АҚШ ННТ фаолиятларини чеклашни рад этишдаги Жогорку Кенеш сайи-ҳаракатларини маъқуллайди

502
0

images (3)

Америка Қўшма Штатлари Қирғизистонда фуқаролар ва фуқаролик жамиятлари фаолиятини айрим кўринишларини чеклашликка бўлган уринишларни Қирғизистон парламенти томонидан рад этилишини маъқуллади.

27 ноябр куни Қирғизистон парламенти фуқаролик жамиятлари устидан нозоратини асоссиз кучайтирадиган “хойинлик тўғрисидаги қонун” лойиҳасини рад этди. Қонун лойиҳаси, ноҳукумат ташкилотларини оддий фаолияти, халқаро тарғибот ишлари ёки хорижий ҳамкасбларни хабардор қилиш каби мамлакат Жиноят кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутар эди.

Бундан бир хафта олдин Қирғизистон парламенти бошқа бир чекловчи қонунни кўриб чиқишни номаълум муддатга кечиктирган эди. АҚШ элчихонасини ҳисоблашича, бу қонун хориждан молиявий кўмак оладиган ва сиёсий фаолиятларда иштирок этадиган  Қирғизистондаги маҳаллий нодавлат ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотларни “хорижий жосуслар” сифатида рўйхатдан ўтказар эди.

Туркистон: АҚШнинг инсонпарварлиги намоёндалари бўлган бу “ инсон хуқуқларининг химоячилари”, аслида хақиқатдан хам “хорижий жосуслар” деса хам бўладиган мақсадларга хизмат қилишади. Лекин уларга қарши Қирғиз хукумати томонидан олиб борилаётган харакатларнинг барчаси, Россия, ундан аввалроқ Ўзбекистон олиб борган сиёсатни такрорлашга ўхшайди. Улар бу каби харакатлари билан Давлатларида авторитар ёки диктарорлик режимларини ўрнатишни мақсат қилишган.

Атамбаевнинг хукуматини, АҚШнинг мустамлака қуроли бўлмиш ўзларини демократия посбонлари хисоблайдиган нодавлатий ташкилотларни, уларнинг ортидан Ғарб матбуот машинасини қувиб чиқаришга Россиядаги Путиннинг режими мажбурлаб келади. Мақсади: Божхона иттифоқи сўнг “Евро Осиё иқтисодий хамкорлиги” каби ташкилотларни хаётда жорий қилишнинг асосий тўсиқлари деб билган демократик жараёнларни жиловлаш орқали Атамбаевга мухолиф кучларни бартараф қилиш учун қулай шароитлар яратиб бериш.

“ Оқ ит, қора ит, бари ит” дейилганидек, АҚШнинг манфаатлари қувиб чиқарилиши ортидан Россия ёки Хитой манфаатлари ўрнини босиб олишидан нима манфаат. Балки аввалгисидан хам баттарроқ ёки вахшийроқ холатлар келиши хам мумкин. Қумтор масаласи, Манасдаги НАТО авиабазаси масаласи, юқоридаги айғоқчи муттахам демократларни қувиб чиқариш масаласи… вахоказо, барчасидан Қирғиз давлати ёки халқи учун бирор манфаат йўқ. Фақат уларни ўринлари бошқаларига тортиб олиб берилиб келинади.

Атамбаев хам диктатура режимини ўрнатишни хохлайди. Чунки катта давлатларнинг хар бирининг қарама қарши манфаатлари бор. Уларнинг хар бири босим бера оладиган ўзларининг алохида холатлари хам мавжуд. Шуларнинг ўртасида Атамбаев тамом бўлиб битди. Лекин худди шу муаммолар билан Каримов, Назарбаев, Рахмонов сингари қўшни давлатлар призидентлари у қадар қийин ахволга тушишмади. Атамбаев муаммони Қирғизистондаги демократик жараёнларнинг ўта ривожланганида ва эркинликлар ортиқча даражада эканлигида деб билди. Аммо у кечикди ва адашмоқда….

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here