ҳуқуқларини паймол этилишига йўл очиб бермоқда.

 Ўш шаҳрида жойлашган “Олимп” мактабининг 9 синф ўқувчиси Комила Яқубова рўмол ўраб келгани учун мактабга киритилмаяпти. Бу ҳақида Комиланинг ҳимоячиси Замир Адигинеев “Озодлик” радиоси қирғиз хизматига маълум қилди.

 Ҳимоячининг сўзларига кўра, мактаб раҳбарияти рўмол ўраб келгани учун Комилага огоҳлантириш берган ва ўқув йили бошидан бошлаб мактабга киритмай келмоқда. Комила мазкур мактабнинг ёнгинасида яшашига қарамай, уйидан узоқда жойлашган мактабга қатнаб ўқишга мажбур бўлмоқда.

 Адвокат Адигинеев мактаб директорининг бу ҳаракати ноқонуний эканлигини билдириб, Ўш шаҳар прокуратурасига мурожаат қилган. Аммо прокуратура мактаб раҳбарияти қарорини қўллаб чиққан.

 “Олимп” мактаб-гимназиясининг директори Александр Язов эса ягона мактаб формаси тўғрисидаги мактаб қарорига мувофиқ Комиладан рўмолни ечишни талаб қилганини айтмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here