Хитой ва Қозоғистон ўртасида 23,6 миллиард долларлик битим имзоланди

420
0

Хитой ва Қозоғистон бош вазирлари 33 соҳада 23,6 миллиард долларга тенг ҳамкорлик битимига имзо чекишди. Битим Қозоғистон бош вазири Керим Масимовнинг Хитойга уюштирган сафари чоғида амалга оширилди.

Пўлат, рангли металлар, шиша плиталар, нефт тозалаш, гидротехника ва автомобил каби соҳаларни ўз ичига олган битим Қозоғистон бош вазири Керим Масимов ва Хитой бош вазири Ли Кэцян иштирокида имзоланди.

Хитой бош вазири Кэцян ўртада тузилган битим ҳақида сўз юритар экан, “Бу битимлар учун чекилган имзолар икки давлат ўртасидаги ўзаро алоқалар муваффақиятларини исбот қилиши аниқдир”, деди.

Хитой бош вазири Ли Кэцян 2014 йил декабр ойида Ўрта Осиё ўлкаларига сафар қилиб, Қозоғистон билан Хитой ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш ва тижорат ҳажмини 18 миллиард доллардан ошириш борасида учрашувлар олиб борган эди.

Кэцян икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик ва бозордаги ўзгаришлар ҳақида эътиборли бўлиш лозимлигини таъкидлади. Тузилган битимларга доир сўз юритган Қозоғистон бош вазири Масимов эса бу битим бутун минтақага ўрнак бўлишига урғу берди.

“Бу битим ўзаро ҳамкорлик имкониятларини кучайтириш учун жуда яхши бошланғич қадам бўлди. Шунингдек, ҳамкорлик борасида ривожланишни қайд этиш мавзусида ҳам минтақага ўрнак бўлди”, “Покистон ҳам Хитой билан стротегик ҳамкорликни кучайтириш ва ҳар соҳада ҳамкорлик қилишга тайёр”, деди Қозоғистон бош вазири Масимов.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here