Шом аҳлини Мўътасимгина қутқаради!

467
0

Шом аҳлини халқи ва динини сотган ҳокимлар, қулларча музокара олиб борувчилар эмас, балки уларга ёрдам берувчи янги Мўътасимгина қутқаради!

Охирги пайтларда ахборот воситаларида гап-сўз асосан Сурияга қуруқлик кучларини юборишга тайёргарлик ҳақида бўлиб қолди. Қатар ташқи ишлар вазири Муҳаммад ибн Абдурраҳмон Оли Соний 2016 йил 14 февралда «Давлат ташкилотига қарши уруш қилиш учун Сурияга қуруқлик кучларини халқаро коалиция доирасида юбориш ўта зарур бўлиб қолди» деди. Саудия мудофаа вазири идорасидаги маслаҳатчи генерал Аҳмад Усайрий эса Саудиянинг «Арабийя» каналига ўтган ҳафтада берилган интервьюларда ўзининг мамлакати «Давлат ташкилоти»га қарши қуруқлик амалиётларида иштирок этишга тайёр эканини билдирди.

Сурияга қуруқлик кучларини халқаро коалиция доирасида юбориш фақат Америка режасини амалга ошириш эканлиги маълум бўлиб қолди. Бу режада мусулмонларнинг ҳокимлари иштирок этмоқда. Қўзғолоннинг бутун йиллари давомида биз бу ҳокимларнинг қўзғолонни бартараф қилиш учун Ғарб лойиҳаси бўйича ҳаракат қилиб келишаётгани бизга яхши маълум. Саудия ҳокимлари ҳомийлигида ўтказилган Риёз конференцияси қонхўр Башарни ечимнинг бир қисми қилишга ва унинг жиноятчи режими билан олиб бориладиган музокараларга қонуний тус беришга, аниқроғи ичкаридаги гуруҳлар томонидан қонуний тус берилишга уриниш эканига энг яққол далилдир. Мақсад ичкаридаги бу гуруҳларни Америка режасида иштирок эттириш ёки лоақал уларни Америка ечимига қарши турадиган ҳар бир гуруҳни «терроризмга қарши уруш» деган баҳона остида йўқ қилишда бетараф қилиб, бир четда томошабин бўлиб турадиган қилиб қўйишдир. Буни Керрининг ўзи очиқ айтди. Демак Саудия, Туркия ва Қатарнинг қўзғолонга ёрдам беришга жуда ҳарис эканлиги ҳақида жар солишлари ва бу жар солишлардан кейин Туркиянинг курдлар минтақаларини бомбардимон қилгани кўз бўямачилик қилиб алдашдан бошқа нарса эмас. Музокаралардан олдин ҳарбий босим ўтказиш эса қуйидаги икки мақсадни амалга ошириш учундир: Биринчиси: режимни ғалабаларга эриштириш унга музокараларда позициясини кучайтиришига ёрдам қилади. Иккинчиси: минтақаларни узиб қўйиш ва қамал қилиш. Бу аҳвол одамларга улар ён беришни қабул қилишлари учун оқловчи баҳонани пайдо қилади ва мухлис қўзғолончиларни – улар Америка тиқиштирадиган ҳар қандай ечимни қабул қилишга мажбур бўлиб қолишлари  учун – заифлаштиради.

Муборак Шом еридаги эй мусулмонлар: маълумки, мусулмонлар юртларидаги ҳокимлар кофир Ғарбнинг ва унинг бошчиси Американинг буйруқларини бажарадиган югурдак малайлардир. Буни сизларга муборак Шом қўзғолони очиб ташлади. Бу ҳокимларнинг малайлиги уларнинг сизга ёрдам беришдан қўрқишлари, сизга қарши қилинаётган жиноятларга индамай сукут қилиб тураверишлари ва Америка режаси бўйича қадамма-қадам, қаричма-қарич ҳаракат қилишаётгани орқали очилиб қолди. Шунинг учун бу малайлардан ўта эҳтиёт бўлиш лозим, улар билан ҳамкорлик қилиш эмас, аксинча уларга нисбатан душманлик муносабатида бўлиш лозим. Энг аввало бу малайларни бегона ўтдек юлиб, улоқтириб ташлашга ҳаракат қилиш лозим. Чунки бу малайлар мавжуд бўлиб тураверар экан мусулмонларнинг ҳеч бир иши асло ўнгланмайди. Шунинг учун бу малай ҳокимлардан Аллоҳ рози бўладиган ёки мусулмонларнинг қонини, ор-номусини ва берган қурбонликларини сақлаб қоладиган бирон ечимни асло кутманг. Гуруҳларнинг Аллоҳ арқонига маҳкам ёпишишларигина ва рошид Халифалик лойиҳаси теварагида нусрат аҳллари сифатида бирлашишларигина сизнинг азият-қийинчиликларингизга барҳам беради. Халифалик шаҳидлар қони ва мусулмонларнинг ор-номуслари учун албатта интиқом олади. Шундай экан, гуруҳлар қўмондонлари бўлган фарзандларингиз қўлларини тутинг, улар кофир Ғарб ва унинг малайлари билан улаб турган барча арқонларни қирқиб, узиб ташласинлар, фақат Аллоҳнинг метин арқонигагина ёпишсинлар ва шундан кейин Дамашқдаги заҳарли илон бошига зарба бериб уни янчиб ташласинлар, бу режим вайроналари устида Аллоҳ ҳукмини ўрнатсинлар. Шуни яхши билингларки, умид фақат Ёлғиз Аллоҳдандир. Нусрат-ёрдам фақат Унинг ҳузуридангина келади. У қандай ҳам яхши мавло ва қандай ҳам яхши ёрдамчидир.

Аллоҳ Таоло деди:

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنْ تَنْصُرُوا اللَّهَ يَنْصُرْكُمْ وَيُثَبِّتْ أَقْدَامَكُمْ * وَالَّذِينَ كَفَرُوا فَتَعْسًا لَهُمْ وَأَضَلَّ أَعْمَالَهُمْ﴾

«Эй мўминлар, агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангизлар (яъни Унинг йўлида жиҳод қилсангизлар), У зот ҳам сизларга ёрдам берур ва жанг майдонида кадамларингизни собит-барқарор қилур. Кофир бўлган кимсалар учун эса ҳалокат бўлур ва (Аллоҳ) уларнинг амалларини зое кетказур»

                                                                                                                      [Муҳаммад 7-8]

 

Ҳизб ут-Таҳрир-Сурия вилояти

матбуот бўлими

 

Skype: TahrirSyria

Электрон почта: media@tahrir-syria.infoahmadabdalwahab2@gmail.com

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here