Раҳмонов давлат уламоларини рўза тутмаслик учун фатво беришга чақирди

539
0

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмонов ёзнинг иссиқ кунларига тўғри келган рамазон ойида оғир иш қиладиган ишчилар рўза тутмаслиги мумкинлигини билдирди. Бунинг учун у Тожикистон давлат уламолари кенгашидан фатво чиқариб беришни сўради.

Эмомали Раҳмонов давлат телевиденияси орқали чиқишида рамазон ойи фазилат, ибодат ва раҳмат ойи эканлигини эслатиб, инсонларни сабрга, сахийликка ва келажакка умид боғлашга чақирди. Раҳмонов ўзининг сўзларига Бақара сурасининг 185 оятини илова қилар экан, сафарда бўлган ёки касалманд бўлган ёхуд ногирон бўлган кишилар рўза тутишни кечиктириш мумкинлигини айтиб ўтди.

Шу зайлда сўзини давом эттирган тожик президенти ёзнинг иссиқ кунларида деҳқонлар ва айрим оғир иш билан шуғулланувчи кишиларга рўза тутиш оғир келишини таъкидлаб ўтди. Шу боис у давлат уламолари кенгашини мазкур тоифадаги кишилар учун рўза тутмаслик жоизлигига доир фатво чиқариб беришга чақирди. Президентга кўра, Ҳанафий мазҳабида ёзнинг иссиқ кунларида оғир меҳнаткашларга енгиллик мавжуд. Шунинг учун қариялар, ногиронлар ва касалмандлар билан бир қаторда деҳқонлар ҳамда оғир меҳнат қилувчилар рамазон рўзасини тутмаса ҳам бўлаверади.

Тожикистон президенти ўз мурожаатида ёшларни ҳам эътибордан четда қолдирмади. У бутун мамлакат ёшларини “экстримистик” гуруҳларга қўшилиб кетмасликка чақирди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here