Маҳмут Қор Суруч шаҳрида юз берган портлашга изоҳ берди

547
0

Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти матбуот бўлимининг раҳбари Маҳмут Қор Туркиянинг Суруч шаҳрида юз берган портлаш ҳодисасага ва унинг ортидан содир этилган жиноятларга изоҳ берди. Унинг изоҳида шундай дейилади:

20 июльда Суруч шаҳрида юз берган қонли ҳодисадан қуйидагилар маълум бўлди.

  • 12 йилдан буён давлатни бошқариб келаётганлар қанчалар муваффақиятсизликка юз тутганлиги яна бир бор маълум бўлди. Чунки бу ҳодиса ортидан дарҳол расмий баёнотлар ва сиёсий қарашлар орқали унинг ортида турган мустамлакачиларнинг режаси фош қилинмади. Бунинг ўрнига полиция билан халқ ўртасида кураш пайдо қилиш учун имконият яратиб берилди.
  • Туркияда бу ҳақида хабар тарқатган медианинг нақадар хатарли эканлиги фош бўлди. Уларнинг барчаси Мусулмонлар орасида уруш чиқариш учун жодугарлик қила бошлашди. Ўтган куни Истамбул ва Аданада “Курдистон ишчилар партияси” (ПКК) тарафидан ўлдирилган бегуноҳ мусулмонлар ҳақида миллий матбуотда бирор бир хабар тарқатилмади.
  • Бундан ташқари ҳукумат, мухолиф партиялар, ПКК, сўлчи ташкилотлар ва матбуотнинг ИШИД ҳақидаги ташвиқотларидан таъсирланган баъзи исломий ташкилотлар бу ҳодиса устида ишлаб чиқилган парда ортидаги режани кўра олишмади. Натижада булар ҳам янги кураш учун фурсат излашга тушдилар.
  • АҚШ билан тузилган охирги битимлар доирасида Суруч ҳодисаси ва унинг ортидан жамиятда юзага келган беқарорликни ғанимат билган ҳукумат АҚШ билан киндиги бир эканлигини яна бир бор исботлади.
  • Биз ПККнинг мусулмон курдларга нисбатан амалга оширган жиноятларини ва ИШИДнинг ҳам мусулмонларга, хусусан Халифаликни тиклаш учун фаолият олиб бораётган мусулмонларга қилаётган ёмонликларини биламиз. Ўз халқи ва биродарларини ўлдираётганидан ҳамда мустамлакачилар билан ҳамкорлик қилаётганидан хабаримиз бор. Аммо шуни яхши биламизки, ҳар икки ташкилотдан ҳам бу тузоқнинг бир қисми сифатида фойдаланилмоқда.
  • Бу қатлиомни амалга оширганлар ва ҳақиқий қотиллар ғарбликлардир. Бу ҳодиса Туркия ва унинг устидаги Америка-Англия курашининг натижасидир. Мустамлакачилар ва уларнинг маҳаллий малайлари бу тузоқ орқали курд ва турк Мусулмонларини сунъий ташкил қилинган ПКК-ИШИД кураши орқали бир бири билан уриштирмоқчи.

Охирги пайтларда Мусулмонларга нисбатан амалга оширилаётган разил жиноятлар, ҳужумлар ва суиқасдлар шуни кўрсатмоқдаки, Туркия ҳукумати ва мухолиф партиялар ё бу тузоқни кўришдан ожиз, ёки амалда бу тузоқни қўювчилари билан шерикдирлар.

Суруч жиноятини амалга оширганлар ғарбликлардир. Жиноятчини бошқа жойдан излаб, ўзаро жанжалларга йўл очиб бериш катта жиноятдир. Бу борада авваламбор сиёсатчиларни, ундан сўнгра эса матбуотни ва барча доираларни ақлли иш олиб боришга чақираман.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here