Нима учун яҳудийлар зулмни кучайтирмоқда?

506
0

Фаластинда босқинчи яҳуд кучлари 18 ёшли муслима қизни ҳеч бир сабабсиз отиб ўлбдирганлиги ҳақида ҳабарлар тарқалган эди. Бугун ҳам Исроил аскарлари яна бир муслима аёлни кўчанинг қоқ ўртасида, ҳамманинг кўз ўнгида қатл қилди.

Агар яҳуд кучлари бу муслима аёлдан шубланган бўлса, уни осонгина қўлга олиш имконлари бор эди. Лекин шунга қарамай, яқин масофадан шафқатсизларча отиб ташлашди. Исроил аскари қуролидан жароҳат олган фаластинлик муслима аёл ерга йиқилгандан сўнг худди аввалгиси каби, узоқ вақт жонталаш ҳолда қолиб кетди. Исроил аскарлари атрофдаги инсонларнинг жабр кўрган муслимага ёрдам беришларига йўл қўйишмади.

Яҳуд аскарлари бу икки муслима жиноятидан ташқари шу кунларда бошқа бир қанча қатлиомлар ҳам содир этишди. Ғарбий соҳилда Исроилга қарши намойишчиларга қарата ўт очишди. Натижада олти киши шу жойнинг ўзидаёқ жон таслим қилди. Уларнинг орасида ёш балалар ҳам бор. Олтмиш киши турли тан жароҳати олди. Бундан ташқари Ҳанюнус шаҳрида 15 ёшли бола отиб ўлдирилди, 22 киши жароҳат олди.

Шу ерда бир савол туғилиши табиий. Нима учун дунёнинг энг қўрқоқ халқи бўлган яҳудийдар мусулмонларга нисбатан кўчаларнинг қоқ марказида намойишкорона жиноятлар содир қилишга ўтди. Бунинг устига мусулмонларнинг номуси ҳисобланган муслима аёлларни ярадор қилишиб, то ўлгунигача ёрдамдан тўсиб уларни хўрлашмоқда. Шу вақтгача журналистларнинг суратга олишига қаттиқ қаршилик қилиб келган Исроил аскарлари ҳозир ҳеч нарса кўрмагандай турипти. Содир этилаётган жиноятлар бемалол суратларга олиняпти, видео тасвирларга тушириляпти. Бунинг сабаби нима???

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here