Залмай Халилзод: Америка Ироқни Эрон фойдасига бой бергани йўқ!!!

493
0

 АҚШнинг Ироқдаги собиқ элчиси Залмай Халилзоднинг таъкидлашича, АҚШ Ироқни Эрон фойдасига бой бергани йўқ. Бу Вашингтондаги ҳукмрон ҳолатнинг аксидир. Қўшма Штатлар буни олдини олиши ва Ироққа оид янги йўлланмаларни бериши мумкин.

Залмай «Wall Street Journal» газетасида нашр қилинган ўз мақоласида ИШИД ташкилоти содир этаётган жиноятлар кўпчилик ироқликларни Қўшма Штатлар билан яхши алоқаларни ўрнатиш зарурлигига ишонтира олганини таъкидлайди.

Унинг қўшимча қилишича, Ироқдаги кўпгина шиа етакчилари Эрондан ҳафсалалари пир бўлган ва эндиликда Америка билан алоқаларни мустаҳкамлашни истайдилар. Чунки  ҳатто ИШИД ташкилоти йўқ қилингандан кейин ҳам мамлакатда қуролли тўдалар роли чўзилиб кетишидан ҳамда улар атрофга кенг тарқаб, шиа фуқаролик урушидаги қуролга айланиб қолишларидан хавотир мавжуд.

Унга кўра, бу хавотир аломатлари Садрий ҳаракати раҳбари Муқтадо ас-Садр билан Ироқ ҳукумати ўртасида бевосита тўқнашув чиқиб кетиши хатарларида кўрина бошлади. Шунингдек, Муқтадо ас-Садр намоён қилаётган бу таҳдид шиа раҳбарларини Америкадан янада кўпроқ қўллаб-қувватлов излашга ундамоқда.

Залмай – Эрон истибдоди ва унинг Ироқ суверенитетини ҳурмат қилмаслигидан, хусусан, Қуддус кучлари қўмондони эронлик генерал Қосим Сулаймонийнинг Бағдоддаги яширин хавфсизлик учрашувига ҳеч қандай виза ёки чақириқсиз кириб келиши ортидан ироқликлар орасида қаттиқ норозилик юзага келганини қўшимча қилди. (Ал-Жазира нет).

Роя газетаси шарҳи:

Эрон истибдодига нисбатан ҳақиқатдан ҳам Ироқ аҳли ёки уларнинг катта қисмида кучли норозилик мавжуд. Зеро, Америка босқинчилигидан кейин Ироқда ҳукмронлик қилиб келаётган эронпараст ҳукмдорлар одамлар бошига улкан мусибатларни солишди. Бу борада Эрон қўллаб-қувватлаб келган қуролли тўдаларнинг ҳам катта роли бор… Бироқ Залмай Халилзод Эроннинг Ироқдаги салбий роли ҳақида гўё Америка бу борада оппоқдек ёки Эрон Американи мажбурлаб, Ироқ устидан ҳукмрон бўлиб олгандек гапиряпти… Халилзод бу гаплари билан алдаяпти. У Ироқ босқинида Америка ролини оқламоқчи бўляпти. Ваҳоланки, Ироқни босиб олиб, ҳукумат ва армия тепасига Эрон одамларини олиб келган ҳам мана шу Америкадир. Бу эса Эрон ҳукмдорларининг Қўшма Штатлар манфаатини ҳимоя қилиб, сиёсатини ижро қилишларига нисбатан америкаликларда катта ишонч борлигини билдиради. Ажабланарлиси шуки, АҚШ билан Эрон ўртасида келишув бўлгани ҳақида мазкур газетага интервью берган ҳам мана шу Америка элчиси Залмай Халилзод бўлади. Ўшанда у «2003 йил бошларида Буш маъмурияти билан Эрон ўртасида Ироқнинг муштарак йўналишини тузиб бериш учун Женевада яширин учрашув бўлиб ўтди. Бу учрашув Қўшма Штатлар Саддам Ҳусайнни ағдаришга тайёрланаётган бир пайтда бўлди», деган эди.

Юқоридаги гаплардан олинадиган ибрат Ислом Умматининг ҳақиқий душмани мустамлакачи Ғарб давлатлари эканини билиб олишдир. Чунки айрим регионал давлатлар зоҳирда нуфуз эгалари бўлиб кўринса-да, бироқ исломий юртлардаги ҳақиқий нуфуз эгалари шу мустамлакачи куфр давлатларидир. Юртларимиз сиёсатини чизиб бераётганлар ҳам ўшалардир. Мусулмонлар ҳукмдорлари эса шу Ғарб давлатлари сиёсатларини ижро қилиб берадиган, уларнинг қўлидаги қўғирчоқлардир. Шунинг учун фаолиятимизни юртларимизни мустамлакачи кофирлар нуфузидан озод этишга, шу билан бирга, ғарбпараст малай ҳукмдорларни ағдаришга қаратмоғимиз даркор. Бугунги ҳукмдорларни ағдариш асосий масалага айлантирилмаслиги лозим. Чунки бу билан бир малай ўрнига бошқа бир малайни олиб келиш орқали мусулмонлар алданади. Тунис, Миср, Ливияда худди шу нарса бўлди, Шомда ҳам шундай қилишмоқчи.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here