Сигирнинг битта қули учун Аллоҳнинг 8 мингдан ортиқ қули қамоққа олинди!

442
0

Ўтган ҳафта Жума куни Бангладеш пойтахти Дакканинг 216 километр ғарбида жойлашган диний ибодат жойи “Ашрам”да ишлайдиган бир ҳинд ишчисининг ўлик жасади топилган эди. Ҳодиса ортидан мамлакатда бошланган “жодугар ови” амалиётида шу кунгача 8 минг 200 мусулмон қўлга олингани айтилмоқда. Ҳибсга олинган 8 минг 200 кишидан 103 кишига радикал Исломчи гуруҳларга аъзолик ва ўқотар қурол ҳамда гиёҳванд моддалардан фойдаланиш каби айблар қўйилган.

 Миллий хавфсизлик мудирлигининг сўзчиси Камрул Аҳсаннинг билдиришича, қари ҳинднинг ўлдирилиши ортидан Жума куни бошланган амалиёт доирасида охирги 24 соат ичида яна 3 минг 245 нафар гумондор қўлга олинган ва шу тарзда ҳибсга олинган маҳбусларнинг сони қарийб 8 минг 200га етган. Бангладеш давлатининг асосчиси ҳисобланган собиқ президент Мужибурраҳмоннинг қизи ва 2009 йил 6 январдан буён Бангладеш Бош вазири мансабини эгаллаб келаётган Шайха Ҳасина шанба куни Мамлакатдаги ҳар бир қотил қўлга олинишини билдирган эди.

Сиёсий таҳлилчилар бир ҳинднинг ўлими учун бунчалик кўп одамнинг қамоққа олинишини “сиёсий қўрқитиш” фаолияти сифатида баҳоламоқда. Мухолифат эса давлатни сиёсий қаршиликка барҳам бериш учун вазиятлан фойдаланиб қолаётганликда айбламоқда.

Аҳолининг 80 фоизи мусулмонлардан ташкил топган ўлкада битта бутпараст ҳинднинг ўлими учун минглаган мусулмонларни қамоққа олиниши жамоатчилик орасида норозиликларга сабаб бўлмоқда. Бангладешда исломий гуруҳ раҳбарларини қатл қилиш, узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш ёки қийноқларга солиш ҳолатлари кенг тарқалган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here