Нодавлат Инсон ҳуқуқ ҳимоячилари ва Қирғизистон адвокатлар уюшмаси ҳамкорликда матбуот анжумани ўтказди

470
0

 Аввалроқ, 25 март куни АҚШ фуқароси Умар Фаррух Ўш шаҳрида милиция томонидан ҳужжатларни текшириш учун тўхтатилганидан сўнг қамоққа олинган, уни текшириш мобайнида ёнидан Ҳизб ут-Таҳрирнинг яқинда қўлга олинган етакчиси ва ташкилотнинг бошқа аъзоларига қарши қўзғатилган жиноий ишлар нусхалари, диний-экстремистик ва террористик мазмундаги DVD дисклар топилгани хабар қилган эдик. Давлат куч органлари Умар Фаррух тегишли акредитацияси бўлмай туриб Ўш вилояти ҳудудида диний вазият тўғрисида маълумот йиғиш билан шуғулланганини маълум қилган эди.

 Тергов давомида Умар Фаррух ёнидан топилган жиноят иши нусхаларини “Бир дунё Қирғизистон” нодавлат ташкилоти юристи Валериан Вахитовдан олганлигини айтган. Шунингдек, унинг ёнидан шу ташкилот менеджери Ҳусанбой Солиевга тегишли ташриф қоғози ҳам топилгани хабар қилинган, шу сабабли ҳам Ўш шаҳар суди 27 март куни Валериан Вахитов ва Ҳусанбой Солиевнинг иш жойи ва хонадонида тинтув ўтказиш тўғрисида санкция берган эди. Хабар қилинишича, тинтув мобайнида уларнинг уйи ва иш жойидан диний мазмундаги брошюралар, варақа, флеш карта ва DVD дисклар топилган.  Ҳуқуқ ҳимоячиларининг иш жойи ва хонадонларида тинтув ўтказилишига сабаб бўлган АҚШ фуқароси Умар Фаррух 28 март куни Ўш шаҳар суди ҳукмига асосан Қирғизистондан чиқариб юборилган. Бу ҳақида Умар Фаррух ўзининг Твиттердаги саҳифаси орқали, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилмагани ва айни вақтда “уйига кетаётгани”ни хабар қилган эди.

 Қирғизистон республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Ўш вилояти бўлими томонидан содир этилган қонунсиз ҳаракатлардан норози бўлган “Бир динё Қирғизистон” ташкилоти раҳбари Тўлайкан Исмаилова, ташкилот юристи Валериан Вахитов, ташкилот иш юртувчиси Ҳусанбой Солиев ва Қирғизистон адвокатлар уюшмаси ҳамкорликда 31 март куни Бишкекда матбуот анжумани ўтказиб, “Бир дунё Қирғизистон” нодавлат ташкилоти офиси тинтуви пайтида Ўш воқеаларида айбланиб умрбод қамоққа ҳукм қилинган ҳуқуқ фаоли Аъзимжон Асқаров, экстремистликда айбланиб ҳибсда сақланаётган Рашод қори Камолов, Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан калтакланган Дилёр Жумабоев, Ҳакимжон Обиджонов ва унинг отаси, мазкур хизмат ходимлари томонидан пора талаб қилинган аравонлик ишбилармон Бойбобоев ишига оид ҳужжатлар ва адвокатлик суриштируви натижалари мусодара қилинганини айтдилар.

 Матбуот анжуманида “Бир дунё Қирғизистон” нодавлат ташкилоти раҳбари Тўлайкан Исмаилова “Қирғизистонда бугунги кунгача муайян материални экстремистик, деб аниқлаш ваколатига эга бўлган легитим ташкилот мавжуд эмас, шу сабабли ҳам куч тузилмалари ходимлари камбағал, лекин диндор одамларни кўплаб ноқонуний ҳибс қилмоқда, уларнинг уйларидан топилган турли диний адабиётлар эса экстремистик адабиёт сифатида талқин қилинмоқда ҳамда бу иш эстремистликка қарши кураш сифатида жамоатчиликка тақдим қилинмоқда”, – деган эди.

 Бишкекда бўлиб ўтган матбуот анжуманида ҳуқуқ ҳимоячилари АҚШ фуқаросига нисбатан қўзғатилган жиноят иши асосида уларнинг иш жойлари ва хонадонларида тинтувлар ўтказилишини қоралаб чиқишди. Гўёки, қирғиз фуқаролари Салимадан Исмаилов ва Афтандил Жусупов  Умар Фаррух Россияда қора рўйхатда эканлигини ва Ўш шаҳрида ноқонуний ҳаракатлар содир этаётганини билиб қолиб МХДҚ хабар қилишган ва МХДҚ сўровига биноан Ўш шаҳар суди уларнинг иш жойи ва хонадонида тинтув ўтказишга санкция берган.

 Ўш шаҳар суди томонидан гумонлар асосида санкциялар бериш биринчи марта содир бўлаётгани йўқ. Барчага маълумки нафақат Қирғизистон балки, Марказий Осиёда ҳам таниқли бўлган имом Шайх Рошод қори Камоловни қўлга олиш ва ўша куни яна 34 кишига санкция берган ҳам айнан шу шаҳар суди бўлади. Ўша вақтда Ўш шаҳар суди санкция беришга асос қилиб, “25 ёш атрофидаги шахс Қорасув шаҳрида таксида кетаётиб бошқа бир шахсга бир диск бергани, дискни олган шахс ҳам МХДҚга ўзига диск берган номаълум шахс устидан шикоят қилиб борган эмиш”.

