Атамбаев халқ олдида расмий чиқиш қилди

430
0

2015 йил 7 апрел куни Апрел революциясининг 5 йиллигини нишонлаб Бишкек шаҳрининг “ Ала-Тоо” марказий хиёбонида йиғилган халқ олдида Атамбаев расмий чиқиш қилди

 Ўз сўзи давомида Атамбаев жумладан, “ 7 апрел куни халқ ҳақиқат, адолат талаб қилиб майдонга чиққан! Қул бўлмаймиз, яна қайтадан Қўқон хонлигининг қули бўлмаймиз. Тиз чўкиб яшагандан, тик туриб ўламиз”, – деди.

 Қирғизистон жанубида Ўзбекистоннинг таъсири кучайиб бораётгани сезила бошлади. Бу босқинчилик бевосита Ўзбекистон ҳарбий кучларининг босиб олиши билан эмас, балки улар ўз манфаатларини бизларнинг қувват эгаларимиз орқали қай даражада амалга ошираётгани билан белгиланади. Ўзларининг Ислом ва Мусулмонларга қарши кураш услубларини, Қирғизистонга қай даражада сингдириб олиб кириб кела олишлари билан ўлчанади.

 Суд тармоғидан тортиб барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тизим издан чиқиб бораяпти. Куч орган ходимларининг охирги пайтлардаги ҳаракатлари прокуратура, суд ва ҳатто инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи нодавлат ташкилотлар ҳам худди Ўзбекистон режимини эслатувчи бир томонлама ҳаракатланаётгани кўриниб бораяпти.

 Атамбоев жон куйдириб гапираётгани балки шу бостириб келаётган Каримов бошчилигидаги янги Қўқон хонлигидир. Улар Қирғиз куч структурасини сотиб олишяпти. Айғоқчилари милициялар ҳомийлиги остида иш олиб боришяпти. Ўзлари учун хатарли деб билган шахсларни Қирғиз милицияси воситасида бирин-кетин жамиятдан четлатиб бораяпти.

 Бу ҳаракатлардан Ўзбекистоннинг мақсади нима? Мақсади бузуқ, Атамбаев ташвишланаётганига арзигулик.

 АҚШ Қирғизистонда инқилобий тартибсизликлар бошлаб юборгудек бўлса худди Россия Қримни босиб олиб, Луганск ва Донецкдаги Рус миллатининг миллий туйғуларидан фойдаланиб келаётганидек, Каримов режими ҳам Ўш ва Жалолобод вилоятларида ўз таъсирини аста-секин кучайтириб бораяпти. Россия асли Украинага тегишли ерларни ўзи учун фронт чизиқлари қилиб олиб, урушни улар иштироки ва ёрдами билан, уларнинг ерларида олиб бораётганидек, Каримов ҳам қулай вазият келиб қолиши билан Ўш ва Жалолободни жисмонан босиб олиш ҳаракатида.

 Каримов режими бу лойиҳаси амалга ошиши учун бир неча ифлос услублардан фойдаланиши мумкин. Буни улар Қирғизистон жанубини, асосан ўзбекларни миллатчиликка асосланган туйғуларидан фойдаланиб, Ўзбек халқини автономлик талаб қилиб референдум ўтказишга эриштириш ёки тўғридан-тўғри босиб олиш йўли билан амалга оширилишини режалаштиришган. Бунинг учун эса шу лойиҳа натижа берадиган муҳит пайдо қилиниши керак.

 Сўнги йиллар мобайнида Қирғизистонда Исломий муҳит жуда тезлик билан кучайиб бораётгани Каримовнинг (Атамбаев таъбири билан айтганимизда) Қўқон хони сингари минтақани босиб олиш лойиҳасига энг катта, балки ягона тўсиқ бўлиб бораяпти. Миллатчиликнинг ягона тўсиғи бўлган Ислом дини ва мусулмонлар ўз етакчиларидан айрилиши билан анча ҳолсизланади. Бу эса жамиятни худди иммунитети заифлашган инсон сингари заиф ҳолатга олиб келади. Унга ҳар қандай ифлос микроблар таъсир ўтказа оладиган бўлиб қолади. Шунинг учун Каримов режими –АҚШнинг кўмаги билан албатта – минтақани ўз режаси учун мусулмонлардан тозалай бошлади. Буни биз Қирғиз милицияси ва ҳуқуқ тартибот органлари худди Ўзбек режими остида иш олиб бораётган аппаратлар сингари ишлай бошлаганидан кўриб турибмиз. Улар охирги пайтда худди ортида қандайдир бир кучли қувват турганини ҳис қилишиб, қонунни қонунбузарлик асосида ҳимоя қила бошлашди. Улар жавобгарликни сезмай қўйишди. Бузуқ бўлса ҳам қонун устиворлиги йўқолиб бормоқда.

