Кўрфаз Ҳамкорлик Кенгаши Обама назорати остида йиғилиш ўтказди

454
0

Саудия Арабистонида ташкил қилинган Кўрфаз ҳамкорлик кенгашининг йиғилиши АҚШ президенти Барак Обаманинг иштирокида бўлиб ўтди. Пойтахт Риёздаги Дирийя саройида бўлиб ўтган саммитда АҚШ президенти Барак Обама, Саудия қироли Салмон бин Абдулазиз, Қатар Амири Тамим бин Ҳамад Ас-Сани, Қувайт Амири шайх Сабоҳ ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ, Абу Даби Валиаҳди Муҳаммад бин Зайд Ал Наҳян, Уммон мажлис раҳбари Фаҳд бин Маҳмуд, Баҳрайн қироли Ҳамди бин Исо Оли Халифа иштирок этди.

Саммит давомида Яман ва Суриядаги ички нотинчликлар, нефт нархлари, Эроннинг минтақадаги позицияси ва терроризмга қарши кураш мавзулари муҳокама қилинди. Шунингдек, бу йиғилиш Обама иштирокида ўтар экан, АҚШнинг Форс кўрфазидан кўзлаган мақсадлари ҳам муҳокама қилиниши табиий.

Кўрфаз ҳамкорлик кенгашига аъзо давлатлар билан Марокаш қироли Муҳаммад Олтинчи ўзаро хавфсизлик ва барқарорликка таҳдид соладиган ҳар қандай хавфга қарши қўшма ҳаракат олиб бориш борасида келишиб олишди. Саммитнинг якуний баёнотида минтақавий тинчликка таҳдид туғдираган ва мамлакат чегараларини янгидан белгилаш мақсадида тарқатилган экстримистик ғояларга қарши кескин фикрлар билдирилди. Араб дунёсига таҳдид туғдираётган ўзгаришлар Сурия, Ироқ, Ливия, ва Ямандадаги инқирозларга ечим топилишини қийинлаштирганлиги билдирилар экан, бу муаммони бартараф қилиш бўйича биргаликдаги ҳаракатлар олиб бориш зарурлиги таъкидланди. Аммо Араб дунёсига таҳдид туғдирган ўзгаришлар ҳақида очиқ изоҳ берлмади.

Кўрфаз ҳамкорлик кенгаши билан Марокаш ўртасида қўшма стратегик блоклар яратганлиги ва бу мамлакатлардан бирининг хавфсизлигига келган зарар бошқаларига ҳам тааллуқли ҳисоблананиши айтиб ўтилган баёнотда кенгашга аъзо давлатларнинг раҳбарлари Марокаш манфаатларига қаратилган таҳдидларга қарши эканликларини билдиришди. Марокаш ва Полисарио (ҳарбий сиёсий ташкилот) фронти орасидаги Ғарбий саҳрои кабир масаласи Кўрфаз ҳамкорлик кенгашининг ҳам масаласи эканлиги таъкидланар экан, Марокаш бу минтақада юзага келган муаммонинг ечими учун таклиф қилган ўз-ўзини бошқариш ташаббуси қўллаб-қувватланди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here