Аз-Замелий: ИШИДга қурол ташиётган Британия самалёти уриб туширилди

439
0

Ироқ парламентининг миллий хавфсизлик ва мудофаа қўмитаси раҳбари Ҳаким аз-Замелий ИШИДга қарши тузилган коалицияга бошчилик қилаётган АҚШ ҳақида ва айни колициянинг кучли иштирокчиларидан бири бўлган Британия ҳақида кутилмаган даъволар билан чиқди.

Ҳаким Аз-Замелийнинг даъвосига кўра, АҚШ ва Британия ИШИД ташкилотига қурол аслаҳа юбориб турган. АҚШ матбуотининг Эрон матбуотига таяниб хабар қилишича, Аз-Замелий ўзининг баёнотида Ироқ армияси ИШИДга қурол аслаҳа етказиб бераётган икки Британия самалётини Анбар вилоятида уриб туширганлигини олға сурди.

“Ироқ парламентининг миллий хавфсизлик ва мудофаа қўмитаси ИШИДга қурол аслаҳа етказиб бераётган пайтда уриб туширилган иккита Британия самалётининг суратларини тақдим қилди. Ироқ парламенти бу мавзуда Лондондан изоҳ талаб қилмоқда”, деди аз-Замелий.

Анбар халқи ва хавфсизлик кучлари тарафидан Бағдод ҳукуматига мунтазам равишда хабар келиб турганлигини билдирган аз-Замелий АҚШ бошчилигидаги коалиция кучлари ИШИД назорати остида бўлган ерларга жуда кўп миқдорда қурол яроқ ёрдами етказиб берилганлигини даъво қилди. Аз-Замелийнинг оччиқлашича бу иш қўлга киритилган белгилардан маълум бўлган.

Аз-Замелийга кўра, АҚШ ҳукумати Карбало ва Боғдодга яқин бўлган Анбар минтақасидаги тартибсизликлар давом этишини талаб қилган ва ИШИД масаласи охирига етмаслиги учун коалиция таркибидаги давлатлар ИШИДга қурол яроқ етказиб бериб келган. Аз- Замелий бу иш АШҚ ҳукуматининг хабардорлигида амалга оширилганлигини илгари сурди. АҚШ матбуотидан ўрин олган хабарларда айтишича, Ироқлик бошқа расмийлар ҳам ИШИД назоратидан озод қилинган минтақаларда АҚШ, Европа ва Исроилда ишлаб чиқарилган жиҳозлар ва қурол аслаҳалар топилганлигини билдиришган.

Туркистон:

ИШИД ташкилоти, ўзини исломий давлат деб эълон қилгани билан, оғир ва енгил саноатларини йўлга қўйган эмас. Демак унинг харбий саноати хам йўқ.

Лекин бу ва бошқа ташкилотларни қандайдир қувватлар қурол яроқ ва бошқа моддий манфаатлар билан таъминлаб келаётгани аниқ. Аз Замелий янгилик очгани йўқ. У фақат халқаро сиёсий майдонда бораётган муаммолар ва муомилаларга қарши расмий баёнот қилишга журъат қилди халос. Масаланинг чигаллиги хам шунда. Нега АҚШ ёки Англия ва бошқа куфр давлатлар, матбуотларида баъзи исломий ташкилотлар вахимасини бутун дунё бўйлаб авж олдиради. Амалларида эса, уларни ўзлари қуроллантиришади?

Демак, ИШИД каби ташкилотларнинг мавжуд бўлиб туришидан, АҚШ сингари куфр давлатлари хозирча манфаатлана олишяпти. Улар бу ташкилот номидан кўтараётган сунъий вахималари хам, куфр найранглари асосидаги лоиханинг асосий қисмларидан.

Эътибор беринг, АҚШ, ўзидан бошқа асосан, Ироқ, Афғонистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Кавказ каби исломий юртларда унинг тахдиди кучаяётганидан вахима пайдо қилиб келмоқда. Европада хам худди шу вахима кўтарилди. Лекин улар бу вахимани, ўз юртларидаги Мусулмонларни тор доира ичига олиб кириб олиб, ўзлари билан Мусулмонлар ўртасида табақачилик муомилаларини қонунийлаштириб олишмоқчи бўлишяпти. Бу билан улар, исломий қадриятларни жамиятларига шиддат билан кириб келишини олдини олишмоқчи.

Исломий юртларда эса вазият қалтис. Бу юртларда куфр, шунча йиллар мустамлака сиёсатини олиб келишига қарамай, Ислом ақидасини Мусулмонлардан суғуриб ололмади. Энди бу юртдаги ўзига тобеъ сиёсий элиталарни, ИГИШ вахималари остида, ўз фуқороларига қарши мажбур юргизишга харакат олиб бормоқда. Бу юртларнинг фуқороларининг асосий қисмини Мусулмонлар ташкил этгани туфайли, Европадаги натижалар кутилмайди. Аксинча, Мусулмонлар ўз қадриятларини химоя қилишга мажбур бўлишади. Куфр хам худди шу бизларнинг иймонимиздан келиб чиқувчи мажбуриятларимиздан фойдаланиб, биз Мусулмонларни ўз хукуматларимизга қарши йўналишимизни кутишмоқда.

Бу иш қандай амалга ошади.

Тожикистон, аввалроқ Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон каби давлат рахбарлари, аввалида исломий қадриятларимиз бўлган хижоб, соқолга қарши чиқишди. Сўнг умуман исломий кийимларни таъқиқлашди. Баъзилари намозни секин аста таъқиқлай бошлашди. Шу билан бир пайтда, Ислом ва мусулмонларни тахқирловчи йўналишдаги (бир жинслик алоқаларни ёқловчи харакатларни кучайишига шароитлар яратиб бериш, спиртлик ичимликларни истеъмоли учун кенг имконият яратиб бериш, фохишахоналар, қимор ва судхорлик каби жуда кўп ношаръий ишларга кенг йўл очилди) жуда кўп сохаларнинг ривожланишларига деярли хомий бўлиб олишди.

Шуларнинг хаммаси, хукуматлар билан Мусулмон фуқоролар ўртасида кенг жарликлар пайдо қилиб келади. Бу юртлар хокимлари эса, катта куфр давлатларидан қўрқиб, Ислом ва Мусулмонларни хотиржам қилиш учун уларни тахқирлашдан тийилиш ўрнига, ўз қадриятларини топталишига қаршиликларини ифодалашга мажбур бўлган мусулмонларга қарши жанг майдонларини очиб келишаяпти. Улар қонунларини фақат бир томонга ишлайдиган қилиб қабул қилиб олиб, куфр қадриятлари химояси учун Мусулмонларга қарши ўз дунёқарашларига шерик бўлиши мумкин бўлган барча соха вакилларини бир томонга ўтишларига мажбурлаб, Исломга қарши ижтимоий армия тузишмоқчи бўлишяпти.

Куфрнинг муайян юртларда уруш келтириб чиқариш лоихаси хам, худди шу харакатлардан пайдо бўладиган жарликлардан фойдаланиб қолиш асосида юргизилиб келаяпти. Улар бу тайёр гулханга учқун ташласа ёниб кетадиган холатни пайдо қилиб олишмоқчи. Негаки исломий юртларда куфр системаси ва унинг асоси бўлган қадриятлари энди ривожланмайди. Балки Ислом ривожлангани сари улар суриб чиқарилаверишади. Шуларни билган холларида куфр олами, Мусулмонларни бир бирлари билан фақат уруш холатида ушлаб туриш лоихаларини тузишга қаттиқ эътибор қарата бошлашди.

Ассалому алайкум

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here