Анқара мусулмонлар қонига бефарқ эмас

490
0

00

Анқарада минглаган мусулмонлар Мисрдаги мусулмон биродарларининг ёлғиз эмаслигини ва золимларга қарши мазлумлар тарафида эканликларини изҳор этишди.

Ҳизбут-Таҳрир Туркия вилояти Анқара мусулмонлари билан бирдамликда намойиш уюштирди. Намойиш “Кўчатепа” Жоме масжидида ўқилган жума намози изидан Сурия ва Мисрда шаҳид бўлган мусулмонларга ўқилган ғоибона жаноза намозидан сўнг бошланди.

Қўлларида тавҳид калималари битилган плакатлар ва Халифалик байроқларини кўтариб олган сон-саноқсиз мусулмонлар Анқарада жойлашган АҚШ элчихонаси томон юриш қилди. “Аллоҳу акбар” ва “ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур росулуллоҳ”, калималари ила Анкара кўчаларини ларзага солган мусулмонлар АҚШ элчихонасига етмай полиция тўсиғига дуч келди. Натижада “Кеннеди” кўчасида туриб қолган намойишчиларга айни жойда баёнотлар қилинди.

Анқара мусулмонлари номидан илк нутқ сўзлаган Амруллоҳ Айан мазлум мусулмонлар тарафида эканликларини маълум қилар экан, бу ҳодисалар ортида Америка ва унинг иттифоқдошлари турганлигини ва бу қотиллар ҳодсалар оқимини бошқариб, дастаклаб келаётганлигини урғулади.

Ҳизбут-Таҳрир Туркия вилояти номидан сўзга чиққан Елмез Челек Ғарб давлатлари бир неча йиллардан буён мусулмонларга тиқиштираётган демократияни мусулмонлар тарафидан қабул қилмаганлиги Ислом ўлкаларида кечаётган ҳодисаларнинг асосий сабаби эканлигига эътиборни тортди. У ўз нутқида Америка ва Европа давлатларини рози  қилиш учун ўзининг мусулмон фуқароларига зулм қилаётган, аямай ўз халқини қираётган, бойликлари кўп бўлишига қарамай, уларнинг фақир яшашига сабаб бўлаётган ғарб малайларини фош қилди. “Очкўз мустамлакачи ғарб давлатлари мусулмонларга таклиф қилаётган демократия Ироққа кириб келганда нималар қилганлигини, масжидларимизни портлатиб, аёлларимизнинг номусига тажовуз қилганлигини унутганимиз йўқ”, дея хитоб қилди у.

Челек Миср мисолида демократиянинг мусулмонлар учун қанчалик таҳликали ва хатарли эканлигига эътиборни тортар экан Мусулмонларга хотиржамлик бахш этадиган ягона низом Ислом низоми эканлигини, Ғарб тиқиштирилаётган демократия эса тоғут низоми эканлигини урғулади.

“Аллоҳнинг Росули с.а.в. “мусулмон бир тешикдан икки марта чақилмайди”, дея марҳамат қилдилар, Мусулмондлар бугунги кунда ҳали ҳам демократиядан юз ўгирмайдиларми?”, деган саволни ўртага ташлаган Челек Исломнинг ҳам ўзига хос, Халифалик деб аталмиш бошқарув шакли мавжудлигини маълум қилди ва Росулуллоҳ с.а.в.нинг “сўнгра пайғамбарлик минҳожи асосидаги халифалик бўлади”, деган ҳадисини келтирди.

Елмез Челек Аллоҳдан бизларнинг қалбларимизни, ўлкаларимизни ва қўшинларимизни бирлаштиришни сўраб, сўзига якун ясади.

Сўнгра Отатурк номли шоҳ кўча бўйлаб ўнларча километрга чўзилган намойишчилар Миср элчихонаси олдига бориб золимни ва зулмни лаънатлаган дуодан сўнгра тарқалишди.

http://www.youtube.com/watch?v=ZoIJBfWscJU#at=202

1 COMMENT

  1. mashAlloh.turk biradarlaribizda kalka kanchalik taasirin otkorgonu korunup turat, akiykat soz achik aytilsa aga karshilik bolboso ele kal ani tushunup tuuru okum chigaratekenda, al miting ankarada ele emes turkiyanin koptogon shaarlarinda juma namazinan kiyin boldu, 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here