Қирғизстоннинг Ўш шаҳрида 3 ойлик гўдаги билан аёл киши қамоққа олинди

574
0

vof.kg,,  www.advocacy.kg/,    turmush.kg/ru/news:118872,     diesel.elcat.kg ва яна бир қатор ахборот воситаларининг хабарларига кўра, Қирғизстоннинг Ўш шаҳрида 2015 йил 11 март куни 22 ёшли икки ёш фарзаннинг онаси Бурулай Раҳмонжон қизи қамоққа олинган. У ҳозир қўлида 3 ойлик гўдаги билан Ўш шаҳрида вақтинча сақлаш ҳибсхонасига ушлаб турилипти.

2013 йил ёз ойида милиция ходимлари томонидан Бурулайнинг уйида тинтув ўтказилган ва тинтув натижасида 13 та китоб ва 23 та диск топилиши баҳонасида уни иши судга оширилади. Суд экспертизасидаги ясама экспертлар эса бу китоблар ичида экстремистик маънодаги фикрлар бор эканини, “Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллаҳу алайҳи ва салламдан кейин 4 та Халифа бўлган. Сўнг Халифалик тугаган”, деган маънодаги фикрлар ифода этилган экан деб, ишни судга ўтказиб беришган. Китобларнинг аксари Қурон ва Ҳадисга асосланган бўлган.

Бурулай “бу китобни мен масжиддан олган эдим, ичидаги гаплар таъқиқланганидан менинг хабарим йўқ. Бу китобларни мен тарқатмоқчи ҳам эмасман, деган гапларининг бирортаси инобатга олинмаган.

Аслида бу китоб ичидаги келтирилган иқтибос муфтиёт ходимларига тегишлик бўлиб, улар бу фикрни ҳозирда Халифалик давлатини қуриш учун ҳаракат олиб бораётган исломий жамоаларга қарши фикрий кураш сифатида ишлатиб келишади. Улар ҳозир ҳам масжидларда бу маънодаги фикрларни ўз маърузаларининг асоси қилиб, одамларга кенг тарқатиб юришибди.

Нега бу даъватчилар экстремистик фикрларни тарқатишаётгани учун қамоққа олинишмайди?

Бурулай эса шундай фикр ифода этилган китобни уйида сақлагани учун суд томонидан бир йилга шартли жазо муддати билан жазоланган. У ҳатто ҳозирги суд томонидан қўйиилган Қирғизстон жиноят кодексининг 299 моддасига тўғри келиши учун, ушбу китобларни тарқатиш учун уйида ушлаб тургани ҳам исботланган эмас. ЖКнинг 299 моддасида фуқоро терроризмга тааллуқли нарсаларни фақат тарқатгани ёки тарқатиш мақсадида сақлаб тургани учун жазолансин дейилган.

Чунки, улар ўз конституциялари бўйича ҳар бир фуқоро, ҳар қандай фикрни ифода этувчи маълумотларни ҳар қандан маълумот сақлагичда, ўқиб ўрганиш ёки шунга қарши ҳаракатланиш ёки фарзандлар тарбиясини тўғри шакллантириш ва хоказо, ўзи истеъмолида фойдаланиш ҳуқуқига эга, деб ёзиб қўйилган ва уни ҳимояси учун президентга кафолат бериб, уни халқ томонидан сайлаб олишган. Бу ҳуқуқлардан Қирғиз фуқороларининг заифалари фойдалана олишмаяпти. Улар бу маълумотларни қаердан олишни ҳам билишмайди.

Бунга сабаб, Қирғизистонда таъқиқланган китоблар рўйхатининг ўзи йўқ. Бўлганида қонунга мувофиқ бир ойда камида бир маротаба ахборот телевидениялари орқали бу китоблар рўйхати халққа эълон қилиб турилиши керак эди. Акс ҳолда синглимиз Бурулой сингари заифаларимиз қайси китоб қандай эканини ва бошқа ўз ҳақ-ҳуқуқларини қаердан билади?

Бурулойга ҳатто шартли жазодаги фуқоронинг зиммасидаги вазифалари ҳам тушинтирилган эмас. У аёл оғир оёқ ахволида, қўлида ёш фарзанди билан қаерга боришини билмай бир нечата участка нозирлари ва бошқа идораларда сарсон бўлган. Шу ва бошқа қийинчиликлар сабабли вақтида рўйхатга туролмаганини айтган. Лекин бу виждонсиз ва эгаллаб турган лавозимлари ортидан вақтинчалик салоҳиятга эга бўлиб турган куч структураси ходимлари уни қамоққа олишга журъат қилишди.

Ҳа, журъат қилишди! Чунки у аёл – муслима! Демакки ҳозирда барча қувватлар сайловда ҳам, бошқа сиёсий ишларда хам ҳисоблашишга мажбур бўлиб турган исломий муҳитни бузишди! Мусулмонларнинг туйғуларига тупуришди. Негаки аёллар масаласи Исломда орият, номус ҳисобланади. Уларга бўлган тажовуз ҳам худди шундек, яъни гўёки авратимизга тажовуз сингари қаралади. У синглимизни биз ҳатто танимаймиз ҳам. Лекин бунинг нима аҳамияти бор! Ҳукумат опа-синглиларимизга тажовуз қила бошлади! Биз ўз бир туғушганларимизни олиб кириб кетишларини кутиб ўтиришимиз нотўғри. Ҳар биримиз, қандай лавозимда бўлмайлик, ҳатто президент ҳам ўз салохиятларимиз доирасида бу ишга қарши қўлимиздан келганича қаршилик кўрсатишимиз вожиб.

Акс ҳолда охиратда бу каби разилликларга сукут қилиш билан рози бўлганлар, яъни камида заиф жохиллар сафида ёки даюс, золим, мунофиқ ва кофирлар сафида тирилиб қолишимиз мумкин, бундан Аллоҳ сақласин.

Бу каби разил ишларни амалга оширишга буйириётган ёки ижро этаётган мусулмонларга шуни айтамизки, сизлар аёллар ва опа-сингилларингни хорлаш билан ўз фарзандларингни боқяпсизлар. Ризқ Аллоҳдан эканига иймон келтирганимизни инобатга олганимизда, бу ишлар У Зотга қарши исён, деб эътибор қилинади. Сизлар дарҳол тавба қилинглар ёки Аллоҳни азобини кутиб яшайверинглар! Аллоҳнинг азоби ўта қаттиқ! Яхшиси тавба қилинглар.

Хизб ут Тахрир Қирғизистон матбуот бўлими раиси

16.03.2015

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here