АҚШ манфаати учун жанг қилганлар кўчада қолди

469
0

Ироқ ва Афғонистонни босиб олишга иштирок этган минглаган собиқ аскарлар уй-жойсиз АҚШ кўчаларида яшашга мажбур бўлмоқда. Улар жангда олган жароҳати ва руҳий касалликка чалинганлиги туфайли шу аҳволга тушгани айтилмоқда. Амалга оширилган бир қанча ёрдам кўрсатиш ва вазиятни яхшилаш дастурларига қарамай, кўчада қолган уйсизларнинг сони АҚШ штатларининг бир қанчасида кундан кунга ортиб бораётгани кузатиляпти. Уйсиз кўчада қолган болаларнинг ва халқаро ҳарбий амалиётларда иштирок этган уйсиз жангчиларнинг сони ортиб бориши хавотирларга сабаб бўлмоқда.

АҚШ уй-жой қурилиш ва тараққиёт департаменти “Вандербильт” университети билан ҳамкорликда эълон қилган энг охирги ҳисоботда келтирилишича, саноати тараққий этган давлатлар орасида уй-жойсиз кўчада қолган аёллар ва болаларнинг катта қисми АҚШга тўғри келади. Манхэттен шаҳрида жойлашган “Bowery Mission” ташкилоти уй-жойсиз кўчада қолганларни маълум миқдор озиқ овқат ва дори дармон билан таъминлаб туради. Ташкилот раҳбари Жулиан Падарат ОАВ журналистларига берган баёнотида айтишича Америкада уй-жойсиз кўчада қолганлар орасида профессорлар, ҳатто дунёга машҳур “Гарвард” университетини битирган талабалар ҳам мавжуд.

Энг эътиборли жиҳати шундаки, АҚШ кўчаларида уй-жойсиз сарсон-саргардон бўлиб юрганларнинг кўпчилиги Афғонистон ва Ироқда АҚШнинг манфаати учун жанг олиб борган ҳарбийлардан иборатдир. Уларнинг аксарияти жисмонан соғлом бўлса ҳам руҳий хасталикка чалинган. Аскарлар масалалари билан шуғулланувчи “Department of Veterans Affairs” вазирлиги жангчиларнинг муаммосини ҳал қилиш учун тинимсиз ҳаракат олиб боришига қарамай, кўчада қолган ҳарбийлар сонини камайтиришга муваффақ бўла олмаяпти. Вазирликнинг энг охирги ҳисоботида айтилишича, АҚШда 60 минга яқин собиқ жангчи нотўғри тузилган лойиҳа туфайли шифохона эшигида навбат кутишга мажбур.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here