Асаднинг дўсти Суриядан сўнг Туркияда

422
0

Сурия зиёратидан сўнг Истамбулга келган БМТнинг Сурия масаласи бўйича вакили Де Мистура Сурия миллий коалициясининг раҳбари Холид Хожа билан учрашди. Учрашувда Холид Хўжа БМТнинг режаси фақат Ҳалабни эмас, балки барча минтақани ўз ичига олиши лозимлигини билдирди.

Холид Хожанинг таъкидлашича, Ҳалабда юз бераётган ҳужумларнинг тўхтатилишига доир ҳар қандай халқаро ёки минтақавий ташаббуслар Женева битимига мос келиши лозим. Акс ҳолда асло муваффақиятга эриша олмайди. Холид Хожа сўзи давомида Асад режими билан мухолифат ўртасида Қоҳира ва Москвада ўтказилган учрашувларга ишора қилиб ўтди.

Сурия миллий коалициясининг раҳбарига кўра, олға сурилаётган ташаббуслар янги-янги ўлимларга сабаб бўлаётган ҳужумларни тўхтатишни кўзда тутиши ҳамда халқаро қарорларга мувофиқ келиши лозимдир.

“Бу ташаббус кенг истқболли бир ечимни ўз ичига олиши ва Суриянинг барча минтақаларини қамраб олиши даркор. Шу нуқтаи назарга кўра, ташаббус халқаро қарорларга мувофиқ бўлиши лозимдир. Женева битими билан муросага келмаган ҳар қандай халқаро ёки минтақавий ташаббуслар муваффақиятга эриша олмайди”, деди Сурия мухолифатининг раҳбари Холид Хожа.

БМТнинг Сурия масаласи бўйича вакили Де Мистура Истамбулга келишидан аввал Сурия режимини 6 ҳафта Ҳалабни ҳаводан ҳужумга тутмасликка кўндириш учун Сурияга борган эди.

Де Мистура Сурияда турган пайтида 6 ой Ҳалабни ҳаводан бомбаламасликка Асадни кўндирганлигини билдирди. Аммо бу қарор қачон кучга кириши ҳалигача номаълум.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here