Ўрта Осиё ҳукуматлари “кимни” этагини тутмоқчи?

533
0

بسم الله الرحمن الرحيم

Ўрта Осиё ҳукуматлари “кимни” этагини тутмоқчи?

       Парвардигоро, Ўзингни даргоҳингдан қувилган  шайтондан паноҳ сўраб сенга илтижо қиламан! Меҳрибон ва раҳмдил Аллоҳ номи билан бошлайман. Парвардигоро, бизларни кофир кимсалар фитнасига гирифтор қилмагин. Сен Ҳаким ва Азиз бўлган Зотсан.

       Азиз ўқувчи! Бугун сиз билан муҳим бир масала юзасидан суҳбатлашишни лозим топдик. Гарчи, бу ҳақда аввалда ҳам ўз таҳлилий мақолаларимизни баён қилган бўлсакда, баъзи бир нуқталарга яна бир бор эътиборингизни қаратмоқчимиз. Ўрта Осиё (учинчи олам) мамлакатларига  ўз хожалари томонидан чорак аср муқаддам тақдим этилган “мустақиллик” карвони ҳануз ўз йўлини топа олмаяпти. Бунинг асл сабаби қаерда? Нега шунча йилдан буён бу мамлакатлар аҳолиси икки ўт орасида сарсон? Бу давр мобайнида  малай ҳукмдорларимиз гоҳо АҚШга ён босишса, гоҳо Европа томон мойиллигини билдирмоқда. Ва ниҳоят бугунга келиб, бу ҳукмдорлар Россия домига ўзларини ота бошладилар. Бунчалар сарсонгарчиликлар кимлар учун манфааатли? Аслида қандай йўл тутсак, мукаммал ҳаёт йўлимизни топган бўлар эдик?

     Мустамлакачи  давлатлар ўз қўл остидаги давлатчаларни тараққий этмасликлари учун аввало уларни ўз эътиқодидан, тарихидан, луғатидан, анънавий қадриятларидан айирдилар ва буларни юзаки сувратдагина ўргатишни хоҳлайди. Сиз ўқувчига тушунарли бўлиши учун битта ҳаётий мисол билан кифояланамиз: юртимизда ўзини “идеал шахс” деб ҳисоблаган кимсадан “демократия” нималиги ҳақида савол қилсангиз, “ошкоралик”, “эркин сайлов”, “шахс эркинлиги”, “сўз эркинлиги” жумлаларидан ўзга нарсани ифода қилиб бера олмайди. Демократияни манбаси нима, қайси асрда вужудга келган, ким томонидан асос солинган, дунё ҳаётига ечими қандай, ҳаётдаги амаллар ўлчови қандайлиги ҳақидаги саволларингиз жавобсиз қолади. Бунинг натижаси ўлароқ,  йигирма беш йилдан буён “мустақил” давлат фуқароларимиз деб кўкрак керсакда, ҳамон барча жабҳаларда ўз муаммоларимизга ечим излашда ғарбга, аниқроқ айтадиган бўлсак, мустамлакачи  ҳукуматларга мурожат қилмоқдамиз. Ваҳоланки, ер ости бойлигимиз бўлган табиий (газ, олтин, уран, нефть) бойликларимизни жаҳон бозорига олиб чиқиб сота олмаслигимиз, халқимиз пешона тери билан етиштирган пахтамизга кимлардур нарх белгилаб беришлари, мустамлакачи таъсирисиз бирор корхонага асос сола олмаслигимиз, ўз тилламизни эса юртимизда сақлай олмай Швейцария банкларида сақлашимиз бизларни  ким эканлигимизни белгилаб бермоқда. Мустақиллик деган сўзлар тилимиздагина холос, аслида етакчи мамлакатларга қарам, мутеъ, тобе юрт фарзандларига айланиб улгурганмиз.

