Американинг Марказий жосуслик бошқармаси (CIA) кўнгиллилар ва гуруҳлардан ташкил топган янги малайларни машғулотдан ўтказиш ва қуроллантириш ишини зиммасига олди

434
0

Американинг Марказий жосуслик бошқармаси (CIA) кўнгиллилар ва гуруҳлардан ташкил топган янги малайларни машғулотдан ўтказиш ва қуроллантириш ишини зиммасига олди

 Америкада чиқадиган «Вашингтон Пост» газетасининг айтишича, президент Барак Обама идораси Американинг Марказий Жосуслик Бошқармаси (CIA)га суриялик мўътадил жангчиларни қуроллантириш ва машғулотдан ўтказиш вазифасини топшириш мақсадида ёпиқ сессия ўтказган.

 Америка Марказий Жосуслик Бошқармасининг мўътадил қуролли мухолафатни қўллаб-қувватлаш орқали Сурияда каттароқ рол ўйнашини истамоқда. Америка жосуслик хизмати ҳозир 400 нафар атрофида суриялик жангчини машғулотдан ўтказмоқда ва у буни ошириш ниятида. Шунингдек Америка мудофаа вазирлиги мўътадил сурияликларни машғулотдан ўтказиш лойиҳасини ишлаб чиқиш устида ишламоқда.

 Шундай қилиб, манманлик билан, юзсизларча ва ишларнинг оқибатини ҳисобга олмасдан мўътадил суриялик жангчиларни қуроллантириш ва машғулотдан ўтказиш операциясида Марказий Жосуслик Бошқармаси (CIA)ни шерик қилиш эълон қилинди. Бу агентлик малайларни ва хоинларни яратишда ҳамда суиқасдларни амалга оширишда ёмон ном қозонгани билан машҳур… Бу Американинг ишончли малайларни яратишга ожиз қолиши бу вазифани «CIA»га топширишга мажбур қилганини кўрсатади ва бу билан у бу гуруҳларнинг содиқлигини таъминлаб олади. Аммо қуроллантиришга келсак, бу жиноятчи режимни қулатиш учун эмас, балки у террорга қарши урушиш ниқобида Исломга қарши урушиш учундир. Бу урушни мусулмонларнинг юртларидаги ёвуз ҳукмдорлар билан ҳамкорликда Америка бошқаради. Бу урушдан мақсад Уммат лойиҳасига барҳам бериш, Умматнинг муборак Шом заминида Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни тиклаш умидини сўндириш ва айни шу пайтда мусулмонларнинг ўртасида ўзаро уруш оловини ёқишдир… Бу билан минтақада Американинг лойиҳасини амалга оширишга ҳаракат қиладиган малай жангчи гуруҳлар тайёрланган бўлади. Американинг бу минтақадаги лойиҳаси динни ҳаётдан ажратадиган демократик фуқаролик давлатини пайдо қилишдир. Шунингдек бу билан Америка малай гуруҳларни қуроллантириш учун ажратилган қуроллар холис қўллар қўлига тушиб қолишини олдини олмоқчи. Чунки, агар бу қуроллар холис кишилар қўлига тушиб қолса улар буни Американинг малайи жиноятчи Башарни қулатиш ва Аллоҳнинг ҳукмини ўрнатиш йўлида ишга соладилар. Бу жиноятчининг Шом заминида мусулмонларга зулм қилиб, ерда фасод тарқатиб ва минтақада Американинг манфаатини ҳимоя қилиб қолишида малай гуруҳларнинг хизмати катта.

 Эй Шом юртидаги мусулмонлар!

 Ушбу очиқ баёндан кейин, режалар фош қилинганидан кейин Аллоҳдан тавфиқ сўраб айтамизки, Америка малайларининг ёрдамида минтақада тайёрланган ҳарбий машғулот лагерларига боришга рози бўлиш улкан хиёнат ва жиноятдир. Чунки бу Аллоҳнинг калимасини олий қилиш учун тўкилган шаҳидлар қонини зое қилишдир ва бу ушбу муборак қўзғолон йўлида Уммат берган қурбонликларни зое қилишдир.

الَّذِينَ يَتَّخِذُونَ الْكَافِرِينَ أَوْلِيَاء مِن دُونِ الْمُؤْمِنِينَ أَيَبْتَغُونَ عِندَهُمُ الْعِزَّةَ فَإِنَّ العِزَّةَ لِلّهِ جَمِيعا

“Улар мўминларни қўйиб кофирларни дўст тутадилар. Улар ўша кофирлар олдидан куч-қудрат излайдиларми?! (Овора бўладилар!) Зеро, бор куч-қудрат Аллоҳникидир                                                                                 [Нисо 139]

 Шунинг учун бу ифлос макрга алданиб қолишдан эҳтиёт бўлинглар. Касалликнинг илдизи бўлган Америка билан боғлаб турувчи арқонларни узинглар. Чунки бу сезмаган ҳолингизда бўйнингизга сиртмоқ бўлиб тушади. Аллоҳнинг мустаҳкам арқонини маҳкам ушланглар, зеро дунёю охиратда нажот топишингиз мана шундадир.

هَـذَا بَلاَغٌ لِّلنَّاسِ وَلِيُنذَرُواْ بِهِ وَلِيَعْلَمُواْ أَنَّمَا هُوَ إِلَـهٌ وَاحِدٌ وَلِيَذَّكَّرَ أُوْلُواْ الأَلْبَابِ

“(Қуръон) одамлар огоҳлантирилишлари ва (Аллоҳ) ягона илоҳ эканини билишлари ҳамда ақл эгалари эслатма-ибрат олишлари учун (Аллоҳ тарафидан нозил қилинган) бир баёнот-хабардир”                                                                             [Иброҳим 52]

Профессор Аҳмад Абдулваҳҳоб

Ҳизб ут-Таҳрир-Сурия вилояти матбуот бўлимининг раиси

 

 27 Мухаррам 1436 ҳ.
20.11.2014 м.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here