АҚШ Ўзбекистонга “ИШИД”га қарши коалицияга қўшилишни таклиф қилди

521
0

 “кun.uz” сайтининг хабар қилишича, АҚШ Ўзбекистонга “ИШИД” гуруҳига қарши тузилган халқаро коалицияга қўшилишни таклиф қилди.

 АҚШ давлат котибининг Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси ўринбосари Дэниел Розенблюм Ўзбекистонга ташрифи чоғида ушбу таклифни билдирди.

 Унинг таъкидлашича, коалиция ҳарбий соҳагагина йўналтирилмай, балки радикалларни молиялаштиришга қарши курашни, уларнинг сафларига янада кўпроқ одамлар қўшилишининг олдини олишни ҳам кўзда тутади.

 Бундан олдинроқ, 27 август куни Ўзбекистон ТИВ биносида Абдулазиз Комилов АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси ўринбосари Даниэл Розенблумни қабул қилгани ҳақида хабар берилганди.

 Ўзбекистон ҳукумати ҳозирча бу таклифга бирон расмий мунасабат билдиргани йўқ.

 Туркистон:

АҚШ Ўрта Осиё республикалари устидан Россия нуфузини синдиришда Ўзбекистондан фойдаланишга жиддий эътибор қаратиб келмоқда.  АҚШнинг бу таклифи амалий жиҳатдан кўра кўпроқ рамзий маънони англатиб, яна бир бор Россияни жиғига тегиш учун бўлган ҳаракатдан бошқа нарса эмас. Чунки, халқаро коалиция “ИШИД”га қарши қуруқликда амалиёт олиб бораётгани йўқ. Шу сабабли ҳам ўзбек қуролли кучлари унда иштирок этолмайди. Ўзбекистон ҳарбий ҳаво кучларини эса Сурия осмонларида тасаввур қилишни ўзи қийин.

Ундан ташқари, АҚШ Ўзбекистондаги ҳайдаб чиқарилган ҳарбий баъзасини ортга қайтаришга ҳам уриниб кўради. ЎИХ ташкилотининг Афғонистонда туриб “ИД” раҳбарини Халифа деб тан олиб, унга байъат бериши, Гулнора Каримова атрофидаги жиноий қилмишларини, қайтадан Европа юртларида АҚШ юристлари томонидан жонлантиришга қаратилган ҳаракатлар, буларнинг барчаси, юқорида айтилганидек, АҚШнинг Ўзбекистондаги ўз манфаатларини кучайтиришга қаратиб, халқаро сиёсатдаги нуфузидан фойдаланиб йўналтириб келаётган ҳаракатларидир.   

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here