       Бизларни ушбу аянчли аҳволга солган нарса ажнабий сақофатга асосланган, яъни дин ҳаётга аралашмасин деган ғарб мафкурасидир. Бугун биз мусулмонлар, ўзимиз эътиқод қиладиган   Ислом динини маҳкам тута олмаган, аросат ҳалқларга айландик. Шуни алоҳида таъкид билан айтамизки, биз мусулмонларнинг Ғарб билан ҳам, Россия билан ҳам иттифоқчи бўлишни орзу қилишимиз тафаккуримизни, дунёқарашимизни юзаки бўлиб қолганининг яққол далилидир. Бизга буюк келажакни ваъда бераётган мустамлакачиларнинг асл мақсадлари эса, бизларни эътиқодимиздан чалғитиш, муқаддас динимиз таълимотларидан йироқлаштиришдан ўзга нарса эмас. Ушбу ажнабий сақофат ўз таъсирини кўрсатиб, ўзини мусулмон ҳисоблаган бутун оламдаги мусулмонлар қатори, бизнинг минтақа мусулмонларини зеҳнларидан ҳам исломий сиёсат, исломий иқтисод, исломдаги ижтимоий ҳаёт каби Халифаликни эслатувчи барча терминлар кўтарилиб кетди.

        Мусулмонлардаги ушбу турғунлик давридан унумли фойдаланишга ҳаракат қилган ғарб, мусулмонларга ўз низомларини сингдирибгина қолмай, сиёсий ва сақофий жабҳаларда “сохта” инқилоб уюштирди, ҳозир ҳам уюштирмоқда. Хатто мусулмонлар зеҳниятига, бу қолоқликларингни сабаби Исломни маҳкам тутганларинг, деган фикрни сингдиришга улгурди.  Ушбу сақофатнинг натижасида мусулмонлар ўзларининг муқаддас эътиқодига шубҳа билан қарай бошлашди. Шунинг учун, сиёсийми, иқтисодийми, ижтимоийми, қайси соҳада бўлмасин бирор тараққиётга эриша олмаяпмиз. Аксинча, барча жабҳаларда тубанлашиб бормоқдамизки, хатто оддий тиш тозалагичдан тортиб, токи эгнимиздаги уст бошимизгача  четдан  сотиб оладиган бўлиб қолдик, яъни импортга тобе бўлиб қолдик. Ҳар бир холис ақл эгаси бўлган инсон бу ҳақиқатларни  инкор эта олмаслиги муқаррар. Пираворд натижа шу бўлдики, ўн уч аср бутун оламда ягона уммат бўлган мусулмонлар, мустамлакачи эшиги олдида қарз сўраб, зорланиб турувчи соилларга айландик. Мустамлакачиларни ҳамласи ҳануз тўхтагани йўқ, бирини оғзидан қутулсак, иккинчиси оғзини унданда каттароқ очиб кутиб турибди.

       Ушбу воқеликлардан хулоса қилган ҳолда, сизларга мурожаат қиламиз. Яна азизликка, фаровонликка, барча соҳаларда етакчи умматга айланишингиз учун сизларда ҳали имконият бор. Вақт эса тобора қисқариб бормоқда, бугун шу имкониятдан фойдалансангиз ютуқ сизники бўлади, аксинча эртага кеч бўлади:

Мусулмонликми  ёки насронийликми?

Ислом хазоратими ёки ғарб дунёқарашими?

Буюк келажак ёки икки дунё бахтсизлиги?

Ўз бойликларини ўзи тасарруф қилувчи ягона Буюк Халифалик Давлатими ёки ер ости ва усти бойликларига эга бўла туриб, боши қарздан чиқмайдиган мустамлакалик?

      Ушбуларга кўра айта оламизки, сизлар бугун ушбу танловлардан бирини танлаб, ўн уч аср давомида аждодларингиз эришганидек, бутун дунёда азиз ва мукаррам ягона умматга айланасиз ёки фарзандларингизни, хатто набираларингизни ҳам демократия ниқобидаги мустамлакачига мутеъ, боши қарздан чиқмайдиган “қолоқ” бир умматга айлантиришга йўл очиб берасиз! Шунингдек, бошқа сон саноқсиз ишларда ҳам, улар бизлардан барча соҳаларда ўзларига ўхшашлигимизни талаб қилмоқдалар. Тафаккуримиз, яшаш тарзимиз, кўз қарашларимизда ғарбдан андоза олишимизни истамоқдалар.

