Навбат даъватга келди…

556
0

  Депутат Канибек Иманалиев даъватга ва диний асосдаги сиёсий партиялар фаолиятига тақиқ қўйиш таклифини илгари суриб чиқди.

 “Ата Мекен” фракциясидан Жогорку Кенеш депутати Иманалиев диний вазиятни изга солиш учун айни вақтда фаолият олиб бораётган диний ташкилотлар тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар киритишни таклиф қилди ва тегишли қонун лойиҳасини ишлаб чиқди.

 Иманалиев жамоат жойлари, ўқув муассасалари ва давлат идораларида даъват ишларини олиб боришга тақиқ қўйиш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқди. Қонун лойиҳасига мувофиқ, касалхона, қамоқхона, интернет ва ижтимоий муҳофаза идораларида мазкур маҳкамаларнинг рухсати билангина даъват қилиш мумкин бўлади. Шу билан бир қаторда, динни ёйиш учун уйма-уй юриб даъватга чақриш ҳам тақиқланади.

 Одамларни динга даъват қилишга диний ташкилотлар бинолари ва бошқа рухсат берилган жойлардагина рухсат берилади. Қонунни бузганлар жавобгарликка тортилади. Иманалиев томонидан илгари сурилган қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига ҳавола қилинди.

Туркистон: 

Иманалиев Ислом Каримов режими ҳозирда олиб бораётган динга қарши сиёсатини Қирғизистонга олиб киришни таклиф қилаяпти. Бу таклиф куфр олами олдида Имомалиевни мартабасини бир оз кўтариши мумкин, лекин Қирғизистон мусулмонлари ҳозирча бу жирканч лоиҳани устиларига татбиқ қилишларига йўл бермайди.

Бунинг учун аввал Ўзбекистондагидек кучли авторитар режим ва кучли давлат мавжуд бўлиши шарт. Ҳозир бу шартларнинг ҳар иккиси ҳам Қирғизистонда мавжуд эмас. Заиф Қирғиз режимини ташқи кучлар ёрдами билан мусулмон фуқороларни бостириб туришни реъжалаштиришаётган бўлишса, мустақиллик йўқ экани ошкор бўлиб қолади. Бу ҳам фуқоролар урушига олиб бориши мумкин бўлган шароитлардан ҳисобланади.

Қирғизистон исломий жамоалари ва исломий элита вакиллари ҳам бир неча бўлакларга бўлиниб кетяпти. Юқоридаги қонун таклифи “Таблиғ” жамоасини йўқ қилиб юбориш мақсадини кўзлаяпти. Демак, қайсидир сиёсий қатламга бу исломий жамоа халақит бераяпти. Ёки яна даватчиларга қарши илгариги ташқи кучларнинг босими бошланди.

Нима бўлганида ҳам, куфрнинг Қирғизистонда томир ортиб, ўрнашиб, бузуқичилик амалиёдларини ривожлантриб бориши Қирғизистонда даъватчилар томонидан тўсиб турилибди. Куфр олами бу (даъват) тўсиғини олиб юборишдан жуда манфаатдор. Улар бу каби Ислом ва мусулмонларга қарши қонунларни таклиф қилиш ва бу қонунларни татбиқ қилиш билан Қирғизистонда вазият ўта кескинлашиб кетишини ҳам жуда яхши билишади. Лекин бу кескинлик ҳам уларга қандайдир манфаатлар олиб келишидан умид қилишяпти. Балки, улар Қирғизистонда исломий норозилик қўзғалонларини пайдо қилишни қасд қилишаётгандир. Чунки бу каби жирканч қонун лоиҳаси, бу каби заиф ва иқтисодий ҳоли танг мамлакат учун ҳозирги вазиятда ҳеч қандай яхшилик олиб кела олмайди.

Даъват мусулмонларнинг яшашларидан мақсад бўлган асосий иш ҳисобланади. Улар тўсиб юборишни ёки чеклаб қўйишни қасд қилишаётган даъват Пайғамбаримиз (Соллоллоҳу алайҳи вассалламнинг) ва у кишининг асҳоблари РАларнинг яшашларининг ва шаҳодат келтириб ўлишларининг асоси бўлган. Чунки ҳатто исломий давлат остида улар олиб борган Жиҳод ҳам даъватнинг тариқатидан бири бўлиб, фақат даъват учун эди.

Биродарлар, куфр бизнинг мамлакатимиз ичига бостириб кириб олиб ҳаддидан ошаяпти. Биз ҳозирдан эс ҳушимизни йиғиб олмасак, улар бизларни бирин кетин бўғиб юборишни мақсад қилишаяпти. Куфр олами вакиллари бизни бир-биримизни камситадиган ва бир-биримизга зулм қиладиган қилиб қўйишни мақсад қилишган. Дунёнинг жуда кўп бирчакларида шу услуб асосида иш олиб боришаяпти. Улар маълум бир қатламга қарши курашишаётгандек кўринишаётганлари билан, аслида Ислом ва мусулмонларга қарши курашишаяпти. Фақат бу мақсадларини яширмоқчи бўлишади.

Мусулмон биродарлар, бир биримизга қарши курашишимиз, куфрга қувват бағишлайди. Биз ким бўлишимизнинг фарқи йўқ, депутатми, уламо ёки муфтийми. Улар бизни, бугун даъватдан тўсишяпти, эртага намоздан, рўза ва бошқа аҳкомлардан тўсишади. Буни биз қўшни Ўзбекистонда ва Хитой қўл остидаги Уйғуристонда кўриб турибмиз.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here