 Рошод қори Камоловни қамоққа олиниши ўз вақтида Ўзбекистонда катта таъсирга эга бўлган Абдували қорини йўқотиб юборилишини эслатди. Бу ишлар Ўзбекистон халқи учун қандай ҳозирги кунга қадар оқибатлар олиб келаётганини кўриб турибмиз. Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларини ҳеч бир асоссиз қамоқларда ушлаб турилиши, Абдували қорини жисмонан йўқ қилиниши, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг сирли вафот топиши ва мусулмонларга нисбатан олиб борилаётган тазйиқлар… буларнинг барчаси Ўзбекистонда Каримов ўз режимини кучайтириш ва сақлаб туриш учун олиб борилаяпти.

 Аммо, айни вақтда Қирғизистонда олиб борилаётган Ўзбекистонча сиёсат, Қирғиз режимини йўқ бўлиб кетишига олиб бориши мумкин. Чунки бу сиёсат фақат Ўзбекистон ва АҚШ манфаатларини ҳимоя қилади. АҚШ эса “Ипак йўли “ лойиҳасини илгари суриш ташаббуси билан Ўрта Осиёга Хитойни қизиқтираётган бир пайтда, Ҳизбга қарши милиция ходимларини ишга солиш орқали Ўзбекистонни минтақага қизиқтириб келаяпти. Чунки АҚШнинг минтақадаги манфаати асосан ҳарбий стратегик аҳамиятга қаратилган.

 Демак, бу ташқи учинчи куч вакиллари Қирғизистонни россияпараст кучлардан тортиб олиш стратегияси асосида иш олиб боришаяпти. Ўз навбатида россияпараст кучлар ҳам буларга қарши бизларни яъни Қирғизистон фуқороларини восита қилиб ҳар хил услублар билан АҚШпараст кучларга қарши иш олиб боришади. Бу эса, бир неча катта яъни халқаро таъсир қуввати кучли бўлган давлатлар ўрталаридаги манфаатлар талашуви бўлиб, Қирғизистон худди Афғонистон сингари фақат вайронагарликдан бошқа оқибатларни қўлга кирита олмайди.

 Атамбаев айтаётган “Қўқон хонлиги” операцияси АҚШ билан Ўзбекистон ўртасида ишлаб чиқилиб, Қирғизистоннинг жанубий қисмида шиддат билан иш олиб бориляпти. Қизиғи, улар ўз мақсадларини бизнинг куч орган ходимларимиз воситасида амалга ошириб бораётганларида. Демак яқинда куч органлари структурасида ҳам бўлинишлар пайдо бўла бошлаши мумкин.

 Атамбаевнинг бунчалик жон куйдираётганидан бир нечта хулосалар қилиш мумкин. Шулардан биринчиси, президент юқорида бораётган барча ишлардан хабардор, лекин таъсир ўтказиш қувватига эга эмас. Иккинчиси, кутилаётган парламент сайловларида тартибсизликлар вужудга келиши мумкинлиги ҳақида қандайдир ваҳималар бор бўлса, миллатчилик ёки яна бошқа ифлос услублар ҳам қўл келиб қолиши мумкин деб, кетаётган жараёнлар унинг ўзи учун ҳам маъқул келаяпти.

Ҳар қайси ҳолатда ҳам, Қирғизистон юрти учун ҳеч нарса ўзгармайди. Бунга ўхшаш ҳолатларни биз, илгариги икки маротаба давлат алмашган вақтда кўрган эдик. Акаев ҳам, Бакиев ҳам ўзларининг бошқарувдаги охирги вақтларида, вазиятни ўнглаш учун уни мусулмонларга зулм қилиш томон буришга қаттиқ ҳаракат олиб боришган эдилар. Оқибатлари қандай хотима топгани ҳаммамиз учун маълум.  Лекин улар, ҳозиргичалик ҳеч қачон ташқи давлатларга дарвозаларини кенг очиб беришган эмас эдилар. Вазият ҳақиқатдан ҳам жиддий. Қирғизистоннинг жануби янги Қўқон хонлигига яна қул бўлиб қолиши мумкин.

Ҳизб ут Таҳрир Қирғизистон матбуот бўлими раиси

11.04.2015

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here