     Шу ўринда, сиз азиз мусулмон фарзандларига бир савол билан мурожат қилмоқчимиз: Сизлар мусулмон юрт фарзандлари сифатида зинони жиноят деб ҳисоблайсизми? Наҳотки, аёлингиз, қизингиз, опа сингилларингизни беҳаёлик кўлмакларида ётишларига рози  бўлсангиз? Наҳотки, ғарбда кенг тарқалаётган бир жинслилар никоҳи аталмиш (гомасексуалист) ҳайвонлар хазар қилувчи ҳаётни хоҳласангиз? Наҳотки, сизлар ўз ўғлингизни ўзга йигитга турмушга чиқишига рози бўлсангиз? Наҳотки, ғарб сизларга бундай жирканч ҳаётни демократия ниқоби остида безаб кўрсатса, кўр кўрона қабул этишни истасангиз? Аллоҳнинг ўзи сақласин! Ахир сизлар юрт, уммат, инсоният келажаги учун жонларини фидо қилган, мард, ғурурли, диёнатли зотларнинг авлодларисизку! Сизлар ошиқаётган  Қўшма штатларми, Европами, Россия жамиятларида бугунги кунда кенг тарқалган  зино, баччавозлик, никоҳсиз туғилишлар, фоҳишабозлик савдоси, бойликлар бир ҳовуч  шахсларни қўлида жамланиб қолиши, камбағалликни тобора ортиб бориши, қотиллик ва бошқа жиноятлар, кўчага улоқтирилган қарияларни аянчли қисмати, оилаларни бузилиши, мактаб ёшидаги қизларни хомиладорлиги, ҳеч қандай ахлоқ нормаларига тўғри келмайдиган жинсий алоқаларни одат тусига кириб кетаётгани, гиёҳвандлик…  каби бузғунчиликлар оддий ҳаёт қонунига айлангани сизни бефарқ қолдирса? Ушбу айтганларимиз, сиз интилаётган, балки сизга татбиқ этишга шошилаётган  ғарб “демократия”сидур! Бу эркинликлар ғарбона ҳаётнинг асл башарасини намоён этмоқда. Улар мана шундай ҳаёт тарзлари билан фахрланиб, сизларни тарғиб қилмоқдалар.

      Сўнгги сўзимиз ўрнида, Ўрта Осиё ҳукмдорларига шундай демоқчимиз: Ўтган давр мобайнида,  дастлаб кичик Америка ясамоқчи бўлдинглар бўлмади,  сўнгра Европани орзу қилдинглар бўлмади, ва ниҳоят бугунга келиб, Россиянинг қўғирчоғига айлантириб бериш  васвасасига тушиб қолдинглар, бош уриб боришдан ўзга чораларинг қолмади. Ҳолбуки, чуқур тарихга, муҳим географик мавқеъга, хом ашёлару ишчи кучларига, улкан маданий меросга эга ҳалқни аждарлар чангалига ташлаб беришга лоақал виждонингиз қийналмаса? Нега бу бойликлару имкониятларни шу халқнинг юксалишига сарф этмайсиз? Яна бир бор, Аллоҳдан қўрқишга, ёвузликдан юз ўгириб, эзгуликка қайтишга даъват этамиз. Бу бечора ҳалқни қачонгача қуруқ ваъдалар билан алдайсизлар? Шак шубҳа йўқки, дунё ҳаёти ўта қисқа, унинг лаззатлари ўткинчидур, ўлим эса ниҳоятда яқиндур, Аллоҳнинг азоби эса қаттиқдур! Ўтмишдаги золим, мустабид ҳукмдорларнинг ҳаётини бир эслаб кўринглар. Бирортаси дунёда абадий қолдими? Ёки сизлар қолмоқчимисизлар?

