АҚШнинг қоронғи томони

810
0

АҚШнинг қоронғи томони

Sabah (Түркия): “АҚШнинг қоронғи томони”

 АҚШ халқаро майдонда кўплаб қийинчиликлар билан тўқнаш келади. Шу билан бир вақтда, орзулар мамлакати сурункали ички муаммоларини хал қила олмай келади. Гиёҳвандлик, уйсизлик, семизлик, ашаддий ўнгчилар, қотиллик ва ўз жонига қасд қилиш… Орзулар мамлакати жуда қийин даврни бошдан ўтказмоқда   

 70 МИНГ

 АҚШда энг жиддий муаммолардан бири бу – гиёҳвандлик. Расмий ҳисоботларга кўра, 2017-йили 70 минг киши гиёҳванд моддалар истеъмолидан вафот этган. Гиёҳванд моддалар билан бир қаторда мамлакатда кўплаб одамлар оғриқ қолдирувчи воситаларга берилиб кетган. Маълумотларга кўра, оғриқ қолдирувчи воситалардан ҳаддан зиёд фойдаланиш оқибатида ҳар йили 14,5 минг киши ҳалок бўлади. 

11 МИНГ

 АҚШ номи айтилиши билан хотирага, одамлар кўтариб юрган шахсий қуроллар келади. Бу ҳақда расмий маълумотлар йўқ, бироқ, таҳминларга кўра, айни вақтда Америка фуқаролари қўлида 270 миллион дона қурол бор. АҚШда ҳар йили 11 мингдан зиёд одам қуролли ҳужум оқибатида ҳаётдан кўз юмади. Жорий йилнинг ўзида мамлакатда 115 марта оммавий қирғин воқеалари содир бўлди.

 674 МИНГ

 Ёш болаларга нисбатан зўравонлик бўйича АҚШнинг обрўси жуда ёмон. 2017-йили ёш болаларга зўравонлик қилиш бўйича 674 минг ҳолат қайд қилинди. Бу мавзудаги ҳисоботларга кўра, 1,72 минг бола зўровонликка дучор бўлиб ҳаётдан кўз юмган, ҳар тўрт боладан бири зўровонликка дуч келади.

 10 ОДАМДАН ТЎРТТАСИ

 АҚШ – ортиқча вазнга эга одамлар энг кўп бўлган давлатдир. Америкалик 10 одамдан тўрттаси семизликдан азият чекади.

45 МИНГ

 АҚШ хал қила олмаган муаммаларнинг олдинги сафида ўз жонига қасд қилиш туради. Умумий ҳисобда мамлакатда ҳар йили 45 минг америкалик ўз жонига қасд қилади. Ўз жонига қасд қилганларнинг энг ёши 10 яшар атрофида Сўнгги тадқиқотларга кўра, 2000-йилдан 2008-йилга қадар 10 ёшдан 24 ёшгача бўлган 1,6 миллион ёш бола ўз жонига қасд қилишга уринган.

 553 МИНГ

 327 миллион аҳолига эга АҚШ еча олмай келаётган улкан муаммолардан яна бири бу – уйсизлик. Ҳисоботларга қараганда, 700 минг америкаликнинг бошпанаси йўқ. Расмий статистикага кўра, уйсизлар сони 553,74 мингга етади. Бу бўйича олдинги ўринларда Нью-Йорк (75 000 уйсиз) ва Лос-Анжелес (50 000 уйсиз) туради.

 10 МИНГ

 АҚШда оқ танлилар ҳукмронлигини қўллаб-қувватлаган ва Исломга қарши бўлган ашаддий миллатчилар сони ошиб бормоқда. Аввалги йили мамлакатда бу миллатчилар туфайли 50 киши қурбон бўлди. Бундан ташқари, ўта миллатчи “Ку-Клукс-Клан” ташкилоти аъзолари сони 10 мингдан ошиши айтилади.

Чегарасиз мусулмонлар: “Бузуқ демократия соясида яшаётган Ғарб жамиятининг зулми”

 АҚШда бир кунда 1900 қиз жинсий тажовузга дуч келади. Уларнинг 20% ўз оталари томонидан зўрланади.

 АҚШда ҳар қили миллион нафар қиз аборт қилдиради

 АҚШда турмуш қурган аёлларнинг 70% зўровонликка дуч келади

 Швецияда янги туғилган чақалоқларнинг 60% никоҳсиз туғилган

 Ўртача ҳисобда, Британияда бир дақиқада бир аёл ўз уйида катлакланаётганини айтиб тегишли хизматларга мурожаат қилади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here