Розенблюм: Вашингтон Марказий Осиёнинг террорчилар учун бошпанага айланишини истамайди

434
0

 10 феврал куни Брюсселдаги медиа марказда ўзбекистонлик, қозоғистонлик ва қирғизистонлик журналистлар билан телефон орқали бўлиб ўтган матбуот анжуманида гапирган АҚШ Давлат котибининг Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси ўринбосари, АҚШ Марказий Осиё давлатларининг мустақиллигини ва ҳудудий бирлигини қувватлашини ва улар террорчи гуруҳлар учун бошпанага айланишига йўл қўймаслигини айтиб ўтди.

 “Биз Марказий Осиё террорчилар учун бошпана бўлишини хоҳламаймиз, шу сабабли минтақадаги расмий вакиллар билан учрашув мобайнида хавфсизлик, терроризм, наркотрафик ҳамда “ИШИД”га қарши курашда ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисида суҳбатлашдик”, – деди Марказий Осиё барқарорлиги тўғрисида “жон койитган” Роземблюм.

 Марказий Осиёнинг ҳар беш мамлакатида бўлгани ҳақида тўхталган Розенблюм, “Энг аввало шуни айтмоқчиманки, минтақадаги марказларда бўлганимда мен баъзи муждаларни эшитдим. Биринчиси, бу барқарорликни хоҳлаш. Мен буни нафақат расмийлар томонидан, балки нодавлат соҳалар, бизнес вакилларидан ҳам эшитдим. Мен шунингдек, минтақадаги воқеалардан баъзи хавотирларга, хусусан халқаро аксилтеррор миссия ниҳоясига етгач, Афғонистондаги вазиятдан ташвишларга ҳам гувоҳ бўлдим. Бундан ташқари Украинадаги воқеалар минтақадаги давлатга қандай таъсир кўрсатиши тўғрисида хавотирлар борлигини кўрдим” –  деди.

Розенблюмнинг сўзларига кўра, Марказий Осиёда у эътибор қилган муҳим нуқта – давлатларнинг мустақиллик, суверенитет ва эркин танлаш ҳуқуқини сақлаб қолиш истагидир.

 “Марказий Осиё давлатлари мустақил бўлганликлари билан фахрланадилар ва четдан аралашувни истамайдилар. Минтақа мамлакатлари АҚШ билан турли соҳаларда янада чуқур ва кенг ҳамкорлик қилишни хоҳлайдилар”, – деди давлат департаменти вакили.

 Туркистон:

Сиртдан қараганда АҚШ Марказий Осиёда барқарорлик бўлиши учун жон койитаётгандек кўринсада, аслида мавжуд бўлмаган хавфни бўрттириб кўрсатиш орқали бу давлат раҳбарларини қўрқув остида ушлаб туришга ва шу йўл билан ўзини ягона тинчлик гарови сифатида кўрсатишга ҳаракат қилмоқда.

 Бу каби расмийлар берган баёнотлар ҳақиқатга қанчалик мос келиш ёки келмаслигини текшириб кўрмай, ушлаб олган маҳаллий тахлилчи ва оммавий ахборот воситалари эса ваҳимани янада кучайтириб беришга хизмат қилишмоқда. Улар томонидан берилган тахлил ва хабарларга суянган расмий ҳукумат эса ўзи билган ёки билмаган холда сиёсий хатоларга йўл қўймоқда. Йирик давлатларнинг асл мақсадлари эса айнан шундан иборат.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here