 Бу ишлар Қирғизистон юстиция вазирлиги издан чиқиб кетганини англатадими? Ёки куч структуралари уларнинг устидан тўла назорат қила бошладими? Эҳтимол давлат аппаратининг ўзи бу жараённи бошқариб, барча қувватларни бир томон юришга мажбур қилмоқдами? Ёки куч ва юстиция тизимлари ўз билганича ҳаракатланадиган қувватни ташкил қилиб, давлат уларни бошқара олмай қолдими?

 Юқоридаги каби тинтув ва қамоққа олиш жараёнларидаги ҳуқуқбузарликлар Қирғизистон бўйлаб юзлаган инсонларга нисбатан қўлланиляпти. Уларнинг деярли ҳаммаси бу юристлардан фарқли ўлароқ, ўз ҳуқуқларини яхши билишмайди. Бу юристларга қандай чоралар кўрилса ёки қонуний муносабатлар кўрсатилса, демак қолган мусулмонларга ҳам ҳудди улардек чора кўрилиши лозим. Мусулмонларга қарши содир этилган ва уларга нисбатан қўлланилган жазо чоралари ҳам қайтадан кўриб чиқилиши керак.

 Бу юристларнинг бошига тушган ишдан ларзага келаётган қувватлар, неча йиллардан бери бу каби ва бундан ҳам ёмонроқ ишлар асосан Ҳизб ут-Таҳрир йигит ва қизларига нисбатан содир этиб келинаётганидан хабардорлар. Аммо бирорта инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилот, Ҳизб аъзолари ёки бошқа оддий намозхон мусулмонлар ҳимояси учун бирор маротаба ҳам матбуот анжумани ўтказгани йўқ. Охир оқибат Аллоҳнинг иродаси билан ҳудди шундай иш ўзларининг бошига келиб тушганида инсон ҳуқуқлари бузила бошлаган эмиш.

Ишнинг сиёсий томони

 Қирғизистон куч органлари ўзининг бу ҳаракати билан АҚШга нисбатан кескин муомила қилди. Атамбаев ЕИ давлатларига уюштирган иш сафари давомида Путиннинг кўрсатмалари асосида Европа давлатларини бир неча лойиҳалар бўйича ўзига жалб қилиб юрипти. Лойиҳа АҚШ олиб бораётган гегемонлик сиёсати ҳар икки томон Россияни ҳам, ЕИни ҳам манфаатларига сезиларли зиён етказаётганидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилди. Унга кўра, Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлардан Қирғизистон танлаб олиниб, у орқали асосан Россияга нисбатан жорий этилаётган санкциялардан четлаб ўтиб Қирғизистонни Россия учун Европа молларини кириб келиш базаси қилиб олиш мақсад қилинган. Бу иш амалга ошса яхши. Лекин АҚШнинг бунга қарши ҳаракат қилиши ва бу қаршилик асосан Қирғизистонга қаратилиши аниқ. Россия бевосита ёрдам бера олмайди. Шунинг учун у юқоридаги каби қирғиз куч структураларини ишга сола бошлади. Бундан Россия Қирғизистоннинг ички ишларига бевосита аралашаётганини хулоса қилиш мумкин.

 Ўз навбатида АҚШ ҳам Қирғизистонга бир қатор босимлар уюштирди. У хавфсизлик қўмитасига босим қилиш орқали уларни Ислом ва мусулмонларга қарши йўналтирмоқчи бўлди. Исломий жангарилар таҳдидини кўтариш йўли билан Ҳизб ут-Таҳрирга қарши ҳаракатланишга ундади. Ҳолбуки, АҚШ ҳам, бошқа йирик давлатлар ҳам, уларнинг ювиндихўр малайлари ҳам Ҳизб ут-Таҳрирни ўз фарзандларидан ҳам яхши танишади ва уни моддий ҳаракатлар олиб бормаслигини жуда яхши билишади. Америка томонидан молиялаштириб келинадиган “Озодлик” радиоси қирғиз хизмати (azattik.kg) томонидан олиб борилган ахборотлардан ва нодавлат инсон ҳуқуқ ҳимоячиларининг бепарво, эътиборсиз муносабатлари орқали бу нарса кўринди.

 “Azattik.kg” радиоси орқали исломий таҳдидлар ўта ваҳимали қилиб тарқатилиши Қирғизистон расмий телерадиокомпанияларини шу йўналишга ундаган асосчиси бўлди. Нодавлат ташкилотлар эса бирор маротаба мусулмонлар ҳимояси учун бирор харакат олиб борганлари сезилгани йўқ. Бишкекда бўлиб ўтган матбуот анжуманидан эса ҳуқуқни бузиш ишлари жуда кўп бўлгани маълум бўлди.

 Демак, Қирғизистон ҳукуматини мусулмонларга қарши ҳаракатлантириш ортидан, улар акссадо кутишган. Яъни моддий исломий қаршилик ҳаракатларини кутишган. Уларнинг бу ифлос мақсадларига олиб бориш йўлларининг олдини тўсиши мумкин бўлган Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари, Шайх Рошод  қори Камолов ва Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф каби исломий етакчиларни жамиятдан четлатиш ёки жисмонан йўқ қилиш учун бир неча харакатлар бошлашган. Шу йўналиш бўйлаб Ислом ва Мусулмонларга қарши олиб борилаётган амалиётларнинг деярли барчаси, АҚШнинг лойиҳасидан иборат деган гумонни қувватлай олади.

 Ҳизб ут-Таҳрир – Қирғизистон вилояти матбуот бўлими раиси

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here