Толибон халқаро ҳамжамиятдан ўзининг Афғонистондаги бошқарувини тан олишга чақиряпти

200
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Толибон халқаро ҳамжамиятдан ўзининг Афғонистондаги бошқарувини тан олишга чақиряпти

Бунинг эвазига ундан нима талаб қилиниши мумкин деб ўйлайсиз?!

Толибон ҳаракатидаги катта раҳбарлардан бири халқаро ҳамжамиятни Толибонни Афғонистондаги расмий ҳукумат сифатида тан олишга чақирди. Масалан, Толибон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Ҳаққоний Хост вилоятида омма олдида қилган маърузасида «халқаро ҳамжамият Афғонистон билан дипломатик алоқалар ўрнатса яхши бўларди, улар бизга, биз уларга муҳтожмиз», деди. «Эртага бирор масалада менга муҳтож бўлиб қолишса, қайси принцип ва асосга кўра менга мурожаат қилишаркин?!», дея қўшимча қилди.

Ушбу воқеага изоҳ сифатида, устоз Билол Муҳожир Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими радиоси учун қуйидагиларни таъкидлади:

«Толибон ҳукуматининг халқаро ҳамжамият томонидан расман тан олинишига келсак, халқаро ҳамжамият бу ҳаракатнинг дунёдаги мустамлакачи давлатларга, асосан АҚШга нақадар тиз чўкиб, унинг манфаатларига хизмат қилишини текширади. Агар Толибон халқаро ҳамжамият учун кафолатлар тақдим этиб, шу орқали ўзини унинг манфаатлари учун заррача четга чиқмай хизмат қилишга доим тайёрлигини кўрсатмаса, ҳамжамият уни ҳаргиз тан олмайди. Бошқача айтганда, Толибон капитализмни дилда ва тилда қабул қилиши ҳамда кўйлагини калтайтириб, соқолини қиртишлаган ҳолда Исломни шаклан ва мазмунан рад этиши керак бўлади. Шу даражадаки, у бошқа мусулмон юртларидаги мавжуд малай ҳукуматлар каби юртни Аллоҳ нози қилган аҳкомлар билан бошқармаслиги, Ислом ва мусулмонларга қарши курашиб, худди илгариги афғон ҳукуматлари каби, Американинг урушига прокси ёки ёрдамчи сифатида киришиши керак. Шундагина халқаро ҳамжамият Толибон ҳукуматини тан олади».

Устоз Муҳожир сўзида давом этди:

«Толибон ҳаракати Афғонистон ва Покистондан бошлаб бутун Умматга юзланмоғи ва бу икки юртдаги оға-иниларни бирлаштириб, Ислом давлатини барпо этиш орқали Аллоҳнинг Китоби ва Росули Aнинг суннатлари билан ҳукм юритиши керак. Ана шундагина бу ҳаракат ҳам, икки миллиардли Уммат ҳам анави салибчи халқаро ҳамжамият томонидан тан олинишга муҳтож бўлмайди. Аксинча, қалъалари вайрон этилишидан ва тахтлари ағдарилишидан олдин халқаро ҳамжамиятнинг ўзи унинг розилигини олиш учун ҳаракат қилишга мажбур бўлади. Хўш, нега Толибон бой берган нарсасини англаб етиб, ҳокимиятни Ҳизб ут-Таҳрирга топширмайди, ахир, Ҳизб Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш учун барча керакли ҳозирликларни кўриб бўлган бўлса ва шунинг ўзи халқаро салибчи ҳамжамиятнинг мунофиқлиги, юзсизлиги ва ёлғончилиги билан қандай муомала қилиш учун етарли эмасми?!

Роя газетасининг 2022 йил 3 август чоршанба кунги 402-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here