Америкада бюджет қисқариши оқибатида парвозлар камаяди

500
0

iqtisod

Яқинда АҚШда федерал ҳукумат сарфиятини камайтириш тўғрисидаги қарор кучга кирди. Келаси ойларда 85 миллиард долларга тенг дастурлар қисқаради. Бюджет қисқаришларидан ҳукуматнинг ҳеч бир идораси четда қолмайди, 1-апрелдан кўплаб xодимлар тўловсиз таътилга чиқишга мажбур, дея хабар қилади Америкаовози.

Яқин кунларда АҚШ аэропортларидан учиш-қўниш жиддий муаммога айланиши мумкин. АҚШ Транспорт вазири Рей Лаxудга кўра, Апрел ойида кучга кирадиган бюджет қисқариши оқибатида рейслар камайиши кутилмоқда. “Ишчиларимиз ҳақида гап кетаяпти, бу албатта оғриқли масала. Аммо йўловчиларга таъсири янада жиддийроқ бўлади”, дейди.

Аэропортларда ишчилар сони камаяди. Самолётга чиқиш учун xавфсизлик ва бож текширувидан ўтаётганда узоқ навбатда туришга тўғри келади.

Бюджет қисқариши натижасида парвозлар xавфсизлигини таъминловчи нозирлар ҳам тўловсиз таътилга чиқарилади. Бу Вашингтондаги каби гавжум аэропортлар жадвали кескин ўзгаради дегани. ҳаракатини назорат қилиб, учувчиларга йўл кўрсатиб турадиган операторлар камайса, рейслар ўрта ҳисобда 1,5 соатга кечикади, дейди Метт Берд, ҳаво назоратчилари уюшмаси вакили: “Кузатув минорасида xодимлар муайян сонда бўлиши шарт. Одамларни ишдан бўшатишга мажбур бўлсак, қатнов ҳам камаяди”.

Марион Блейки Вашингтондаги Аеронавтика саноати уюшмасини бошқаради. бюджет қисқаришининг мудофаа билан боғлиқ лойиҳаларга таъсири ҳақида у шундай дейди: “Мазкур қонун кучда қоладиган бўлса, 2013 ва 2014-йилларда икки миллиондан зиёд иш жойларини бой берамиз. Мамлакат ялпи ички маҳсулотига бу жиддий зарба бўлади”. “ҳаво қатновини издан чиқарадиган ҳар қандай муаммо иқтисоднинг ҳам белига тепади. Бекор қилиш керак бу қонунни,” – дейди Виржиния сенатори Тим Кейн.

У ва Конгресснинг бошқа аъзолари автоматик қисқартиришларни бас қилишга чақиряпти. Мериленддан қонунчи Жон Сарбейнс дейдики, Балтимор аэропортида 94 минг киши ишидан айрилиши мумкин. “Афсуски, бюджет қисқариши ҳақидаги қонун шуни талаб қилаяпти, аэропортларда иқтисодий фаолият сустлашиши аниқ. Вақт ўтган сари бу ўзгаришларнинг салбий оқибатлари тобора кўпроқ билина бошлайди, тадбиркорлар, бизнеслар, ҳамма зарар кўради”. Шунга қарамай, расмийларнинг ишонтириб айтишича, аэропортларда xавфсизлик ҳозиргидек аъло даражада таъминланишда давом этади.

Туркистон: Бундай ҳолатлар жаҳонда юз берган иқтисодий кризис оқибатида юзага келганлиги ҳеч кимга сир эмас. Барча давлатларга, жумладан Америкага ҳам бу кризисдан қутулиш учун турли чора тадбирлар қўлламоқда. Аммо буларнинг бари ишни янада чигаллашувига сабаб бўляпти холос.

Хўш, капиталистик давлатлар Америка етакчилигида ушбу аянчли кризисни – улар иддио қилаётгандек – ҳал қилишга қодирми? Аслида мана шу иқтисодий ҳалокат сабабчиси капитализм низомининг ўзи эмасми?!

Ҳақиқатда бу кризис мабда кризиси бўлиб, капитализм мабдаси бундай ишларнинг ҳеч қандай ечимига эга эмас. Қисқа қилиб айтганда капитализм мабдаси касал мабда бўлиб, у кризисларни муолажа қилишга қодир эмас.

Фақат Исломдаги иқтисодий низомгина дунёдаги барча кризисларни, жумладан, иқтисодий кризисни ҳам, фақат мусулмонлар юртларидагина эмас, балки, бутун дунёда ҳал этади. Халифалик давлати бойишни ман қилмайдиган, камбағалликнинг эса кенг ёйилишига йўл қўймайдиган тарзда барчага етарли таъминланишни кафолатловчи мумтоз низом орқали қашшоқлик, очарчилик ва қимматчиликка чек қўяди.

Агар капитализм иқтисоди ва Ислом иқтисоди ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишни ҳамда жаҳонда кенг қулоч ёйган кризисни қандай бартараф этиш ҳақида ҳаққоний ечимдан хабардор бўлишни истасангиз ушбу сайтнинг “кутубхона” бўлимига марҳамат қилинг.

Абдурахмон:

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here