        Эй Ўрта Осиёдаги мусулмон ака укалар, опа сингиллар!  Сизларни  эса ушбу малай ҳукмдорларга, уларнинг  тарғиб  қилаётган ташвиқотларига  кўр кўрона эргашишдан огоҳ этамиз.

    Аллоҳ Таъоло бизларни яҳудий ва насронийларни  дўст тутишдан огоҳлантириб, ўз каломида шундай дейди:

يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لاَ تَتَّخِذُوا الْيَهُودَ وَالنَّصَارَى أَوْلِيَاءَ بَعْضُهُمْ أَوْلِيَاءُ بَعْضٍ وَمَنْ يَتَوَلَّهُمْ مِنْكُمْ فَإِنَّهُ مِنْهُمْ إِنَّ اللَّهَ لاَ يَهْدِي الْقَوْمَ الظَّالِمِينَ

– „Эй иймон келтирганлар! Яҳудийлар ва насронийлар билан дўст тутинмангиз! (Уларнинг) баъзилари баъзилари билан дўстдирлар. Сизлардан кимки улар билан дўст тутинса, у албатта улардан (бўлиб қолур). Албатта, Оллоҳ золимлар қавмини ҳидоят сари йўлламагай“ .                             [5:51]

Бас шундай экан, Аллоҳни, Унинг Росулини, мўминларни дўст тутинглар! Огоҳ бўлингларки, агар Исломдан юз ўгирсангизлар, барча нарсангизни йўқотасизлар, шон шарафингиздан, обрў эътиборингиздан, куч қудратингиздан, бирлигингиздан жудо бўласизлар.

       Аллоҳ сизларни Ислом билан юксалтиради. Уни маҳкам ушланглар, унда сабот билан туринглар. Ана шундагина азизлигингизга қайтасиз. Огоҳ бўлингларки, қандайдир иттифоқларга киришга изн сўраб мустамлакачилар эшиги олдида туришинглар хорликларингни зиёда қилади.  У иттифоқларга аъзо бўлишинглар эса, ғарб андозаларини зимдан қабул қилиш демакдур. Сизлар учун ягона нажот ва қутқарув кемаси эса, Буюк Роббимиз тарафидан юборилган муқаддас динимиз Исломдур!

أَلَمْ يَأْنِ لِلَّذِينَ آمَنُوا أَنْ تَخْشَعَ قُلُوبُهُمْ لِذِكْرِ اللَّهِ وَمَا نَزَلَ مِنْ الْحَقِّ وَلاَ يَكُونُوا كَالَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ مِنْ قَبْلُ فَطَالَ عَلَيْهِمْ الْأَمَدُ فَقَسَتْ قُلُوبُهُمْ وَكَثِيرٌ مِنْهُمْ فَاسِقُونَ

– „Иймон келтирган зотлар учун диллари Оллоҳнинг зикрига ва нозил бўлган Ҳақ-Қуръонга мойил бўлиш (вақти) келмадими? (Шунингдек улар учун) илгари китоб ато этилган, сўнг (улар билан пайғамбарлари ўртасидаги) муддат узайгач, диллари қотиб кетган кимсалар (яъни, яҳудий ва насронийлар) каби бўлиб қолмаслик (вақти келмадими)? Улардан (яҳудий ва насронийлардан) кўплари фосиқ-итоатсиздирлар!“.  [57:16]

        Уни қанчалик маҳкам ушласак, нажот топамиз, тикланамиз, Аллоҳнинг изни ила азизу мукаррам бўламиз. Ундан қанчалик узоқлашсак, бошқасига талпинсак, чўкамиз, қулаймиз, хор бўламиз.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Зайниддин

15.07.2015й.

http://hizb-uzbekistan.info/index.php/yangiliklar/3633-rta-osijo-ukumatlari-kimni-etagini-tutmo-chi

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here