АҚШ элчихонасининг навбатдаги “дипломатик юки” Қирғизистонга етиб келди

591
0
ILA2008 - Antonov An124, Ruslan Salis

“Sputnik” мухбирига “Манас” халқаро аэропортидаги манбанинг хабар қилишича, АҚШ элчихонаси учун мўлжалланган навбатдаги “дипломатик юк” 23 июн куни Қирғизистонга етиб келди.

 Жорий йилнинг апрелида ОАВлари, март ойида Украина авиакомпанияларига қарашли Ан-124 “Руслан” транспорт самолётлари икки маротаба “Манас” аэропортига келиб қўнгани ҳақида хабар қилишган эди. Мазкур самолётлар Бирлашган Араб Амирликларидан АҚШ элчихонаси учун умумий оғирлиги 152 тонна бўлган “номаълум юк”ларни етказиб беришган эди. Юклар дипломатик почта мақомига эга бўлганлиги сабабли улар текширувдан ўтмаган.

 Тахлилчилар АҚШ янги элчихона қураётгани сабабли Қирғизистонга “демократия” ғиштлари ва “эркинлик” арматураларини олиб келинаётгани ҳақида таҳмин қилишган эди. Ўша вақтда Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев АҚШ элчихонаси май ойида ҳам дипломатик почта сифатида қайд қилинган 20 тонна юк олиши ҳақида маълумот берган эди.

 Манбанинг хабарига кўра, навбатдаги юк 23 июн сешанба куни тонги соат 3:00да етиб келган ва орадан икки соат ўтиб аэропорт ҳудудидан олиб чиқиб кетилган.

 Маълумки, 2015 йилнинг феврал ойида Ричард Майлз АҚШнинг Қирғизистондаги муваққат элчиси этиб тайинланган эди. Қирғизистон ва Грузия экспертлари бу тайинлаш тасодифий эмаслигини ва республика учун таҳдид туғдиришини айтиб чиқишган эди.

 Майлз дастлаб постсовет республикаларидан бири бўлган Озорбайжонга элчи бўлиб тайинланган. Ричар Майлз элчилик фаолиятини олиб борган 1992-1993 йиллар мобайнида Абулфаз Элчибей бошчилигидаги миллатчи ҳукумат устидан Хайдар Алиев сайловларда ғолиб бўлади.

 1996 йилдан 1999 йилгача Майлз Югославияда элчи бўлиб хизмат қилади ва кўпчиликка маълумки, шу вақтда Косовада уриш вужудга келиб минглаб албанлар қириб ташланади.

 Югославиядан сўнг 1999-2001 йиллар мобайнида Майлз Болгарияга элчи этиб тайинланади ва 2001 йилнинг 24 июл куни амалдаги бош вазир Иван Костов парламент сайловларида ғарбпараст Симеон Сакскобургготга мағлуб бўлади.

  Болгарияда ўз вазифасини муваффақиятли адо этганидан сўнг Грузияга элчи вазифасига келган Ричард Майлз 2003 йилдаги “атиргул инқилоби”нинг асосий меъмори ва ғоявий раҳнамоси бўлиб ҳисобланади.

Туркистон: 

Нега Қирғизистон хокимияти, АҚШнинг шубхали хатто вахима тарқатувчи хавли деб билиб турган юкини текшира олмайди? Нега давлат хавфсизлик тизими, бу юкларни Қирғиз давлатчилиги хавфсизлиги учун тахдид туғдураётганини қўра туриб бирор чора топа олмаяпти? Бу юклар балки ўзида хеч қандай моддий зиён етказувчи хавф туғдираётган эмасдир. Лекин, шу юкларни галма гал кириб келаверишининг ўзи вахима пайдо қилади.

Қирғизистон давлати, яқинда мустақиллик кунини байрам қилади. Бу ёлғон байрамни аслида қизил калиндандан ўчириб юборишса яхши бўлар эди. Чунки Қирғизистон, бошқа ўзи каби заиф давлатлар сингари, мустақилликка эришгани йўқ. Балки бир тузум қўл остидан иккинчи бир куфр тузуми қўлига кўчиб ўтди халос.

Юқорида шу гапларимиз ўз исботини топаяпти. Мустақил бир давлат, ўзи учун хаётий хавф туғдираётганидан хавфсираб турган холида, хатто кириб келаётган юкни текширишга қуввати ермаяпти. Балки бу юк ичида бактериалогик махсулотлар ёки ядровий қурол бордир. Нима биз АҚШнинг ростгўй, хақиқатпарвар, инсонпарвар деб ишонамизми. Унинг дунё бўйлаб олиб бораётган шунча ифлос ишларини кўра била туриб хам.

Ха АҚШ Қирғизистонга жуда кучли ва ёмон ускуналар олиб келаяпти. Бу ускуналар нафақат Қирғизистон учун, балки бутун минтақа учун хавф туғдиради. Лекин у ўзининг бу иши билан, икки қуённи бир ўқ билан урмоқчи бўлаяпти.

АҚШ Қирғизистон хукуматига қарши, янги инқилобий тўпалонлар хавфи билан шантаж уюштираяпти. Хукумат вакиллари эса, ўзида хеч қандай фидоийлик қолмаганидан ва уларни бир бирлари билан ва ўз фуқоролари билан боғлаб турувчи мафкуравий робита бўлмаганидан, бу шантажлардан албатта таъсирланади. Чунки, Қирғиз хукумати билан фуқоролари ўртасида, бир бирини қўллаб юборишларига асос бўлиши мумкин бўлган хеч қандай мухаббатли муомила қолмаяпти. Шунинг учун хукумат ўз халқининг қўлловига ишона олмайди. У ўз халқини фақат қаттиққўллик сиёсати билан ушлаб туришга мажбур бўлади. Бу эса, зулмларни кучайтиради. Зулмлар, инқилобий харакатларга кенг йўл очади.

Қирғиз хукумати, аслида, АҚШ учун шундай кенг оламий эркинликлар яратиб берган, Қирғизистон учун эса, хатто ўзини сўйиш учун пичоқ олиб келишаётганини сезиб туриб, бу нима деб сўрай олмайдиган қилиб қўйган халқаро системанинг сиёсатидан норози бўлиши лозим эди. Лекин ўша халқаро система, унга ўзидан хатто хафа бўлиш имкониятини хам бергани йўқ.

Бўлгани, ўша куфр халқаро системанинг зулмини ёпиб қўйиш учун, Қирғиз хукумати, уларни исломий террористларга хамма нарсани ағдариш сиёсий найрангига қўшилиб юраверади. Чунки хукумат вакиллари, инқилоблардан кейин хам, ўша системанинг қўл остида қолишади. Худди, Акаев, Бакиев, Муборак…. ва уларнинг оила аъзолари каби. Шунинг учун бу хукуматлардан, хақиқий зулм қилаётган золим системага қарши бирон бир натижали харакатлар кутиб бўлмайди.

Абдураззоқ.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here