Бангладешдаги ҳарбий зобитлар ва нуфузли олимларга нидо

623
0

bgnll (17)

Ҳизбут Таҳрир – Бангладеш вилояти 27 декабр жума куни Бангладеш пойтахи Дакка шаҳрида ва Муктандон минтақасида намойиш ва норозилик юришлар уюштиришди. Намойиш ўтказишга бел боғлаган Ҳизбут Таҳрир аъзолари аввалдан бу ҳақида эълон қилиб, мусулмонларни намойишга тарғиб қилган эди.

Пойтахт Дакка ва яқин минтақалардан жуда кўп Ҳизбут Таҳрир аъзолари ва тарафдорлари йиғилишди. Улар такбирлар ва калимаи шаҳодат билан қўшин ичидаги холис зобитлар ва халқ ичидаги кўзга кўринган нуфузли олимларга қарата мурожаат қилиб, Халифалик давлатини тиклаш учун Ҳизбут Таҳрирга ёрдам беришга чақиришди.

Кутилмаганда бошқа бир тарафдан Дакканинг турли университетларидан йиғилган ёшлар жамоаси ҳам Ҳизбут Таҳрир аъзолари олға сураётган талаблар ёзилган лозунгларни кўтариб намойиш ўтказилаётган жойга кела бошлади.

Ҳукуматга тобе кучлар намойиш ўтказилаётган минтақага олиб борадиган йўлларни бекитиб, талаба ёшларни Ҳизбут Таҳрир аъзолари билан бирлашиб кетишига тўсқинлик қилишди. Бунинг учун кўздан ёш оқизувчи газ ва резина ўқлардан фойдаланиб, ёшлар ҳаракатини таъсирсиз ҳолга келтиришга ҳаракат қилишди. Лекин ёшлар хавфсизлик кучларининг ҳаддан ташқари куч ишлатишига қарамай, матонат билан намойиш жойини тарк этишмади.

Ҳеч бир шаклда моддий ҳаракатга қўл урмай, тинч намойиш ўтказган мусулмонлар хавфсизлик кучлари тарафидан аёвсиз калтакланди. Полиция кучларининг намойишчиларга қарши ўт очиши натижасида Ҳизбут Таҳрир аъзоларидан 10 киши оғир жароҳат олди. Хавфсизлик кучлари 18та Ҳизбут Таҳрир аъзосини қамоққа олгани айтилмоқда.

bgnll (1) bgnll (3) bgnll (4) bgnll (5) bgnll (9) bgnll (14) bgnll (16) bgnll (19) bgnll (20)bgnll (15)

1 COMMENT

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here